“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT,
STRATEGIES”
418
бўйича кўплаб мурожаатлар бўлади. Бу йўналишдаги ютуқлар билан бирга, ечимини
кутаётган масалалар ҳам мавжуд экани кўзга ташланади.
Масалан, аҳолининг пойабзал ва чарм буюмлари, маиший техникани таъмирлаш,
компьютер хизматлари, шунингдек, сартарошхона ва гўзаллик салонлари каби хизмат
кўрсатиш ва сервисдан фойдаланиш имкони ҳамма жойда бир хил даражада эмас. Биргина
Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Асака туманларида пойабзал таъмирлаш устахонаси,
сартарошхона, фотосалон, кийимларни кимёвий тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш
шохобчаларига эҳтиёж сезилади.
Ўтган йилар мобайнида хизмат кўрсатиш сферасини кенгайтириш, сервисни сифат
жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш уларнинг қулай иш жараёни билан таъминлаш, шу
орқали ушбу соҳанинг мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички
маҳсулотдаги улушини оширишга эришишилган. Ўзбекистонда йилдан йилга ялпи ички
маҳсулот ва унинг таркибидаги хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ўсиб бормоқда.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш динамикасига кўра 2010 йилдан то бугунги кунга
қадар Ўзбекистон Республикаси бўйича кўрсатилган хизматлар ва аҳоли жон бошига
тўғри келадиган хизматлар ҳажми барқарор равишда ўсиш тенденциясига эга. Бунда
Республика миқёсида кўрсатилган хизматлар ҳажми 2010 йилга нисбатан 2020 йилда
27 126,8 млрд. сўмдан 219 978,5 млрд. сўмга яъни 8,1 баробарга, аҳоли жон бошига тўғри
келадиган хизматлар ҳажми эса 949,7 минг сўмдан 6 426,1 минг сўмга яъни 6,8 баробарга
кўпайган. Бунга асосий сабаб мамлакатимизда хизмат кўрсатиш фаолияти билан
шуғулланувчи тадбиркорлик суьбъектларининг эркин ишлашлари учун кенг имкониятлар
яратилинаётганлиги ҳисобланади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда хизматлар соҳасини
ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январда
қарори
1
қабул қилиниб, ушбу ҳужжатга мувофиқ 2022 йилда хизматлар соҳасини
ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини
1,5 бараварга ошириш ҳамда қўшимча 1,5 миллион янги иш ўринларини яратиш
имкониятлари мавжуд эканлиги эътироф этилган.
Жаҳон амалиётидан маълумки, ҳар қандай мамлакатда тадбиркорлик фаолияти,
жумладан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлардан имтиёзлар ва енгилликлар берилиши ижобий натижа беради. Шу нуқтаи
назардан мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжат орқали
ҳам хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича солиқлар ва божхона божларидан
қуйидаги йўналишларда имтиёзлар ва енгилликлар белгиланди
2
:
I.
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий
овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк
ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш,
компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини
кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик
субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш. Бунда:
- солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур
фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври
якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;
- юқоридаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари
томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, солиқ имтиёзининг амал
қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар
қўлланилади;
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 104-сонли қарори.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 104-сонли қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |