Фаол алюминий оксиди ва уни тайёрлаш услублари
Фаол алюминий оксиди ( γ – Al2O3 ва β - Al2O3 ) гидрирлаш (алюминий оксидидаги никель), гидроолтингугуртсизлантириш ва гидрокрекинг (никельмолибденли, кобальтмолибденли ва бошқ.) катализаторларни тайёрлашда ишлатилади.
Фаол алюминий оксидини тайёрлаш услубларининг катта миқдорлари мавжуд. Улардан энг кўп тарқалишга эгалари қуйидагилар:
Аммоний нордон тузлари(сульфат, нитрат, хлорид)ни аммиак, аммоний карбонат асосли эритмалари, ҳамда олефин ва уротропин оксидлари билан чўктириш (2 – схема);
Ишқорий эритмалар(алюминатлар)дан кислоталар(сульфат, нитрат, хлорид) билан ёки тузларни нордон эритмалари, масалан, алюминий сульфат билан чўктириш.
Биринчи услуб бўйича глинозем[Al(OH)3] сульфат, нитрат ёки хлорид кислотада эритилади. Алюминий тузларини аммиак билан ўзаро таъсирлашуви оқибатида алюминий гидрооксиди чўкади. Чўкмалар яхшилаб фильтрланади ва ювилади.
Н
Схема 2 ТКС-3 28-бет
ам катализатор массасини қолиплашдан олинадиган таблеткалар кичик мустаҳкамлик ва қуйи сочма зичлик билан ҳарактерланади. Қуруқ порошок холидаги массани пресслаш орқали таблеткалар талабга доир мустаҳкамликка эга бўлиб, уларни сочма зичлиги 0,6-0,65 кг/л га тенг.
2 – схема γ – Al2O3ни алюминийни нордон эритиаларидан тайёрлаш( натрий оксидини миқдори 0,01% оғирликда) бўлишини таъминлайди, бироқ бунда темир оксидининг миқдори бирмунча ортади( 0,3 0,5% оғирликда).
Иккинчи услуб бўйича глинозем натрий ишқорида эритилади. Ҳосил қилинган натрий алюминат эритмасидан алюминий гидрооксиди кислоталар (сульфат, нитрат, хлорид ва бошқ.) таъсирида чўктирилади.
Фаол алюминий оксидини ишқорий(алюминатли) услубларнинг бир неча вариантлари мавжуддир.
Айрим катализатор ишлаб чиқариш корхоналарида алюмомолибден, алюмокобальтмолибден, алюмоникельмолибден ва алюмоплатинали катализаторлар учун фаол алюминий оксидининг икки модификацияси турли ҳароратларда чўктириб тайёрланади; сўнг ушбу модификациялар ўзаро аралаштирилади. Чўктириш ҳарорати 20-250С ( “совуқ чўктириш”) ва 1000С га яқин (“қайноқ чўктириш”)дир. Иккала ҳолда ҳам рН 9,3 9,5га тенг.
Фаол алюминий оксидининг модификацияси – бемит чўкади, у тоблашда (5500С) солиштирма юзаси 180 м2/г гача ва кристалларни ўлчами 35 А0 га яқин бўлган γ – Al2O3га ўтади.
“Қайноқ” ва “совуқ” чўктириш орқали олинган алюминий гидрооксидни аралаштирилганда яхши ювилувчи ва фильтрланувчи чўкмалар ҳосил бўлади, ушбу чўкмалар зичлиги 0,50-0,60 кг/л бўлган юқори механик мустаҳкам таблеткалар олишни таъминлайди. Фаол алюминий оксидини олишда ушбу услубни қўллаганда унда темир қўшимчалари алюминий оксидидагидан камроқ бўлади. Бироқ, шу билан бирга натрий оксиди бир мунча кўпроқ (0,3 0,12% оғирликда) миқдорда бўлади.
РФФА нинг НХС институтида ишлаб чиқилган ишқорий(алюминатли) услубнинг вариантларидан бирида алюминат эритмаларини карбонизациясини 35-400С ҳароратда ва рН 9 10 да олиб борадилар. Бунда фаол алюминий оксиди натрий оксиди “из”ларини сақлайди, унинг сочма зичлиги 0,40 дан то 0,90 кг/л гача ўзгариши мумкин( чўктириш ҳарорати ва муҳит рНига боғлиқ ҳолда). Шундай услуб билан рангли металлургия заводларида ишлатилувчи жараёнларда арзонроқ алюминий оксиди олиш мумкиндир.
Do'stlaringiz bilan baham: |