САНОАТ ТРАНСПОРТИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ТАВСИФИ ВА РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ
Режа:
Саноат транспорти тавсифи ва техника воситалари
Саноат транспортининг ўзига хос техник-иқтисодий хусусиятлари
Таянч иборалар: ташқи транспорт, корхона ичи транспорти, конвейер, транспортёр, кара, думкар, қувур, осма канат йўллар
Мужассамланган “саноат транспорти” тушунчаси саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарга хизмат кўрсатувчи умум фойдаланилмайдиган транспорт воситаларини англатади.
Саноат транспорти жойлашиши ва вазифаларига кўра ташқи ва корхона ичи транспортига бўлинади.
Ташқи саноат транспорти воситалари корхонага келтириладиган хом ашё, ярим фабрикат, ёнилғи ва бошқа турли хил буюмларни умум фойдаланиладиган магистрал транспортидан корхона ичига ва тайёр маҳсулотлар ҳамда бўшаган вагонларни магистрал транспорт йўлларигача ташиш билан шуғулланади.
Корхона ичи саноат транспорти хом ашё, ярим фабрикатлар, турли хил деталлар, ёнилғи ва бошқа буюмларни омборлардан цехларга, цехлараро ва цех ичида, тайёр буюмларни эса цехлардан омборларга ташиш билан шуғулланнади.
Саноат транспорти техника жиҳозлари бўйича ҳар хил бўлиши - темир йўл, автомобиль, сув, қувур орқали юборғич (трубопровод) ва махсус транспорт (монорельс, осма канат ва ҳоказо)лар комплекси ёки улардан айримлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари унга цехлар ичи, цехлараро ишловчи турли конвейер ва транспортёрлар, электр ёки автомобиль қуввати билан ишловчи юк каралари ва бошқалар кириши мумкин.
Ташқи саноат транспорти асосан темир йўл ва автомобиль транспортларидан иборатдир. Сув йўллари ёқасидаги корхоналар сув транспорти воситаларидан фойдаланади, ўз сув кемалари, бекатлари бўлиши мумкин. Катта ҳажмдаги юкларни ҳамда айрим турдаги юкларни ташишда корхона ва цехлар ичидаги темир йўл шаҳобчалари ва воситаларидан фойдаланилади.
Ҳозир саноат ташқи транспорти ва цехлараро юк ташиш ишларининг 95 фоизидан кўпи темир йўл ва автомобиль транспорти ёрдамида бажарилмоқда. 2000 йилда Ўзбекистон Республикасида саноат, қурилиш корхоналари ичидаги темир йўл шаҳобчаларининг умумий узунлиги 2,6 минг километр эди. Бу кўрсаткич умум фойдаланадиган магистрал темир йўл узунлигига яқинлашиб боради. Статистик маълумотларга кўра саноат ичи темир йўл шаҳобчалари кўрсаткичи 2000 йилга келиб 1995 йилга нисбатан 1100 км га камайган. Бу деган сўз 1100 км саноат ичи темир йўл транспорти шаҳобчалари вақтинчалик консервацияга ўтган. Бу ҳол эса айни темир йўл шаҳобчалари эгаларининг иқтисодиётига салбий таъсир этади. Шунинг учун ҳам айни масалани темир йўл шаҳобчаси мулк эгалари билан бирга уларнинг юқори поғонадаги ҳиссадорлик уюшмалари ҳамда жойлардаги ҳокимиятлар синчиклаб ўрганишлари ва темир йўл шаҳобчалари ишини қайтадан тиклаб, жойлардаги мулкдорлар иқтисодиётини яхшиланишига кўмаклашишлари зарур.
Саноат корхоналари темир йўл шаҳобчаларига қарашли транспорт воситаларининг ярмидан кўпи электровоз ва тепловозлардан иборат.
Кўпчилик конларнинг очиқ усулда қазиб чиқариш ерларида саноат транспорти сифатида электровоз йўллардан ташқари ишловчи кўп юк кўтарувчи автомобиль-самосваллардан фойдаланилмоқда.
Саноат темир йўл транспортида ишлатиладиган вагонлар асосан магистрал темир йўл транспортидаги вагонларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми кичик бортли очиқ платформалардан, тўрдан бир қисми думкарлар (ҳар бир ўқига двигатель ўрнатилган ва юкни ўзи ағдариб туширадиган вагонлар)дан, бешдан бир қисми ярим вагонлардан, ўн фоизга яқини цистерналардан ва қолганлари бошқа турдаги вагонлардан иборатдир.
Очиқ усулда ишланадиган тоғ конларининг чуқур жойларида ишлаш учун кўтариш қобилияти 70...170 т бўлган Япониянинг “Камацу”, Германиянинг “ TR-60 Терекс”, Америка қўшма штатининг “Катерпиллар” ва Швециянинг “Юклид” моделли автопоездлари қўлланилади. Келажакда эса автопоездларнинг кўтариш қобилияти 200 т ва ундан ортиқ ҳам бўлишини назарда тутиш лозим. Бундан ташқари Амударё сув йўллари ёқасидаги саноат корхоналарида 10 га яқин сув кемаси ва бошқа транспорт жиҳозлари ҳам мавжуддир.
Турли саноат транспортларида умумий юк оборотининг тақсимланиши
Саноат транспорти
|
Юк оборотининг тақсимланиши, фоизда
|
Турлари
|
1965 йил
|
1980 йил
|
1990 йил
|
2010 йил
|
Темир йўл
|
46,8
|
45,1
|
42,2
|
50,8
|
Автомобиль
|
33,6
|
74,4
|
43,8
|
46,9
|
Бошқа транспортлар
(конвейер, қувур, осма канат йўллари)
|
19,6
|
21,5
|
23,1
|
2,9
|
Изоҳ: 1965…1980 й. собиқ СССР ва 2000 й. Ўзбекистон Республикаси статистика кўрсаткичи
Do'stlaringiz bilan baham: |