3.5. Ёнғинга қарши ускуналар. (4 соат)
Бирламчи ёнғинга қарши ускуналар. Ёнғин ўчириш воситалари (огнетушители). Таснифи, техник маълумотлари, техник эксплатация қоидалари.Углекислотли ва кукунли ўт ўчириш воситаларини ишлатиш тартиби. Бирламчи ёнғинга қарши ускуналарнинг нормалари. Ёнғин енглари, енг ускуналари, ёнғинга қарши ускуналар, ёнғин гидрантлари ва устунлар. Сув пуркагич ва кўпикларни узатиб берувчи асбоб ва ускуналар. Қўлда механизациялашган ва механизациялашмаган воситалар, улар билан ишлашда хавфсизлик чоралари.
3.6. Қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотларда жабрланган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. (2 соат)
3.6.1. Қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом. (1 соат)
Тиббий кўрикни ўтказиш. Тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик. Таъсири натижасида ишловчи ходимлари
дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган хавфли ва зарарли моддалар рўйхати, шунингдек ушбу моддалар таъсирида ишловчи ходимларни тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари, тиббий кўрикни ўтказувчи врач ва мутахассислар тоифаси ҳамда зарур бўлган лаборатор ва функционал текширувлар, ишга қўйиш учун қаршилик кўрсатувчи тиббий монеликлар Рўйхати.
3.6.2. Турли хил шикастланганда биринчи тиббий ёрдам. (1 соат)
Ишлаб чиқаришда шикастланганларга шифокор келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш. Сунъий нафас бериш усули қоидалари. Юракни сунъий массаж қилиш усули ва қоидалари. Жгут билан боғлаш. Электр токидан жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Заҳарланганда (заҳарли модда оғиз орқали ошқозонга тушганда) биринчи ёрдам кўрсатиш. Заҳарли модда терига тушса биринчи ёрдам кўрсатиш. Ҳаво орқали заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Заҳарли модда кўзга тушганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Синганда ва бўғимлар чиққанда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Лат еганда ва пай чўзилганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Термик ва электрик куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Кўз куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Химиявий куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Жароҳатланган ярани боғлаш. Қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Ички қон кетишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Бурундан қон кетса биринчи ёрдам кўрсатиш. Иссиқ ёки қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш. Ходимларга ишлаб чиқаришда жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш услуб ва усулларини ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |