Сапашова Дилдора
1895 йилдан 1927 йилгача булган давр «Овозсиз кино» даври хисобланади. Бу пайтга келиб кинематография бутун дунёга танилган эди. Бир атракцион, “тирик фотография” сифатида юзага келган кинематография, тез орада бадиий, ҳужжатли ва илмий-оммабоп кино турларига ажралиб, ривожлана бошлади. Илк фильмларда воқеалар кинотасмага узун бўлакларда суратга олинган. Камералар бир нуқтадан, ҳаракатсиз, умумий-ўрта планларда, тахминан театр саҳнасига тенг майдондаги ҳаракатларни суратга туширган. Актёрлар театр ижрочилик услубларидан кенг фойдаланишган. Овоз йўқлигини имо ишоралар билан тўлдириб кетишга ҳаракат қилганлар. Кейинчалик киносанъатининг ўзига хос услубларини швкллвнв бошлади. Режиссёрлар кадр ичида ҳаракатларни эркинроқ жойлаштиришга, воқеа мазмунини монтаж усули ёки турли планда суратга олиш орқали баён қилиш имкониятларини изладилар. Кино рассомлари эса оддий расмлардан иборат декорациялардан ҳажмли, ҳаракатларни ҳаётий шароитда амалга оширишга имкон берувчи декорацияларга ўтишди. Мураккаб суратга олиш техникалари, услублари ихтиро қилина бошланди. Кинематографияга хисса кушган АҚШлик Д. У. Гриффитнинг ижоди асосан инглиз реалистик прозаси таъсирида шаклланган эди. У кинога монтажнинг 3 хилини: параллел, кесишган ва киска монтаж турларини олиб кирган. “Доллиниг саргузаштлари”, “Аёлнинг йули”, “Ёлгиз вилла”, “Такдир ипи” каби фильмлар унинг ижод наъмуналаридандир. Кинематография ривожига хисса кушган режиссёрлардан яна бири франциялик Жорж Мельесдир. У кинога декорациялар, махсус эффектлардан фойдаланишни олиб кирди. Шу билан бирга у илк фантастик фильмларнинг асосчиларидан биридир.
Лос-Анжелес шаҳарчасининг ён атрофидаги миттигина ер майдонини 1886 йилда Канзас – Ситилик Уилконслар оиласи сотиб олади. Дейда Уилконс хоним бу ерни Голливуд («Hollywood») деб аташни таклиф этади. Нега? «Holly» - игнабарг (остролист) ва «wood» - ўрмон (лес). Қўшганда “Hollywood” сўзи, яъни “Голливуд” - “Игна барг ўрмон” – деган сўз пайдо бўлади. Кейинчалик Уилконслар ўз ерларини бирин-кетин ижарага бера бошлайдилар. Бу орада ака-ука Люмьерлар кашф этган кинематограф кўпларни ўзига ром қилишда давом этарди. Кинематографга бўлган қизиқиш полковник Уильям Зелигни ҳам четлаб ўтмади. У Уилконслардан Чикагодаги кинокомпаниясининг филиалини қуриш учун ер сотиб олади ва Голливуд деган кино империясининг пойдеворига биринчи ғиштни қўяди. Голливудга биринчи қадам қўйган кинематогрфчи – бу Уильям Зелиг ҳисобланади. Шу тариқа 1920-йилларда Калифорния штатининг жанубида, бизга таниш бўлган Голливуд шаҳарчаси атрофида Америка киноиндустрияси барпо этилиб, шиддат билан ривожлана бошлайди. XX аср бошларида АҚШда кинотеатрлар ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардек кўпая бошлади. Асрнинг биринчи ўн йилида мамлакатда 10 мингдан ортиқ кинотеатр бор эди. Бу бутун бошли Европадан ҳам кўп эди. Бу пайтлрда кино ишлаб чиқарувчи корхоналар асосан Нью Йорк ва Чикагода жойлашган эди. 1907-1908 йилларга келиб улар Эдисон аппаратларидан пул тўлаб, қонуний фойдаланишни талаб қилаётган Патент идораларининг тазъйиқидан қочиб Американинг шарқий қирғоқлари томон йўл олдилар. Уларга Голливуднинг юмшоқ оби-ҳавоси, гўзал табиати, сратга олиш учун зарур бўлган қуёшли кунларининг кўплиги, ўрмон, тоғлардаги ажойиб манзаралар жуда ёқиб қолди. 1909 йилда Голливудда биринчи суратга олиш майдончаси қуриб, ишга туширилади. Адольф Цукор (Венгрия), ўз фаолиятини мўйна тайёрлаш корхонасида оддий ишчиликдан бошлаган, «Paramount» компанияси, Карл Лемль (Германия) - кийим-кечак савдоси билан шуғулланган, «Universal» кинокомпанияси, ака-ука Уорнерлар (Польша) – велосипедлар рекламаси билан шуғулланганлар, «Warner Brosers» киностудияси. Голливуд империяси ана шундай вужудга келган эди. Бугун у Калифорния штатининг Лос-Анжелес яқинидаги Голливуд шаҳарчасида жойлашган жаҳондаги энг улкан киноиндустрияга айланган. Бу ерда АҚШнинг жуда катта кинокомпанияларининг офислари, суратга олиш майдончалари жойлашган. Ҳар йили Голливудда минглаб фильмлар суратга олинади. Голливуд киноиндустриясининг яна бир ўзига хос жиҳати суратга олишда тенги йўқ киноэффектлар яратиш санъатида намоён бўлади. Айнан шу махсус киноэффектлар кўпгина Голливуд киноларининг муваффақиятини таъминлаб бермоқда.
1927 йилда кинога овоз кириб келгач “овозсиз фильм”ларга қизиқиш камая бощлади. Бу йилларда Американинг барча катта кинокомпааниялари Голливудга кўчиб бўлган эди. Улар ўз студияларини “овозли кино”га мослаб қайта жиҳозлай бошлайдилар. Бунинг учун Голливуд ярим миллиард долларга яқин маблағ сарфлаган. АҚШда 1929-1933 йилларда рўй берган иқтисодий инқироз ва “буюк депрессия” кино индустриясини худди четлаб ўткандек эди. Одамлар “овозли кино”ни томоша қилиш учун пулларини аямадилар. 1930-йилларда Америка киноси юксала бошлади. Етакчи студияларда йилига беш юзга яқин фильмлар суратга олинар эди. Айни шу давр Голливуднинг “олтин даври” хисобланади. Америка кино соҳасининг ишбилармонлари Европадан кўплаб режиссёр, рассом, техник ходимлар ва актёрларни Голливудга таклиф эта бошлайди. Германиялик мутахассислардан суратга олиш жараёнида декорациялардан фойдаланиш, ёруғлик билан ишлаш, оперторлик маҳоратини ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |