Айрим ёювчиларни ишлаб чиқариш технологиялари
Катализаторларни тайёрлашда қўлланиладиган ёювчилар(трегерлар) маьлум структуравий хоссаларга эга бўлиши лозим. Ёювчиларни қўллаш орқали катализатор таркибидаги фаол компонентлар миқдорини пасайтириш мумкин, бу эса улар таркибидаги қимматбаҳо металлар( маслан, платина, палладий, кумуш)ни ишлатилганда жуда қўл келади.
Катализаторни таъсир характери уларнинг кимёвий табиати билан аниқланади. Масалан, кислота табиатли ёювчилар – аморф ва кристалик тузилишга эга бўлган алюмосиликатлар, магний ва цирконий силикатлар, ҳамда фосфатларда ҳам, катализатор гидрирлаш хусусиятига эга қўшимча холда изомерлаш ва парчалаш қобилиятига эгадирлар. Нейтрал табиатли ёювчилар – алюминий оксиди, магний оксиди ва бошқалар гидрогенизацион жараёнлар катализаторларига, одатда, қўшимча хоссалар бермайдилар.
Ёювчида тайёрланган катализаторлар(алюминий, магний, кремний оксидлари, фаоллаштирилган тупроқлар, синтетик аморф ва крсталик алюмосиликатлар) кичик солиштирма юзали ҳолда тайёрланиши мумкин. Саноатда юқори тараққий этган солиштирма юзали ёювчилар, шу жумладан, биринчи навбатда фаол алюминий оксиди, синтетик аморф ва кристалик алюмосиликатлар энг кўп тарқалгандир.
Юқори дисперс силикагель олиш услуби
Юқори дисперс ҳолатдаги силикагелларни олиш таклиф этилган. Шундай йўл билан олинган SiO2 гидрогели енгил ювилади ва тўғри формада дона-дона холида тайёрланиши мумкин.
2-расмда қолипланган гелни олиш схемаси келтирилган.
2-расм ТКС-3 дан 26-бетда!
2-Расм. Қолипланган Силикагелни ишлаб чиқариш схемаси
1,2 - иситгичли ва аралаштиргичли реакторлар; 4 – пресс; 5 – валец ёки аралаштиргич; 7 – қуритгич; 8 – тоблаш печи;
NH4NO3 ва Na2O·SiO2 ларнинг миқдори силикагелни чўктириш учун зарур бўлиб, NH4+/Na+=1,2 нисбатан келиб чиққан холда ҳисобланади. SiO2ни суспензиядаги сўнгги концентрацияси ≈5%ни ташкил қилади. Ҳосил бўлган гидрогель фильтр – пресс 3 да филтьтрланилади ва унда анионлар йўқ бўлгунча ювилади.
Натрийнинг хемосорбиланган ионларидан воқиф бўлиш лозим бўлган холларда, гидрогель реактор 2 да аммоний тузлари (масалан, 5 % ли NH4NO3 эритмаси) билан катион алмашинишга учратилади. Гидрогель реактор 2 да чўктириш ва аралаштириш ҳароратида 1 соат давомида ушлаб турилади. Чўкма фильрланади ва фильтр 3 да ювиб ташланади. Сўнг пресс 4 да маьлум намликкача сиқилади. Сўнгги кўрсаткич гелни ғовак тузилишига ва ғоваклик радиусига таьсир қилади (тоблаш 9000С да).
Қолиплаш ( формага келтириш) ни экструзил усули билан амалга оширилади. Бунинг учун пастани валец 6 да аввалроқ пластифицирлайдилар ёки электр иситгичли печь 8 да қолиплайдилар.
Чўктириш ҳарорати,0С
|
70
|
70
|
Паста намлиги, %
|
87
|
65
|
Солиштирма юзаси, м2/г
|
230
|
230
|
Ғоваклар ҳажми, см3/г
|
1,1
|
0,5
|
Ғовакларни кўпроқ радиуслари, Ао
|
70
|
30
|
Мустаҳкамлиги, кгс/см2
|
130
|
400
|
Do'stlaringiz bilan baham: |