“sanoat va xizmat ko'rsatish sohalarining raqamli transforma t siyasi: tendensiyalar, boshqaruv, strategiyalar” Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman


“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT



Download 5,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet507/531
Sana13.07.2022
Hajmi5,93 Mb.
#787448
1   ...   503   504   505   506   507   508   509   510   ...   531
Bog'liq
13714 1 5503376EFCE8575E605B9B65ADF82BB787B9A90D

“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT, 
STRATEGIES”
444
Тижоратдаги рақамли трансформация савдо соҳаси билан яқиндан боғлиқ бўлган 
логистикани ҳам трансформацияга ундади. Аслида мантиқ нуқтаи-назаридан ёндашадиган 
бўлсак, 90 йиллардан бошлаб факс, электрон почта ва баъзи нарсаларни интернетдан 
юклаш хизматларининг ўртага чиқиши, логистиканинг қисқаришини ҳаттоки инқирозга 
юз тутишини кузатишимиз керак. Лекин ҳақиқатда бунинг аксини кўрамиз ва логистикага 
бўлган талабнинг кескин ошганини кузатамиз. 
90 йилларда жамиятга кирган баъзи инновациялар, логистиканинг бозордаги 
улушига салбий таъсир қилган бўлиши мумкин, лекин рақамли иқтисодиётнинг доирага 
кириши билан узатиладиган посилкалар сони кескин ошишга бошлади. Ер юзининг тўрт 
тарафига жўнатилаётган посилкалар сони ҳеч қачон рақамли иқтисодиёт давридаги каби 
юқори бўлмаган, кунлик 100 миллион атрофида посилка бутун дунё бўйлаб етказиб 
берилмоқда. Логистика базалари учун ишлайдиган юк машиналари, юкни етказиб 
берганидан кейин 50% га яқини бўш қайтишар эди. Рақамли технологияларнинг тизимга 
кирганидан сўнгра бу кўрсатгич 1% атрофида.
1
Яқин келажакда, инсонсиз транспорт 
воситалари ва дронларнинг логистикага жалб қилиниши кутилмоқда. 
Рақамли инқилоб балкида меҳнат бозорини бироз беқарорлаштириши ва 
тенгсизликни қўзғатиши мумкин. Чунки ўз соҳасининг ҳаваскори ва ёш жиҳатидан жуда 
ёш бўлган, лекин рақамли технологияни яхши тушунадиган ва рақамли иқтисодиётнинг 
имтиёзларидан усталик билан фойдаланадиган рақамли ишчилар синфининг иш ҳаққи ва 
даромади, нисбатан жуда юқори бўлади. Холбуки ўз касбининг профессионали бўлган ва 
соҳасига йилларини бағишлаган малакали ишчилар синфининг маоши ва даромадлари 
рақамли ишчиларга нисбатан жуда паст бўлиши мумкин. 
Рақамли иқтисодиётнинг такомиллашиши баъзи касбларга бўлган эҳтиёжнинг жуда 
камайиб кетишига ва баъзи касбларнинг умуман йўқолиб кетишига олиб келади. Чунки 
рақамли ёки ақлли технология аксарият иш ўринларини эгаллаб олмоқда. Бундан ўн йил 
илгари банкларда, идораларда, станцияларда, метроларда, савдо марказларида, 
аэропортларда ва бунга ўхшаш бир қанча жойларда кўришимиз мумкин бўлган 
идорачиларни, маслаҳатчиларни, кассирларни ва бошқа турли ишчиларни ҳозирги кунда 
камдан кам учратамиз ёки умуман кўрмаймиз. Сабаби, уларнинг иш жойларини аста-
секинлик билан рақамли технология ва баъзи ҳолларда рақамли ишчилар эгаллаб олмоқда. 
Кунимизда котиблар, сотувчилар, турагентлар, маслаҳатчилар, адвокатлар, ўқитувчи-
ўргатувчилар ҳаттоки шифокорлар ва бунга ўхшаш бир қанча касб эгалари ўз ишларини 
масофадан туриб рақамли технологиялар асосида бажармоқдалар, бу эса ўз навбатида 
меҳнат унумдорлигининг кўтарилишига олиб келмоқда. 
Меҳнат бозорида қанақа сценарийнинг юзага келишини ҳозирги босқичда айтиш 
имконсиз, лекин тажрибалар шуни кўрсатадики классик ва рақамли иқтисодиёт 
мезонларининг комбинацияси натижасида саҳнага, рақамли иқтисодиётга хос мукаммал 
бир сценарий чиқади, табиийки буни бизга вақт кўрсатади. Баъзи касблар йўқолиб кетади, 
бошқалари пайдо бўлади; баъзиларига бўлган талаб камаяди, бошқаларига ошади. Меҳнат 
унумдорлигининг кўтарилиши иш ҳақларининг ошишига олиб келади ва бунинг эвазига 
балкида иш соатлари камаяди. Илгариги иқтисодий инқилобларга назар солганимизда, 
кунлик иш соатларининг 18-20 соатлардан 15-16, сўнгра 12-14 ва 8-10 соатларга 
чекинганини кузатишимиз мумкин. Кунимизда эса бу кўрсатгич 7-8 соат атрофида. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботларига кўра, дунё миқёсида рақамли 
соҳада фаолият кўрсатадиган ишчилар сони 2010 йилда 35 миллион, 2015 йилда 40 
миллион, кунимизда эса бу кўрсатгич 55 миллион атрофида. Бу эса дунёдаги ишчилар 
сонининг 2% га тўғри келади. Рақамли иқтисодиётнинг дунё миқёсида ялпи миллий 
маҳсулотдаги улуши 2005 йилда 5% атрофида экан, кунимизда бу кўрсатгич 17% 
атрофида. Охирги йилларда дунё миқёсида экспорт қилинган хизматларнинг 50% рақамли 
иқтисодиётнинг ҳиссасига тўғри келади ва 2018 йилда бу улуш 2900 миллиард доллар. 
Рақамли платформаларнинг роли глобал иқтисодиётда тобора кўтарилмоқда. Биржа 
1
World Economic Forum. «Digital Transformation of Industries: Logistics Industry», White Paper Digital of WEF in 
collaboration with Accenture, 2016.



Download 5,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   503   504   505   506   507   508   509   510   ...   531




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish