ХАРАЖАТЛАР ТУРЛАРИ
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
|
Муомала харажатлари
|
Иш ҳақи
|
Хом ашё харажат- лари
|
ёнилғи ва мойлаш материаларига
харажатлар
|
Амортиз ация ва ҳ.к.
|
қўшимча муомала харажатлари
|
Соф муомала харажатлари
|
11-чизма. Ишлаб чиқариш харажатларининг анъанавий туркумланиши
Cоф муомала харажатлари (сотувчи маоши ва бошқалар), маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби харажатлардан иборат бўлади. Соф муомала харажатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан қопланади.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ
Ташқи харажатлар
|
|
Ички харажатлар
|
|
Ишчи кучига сарфлар
|
Хом-ашё харажатлари
|
Ёнилғи-энергияга харажатлар
|
Транспорт-алоқа хизматларига
харажатлар
|
Банк тижорат хизматлари учун
сарф харажатлар
|
|
Бино-иншоот амортизацияси
|
Машина-ускуна амортизацияси
|
Ижара ҳақи
|
Қарз пул маблағлари ва унинг учун
фоизлар
|
Меъёрдаги фойда
|
13-чизма. Ишлаб чиқариш харажатларининг бозор иқтисодиётига доир адабиётларда туркумланиши.
Ҳозирги замон сарф-харажатлар ғояси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади. Ташқи харажатлар корхона ўзи учун зарур ресурс ва хизматларга тўловларни амалга ошириши натижасида вужудга келади- ган харажатлардир. Бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади.
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. Бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. Шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозор баҳоларига таққослаш орқали амалга оширилади.
Мазкур корхона доирасида тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов-нормал (меъёридаги) фойда ҳам, рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Сарф харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш, корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига боғлиқлик даражасига қараб
Do'stlaringiz bilan baham: |