«сардор» методикаси



Download 55 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi55 Kb.
#758159
Bog'liq
САРДОРЛИК ҚОБИЛЯТИ-metodikasi


«САРДОР» МЕТОДИКАСИ.

Ушбу методика психолог Р.С. Немовнинг «Паркическая психология» (1996) китобидан олинди. Бу методика кенг халқ оммаси учун мўлжалланган. Ушбу методикадан шахслараро муносабатларни аниқлашда, шахснинг сардорлик хусусиятлари қайси даражада шаклланганлигини белгилашда фойдаланилади.


Тадқиқот учун саволнома ва жавоб варақаси зарур. Ҳар бир саволдаги икки вариантдан бирини танлаб, «Ҳа» ёки «Йўқ» жавобларини варагингизга белгилайсиз.
Берилган 2 вариантидаги «Ҳа» ёки «Йўқ» жавобларидан бирини танланг:



  1. Сиз атрофингиздаги одамларнинг диққат марказида тез-тез бўлиб турасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сиз атрофингиздаги кўплаб кишиларни ўзингизга нисбатан юқори мартабаларда хизмат қилади деб ўйлайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Мажлисда, касбдошларингиз орасида агар керак бўлса, ўз фикрингизни билдирмаслик ҳиссини бошингиздан кечирасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ёшлигингизда дўстларингиз орасида сардор бўлишни хоҳлагансизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўз фикрингизни инсонларга уқтира олганингизда қувонганмисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сизни ўз сўзининг устидан чиқмайдиган, катъиятсиз дейишганми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Дунёдаги барча фойдали нарсалар, буюк кишиларнинг ишлари натижасидир, деган фикрга қўшиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўз ишингизни фаоллаштиришда бировнинг маслаҳатига муҳтожмисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Баъзан кишилар орасидаги суҳбатларда ўз совуққонлигингизни сездирганмисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Атрофингиздаги кишилар Сиздан қўрқаётганини сезганингизда қувонгансизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Стол атрофида (мажлислар, йиғинлар, кечалар) Сиз кишилар диққат-эътиборида бўлиб, шу ҳолатни назорат қилишга ҳаракат қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сиз «ўзимни одамларга кўрсата оламан» деб ўйлайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўзингизни ҳаёлпараст деб ўйлайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Агар атрофингиздаги одамлар Сизга норозилик билдирсалар, ўзингизни йўқотиб қўясизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Бирор бир ишчи, спорт ва бошқа гуруҳлар шахсан Сизнинг ташаббусингиз билан ташкил топганми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Агар Сиз ўйлаган иш кутган натижа бермаса:

а) Сизга юклатилган маъсулиятли иш бировга юкланса ҳурсанд бўласиз;
б) Маъсулиятни ўз зиммангизга олиб, ишни оҳиригача етказасиз.

  1. Қайси фикр Сизга маъқул?

а) Ҳақиқий раҳбар – раҳбарлик қилаётган ишини ўзи қилиши ва ишларда шахсан қатнашиши керак;
б) Ҳақиқий раҳбар фақат бошқалар устидан раҳбарлик қилишни билиши керак.

  1. Ким билан ишлашни афзал кўрасиз?

а) Камтар кишилар билан;
б) Мустақил ва фикрловчи кишилар билан.

  1. Сиз баҳсларга қатнашмасликка ҳаракат қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Болалик пайтларингизда отангизни Сизга нисбатан қаттиққўллигини кўп сезганмисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Касб мавзусидаги баҳсларда, олдин Сизга қарши бўлганларни ўзингизга жалб қила оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ушбу вазиятни кўз олдингизга келтиринг: дустларингиз билан сайр пайтида ўрмонда йўлни Йўқотдингиз. Кеч бўляпти, бир қарорга келиш керак. Сиз нима килган бўлардингиз?

а) Орангиздаги оғир вазиятдан тез чиқа оладиган кишига топшириқ берасиз;
б) Бошқаларга ишониб, ҳеч нарса қилмас эдингиз.

  1. Сиз ўзингизни бошқаларга таъсир кўрсата оладиган одам деб ўйлайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ташаббус билан бошланган ишингиз натижасиз чиқса тушкунликка тушасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўзга юртнинг шоҳи бўлгандан, ўз юртингнинг гадоси бўл – деган мақолни маъқуллайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сизнинг фикрингизча ҳақиқий раҳбар ким?

а) Ҳар томонлама етук, ўз лавозимига мос бўлган одам;
б) Кучли ҳарактерга эга бўлган шахс.

  1. Одамларни ҳамма вақт тушуниб, тўғри баҳо беришга ҳаракат қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Тартиб-интизом тарафдоримисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Икки раҳбардан қайси бирини маъкуллайсиз?

а) Ҳамма ишни ўзи ҳал қила оладиганини;
б) Бошқалар билан маслаҳатлашиб, уларнинг фикрига қулоқ соладиганини.

  1. Ишхонангизда қайси раҳбарлик услуби Сизнингча яхши?

а) Коллегиал;
б) Авторитар.

  1. Ишда раҳбар ўз лавозимидан фойдаланиб, мени кўпрок ишлатаяпти, деган фикр тез-тез ҳаёлингиздан ўтадими?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Икки хил шахсдан қайси бири Сизга маъкул келади?

а) Овози баланд, нутқи равон, бировга бекордан бекор ваъда бермайдиган киши;
б) Тинч, овози паст, ўзини тута оладиган, сермулоҳаза киши.

  1. Агар мажлисда Сизнинг фикрингиз бошқа фикрлар орасида ягона бўлса, лекин бошқалар уни (фикрни) қувватлашмаса, ўзингизни қандай тутган бўлар эдингиз?

а) Индамайман;
б)Ўз фикримни исбот қиламан.

  1. Ўз ишингизга бошқаларнинг қизиқиши ва хулқини жалб қила оласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Агар Сизга мухим ишнинг жавобгарлиги юклатилган булса Ҳаяжонланасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сиз кандай ишлашни маъкуллайси?

а) Яхши рахбарнинг кул остида;
б) Рахбарсиз, мустакил ишлашни.

  1. Оилавий ҳаёт яхши бўлиши учун эр-хотиндан биттаси оилавий муаммоларни ҳал қилиши керак. Айтганларга фикрингиз?

а) Розиман; б) Қаршиман.

  1. Бировларнинг фикри билан Сизга керак бўлмаган буюмни ҳарид қиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўзингиздаги ташкилотчилик хусусиятингизни ижобий баҳолайсизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Қийинчиликларга дуч келганингизда ўзингизни қандай тутасиз?

а) Кайфиятим тушиб кетади;
б) Менда уларни енгиш учун кучли хоҳиш, ирода пайдо бўлади.

  1. Сиз одамларнинг камчиликларини ўзларига айтиб танбех берасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сизнингча, асабларингиз ҳаётий қийинчиликларга бардош бера оладими?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Агар сиз ишхонангизни қайтадан ташкил қилиш керак бўлса, қандай иш тутган бўлардингиз?

а) Дарҳол керакли чоралар кўраман;
б) Шошмасдан олдин ҳаммасини ўйлаб кўраман.

  1. Керак бўлганда Сиз ҳаддан ташқари сергап одамнинг гапини бўласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. «Бахтли бўлиш учун камтарона яшаш керак» Айтилган фикрга қўшиласизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Сизнингча, ҳар бир инсон буюк иш қилиши шартми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ким бўлишни хоҳлардингиз?

а) Рассом, ёзувчи, бастакор, олим;
б) Буюк раҳбар, сиёсатчи.

  1. Қанақа мусиқадан завқ оласиз?

а) Тантанали, шижоатли куйлар
б) Лирик куйлар.

  1. Машҳур ва таниқли кишилар билан учрашувни кутаётганингизда ҳаяжонланасизми?

а) Ҳа; б) Йўқ

  1. Ўзингиздан кучлироқ иродага эга бўлган одамларни тез-тез учратганмисиз?

а) Ҳа; б) Йўқ
КАЛИТ

1а, 2а, 3а, 4а, 5а, 6б, 7а, 8б, 9б, 10а, 11а, 12а, 13б, 14б, 15а, 16б, 17а, 18б, 19б, 20а, 21а, 22а, 23а, 24а, 25б, 26а, 27б, 28а, 29б, 30б, 31а, 32а, 33б, 34а, 35б, 36б, 37а, 38б, 39а, 40б, 41а, 42а, 43а, 44а, 45б, 46а, 47б, 48а, 49б, 50б.


Калит билан тўғри келган ҳар битта жавоб 1 балл билан баҳоланади.

  1. Жами баллар агар 25 гача бўлса, сардорлик хусусиятлари кам ривожланган.

  2. Агар жами баллар 26 дан 35 гача бўлса, сардорлик хусусиятлари ўртача ривожланган.

  3. Агар жами баллар 36 дан 40 гача етган бўлса, сардорлик хусусиятлари кучли ривожланган.

  4. Ва ниҳоят, агар йиғилган баллар 40 дан юқори бўлса, бу киши ўз хукмини ўтказадиган сардордир.



Педагогларга сардорлик хусусиятининг ўрта ёки кучли ривожланганлиги мос келади, лекин ўз хукмини ўтказадиган сардордан яхши педагог чиқмайди.
Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish