Ўқув модуллари
|
Жами
|
Ўқув юкламаси, соат
|
Назарий
|
Амалий
|
Якуний
назорат
|
Мустақил
таълим
|
I.
|
Умумий тайёргарлик:
|
4
|
2
|
2
|
|
|
1.1
|
Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари.
|
4
|
2
|
2
|
|
|
II.
|
Умумкасбий тайёргарлик:
|
4
|
2
|
2
|
|
|
2.1
|
Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш.
|
4
|
2
|
2
|
|
|
III.
|
Мутахассислик бўйича тайёргарлик:
|
8
|
4
|
4
|
|
|
3.1
|
Корхона ва ташкилотларда меҳнат мухофазаси ва саноат хавфсизлик талаблари.
|
4
|
2
|
2
|
|
|
3.2
|
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан ходимларнинг хаёти ва соғлиғини ижтимоий муҳофаза қилиш.
|
4
|
2
|
2
|
|
|
IV.
|
Якуний аттестация
|
2
|
|
|
2
|
|
4.1.
|
Оғзаки ва ёзма иш.
|
2
|
|
|
2
|
|
|
ЖАМИ:
|
18
|
8
|
8
|
2
|
|
Кириш
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 23 сентябрда тасдиқланган 637-сонли “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш тўғрисида”ги 5-сонли, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (янги таҳрир) 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон, Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида” 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сон Қонун талабларига қурилиш соҳасидаги ишчи ва мутахассислар томонидан амал қилишлари, 2019 йил 31 майдаги “Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 451-сонли, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 27 апрелда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарорлари, шунингдек, “Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари”га, мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштиришда, ҳамда “SANOAT O’QUV” НТМ ташкилотларда қурилиш соҳасидаги рахбарлар, мутахассислар ва ишчиларнинг касбий билимларини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.
Малака ошириш курсининг ўқув дастури қуйидаги модуллар мазмунини ўз ичига қамраб олади:
I. Умумий тайёргарлик:
1.1. Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари.
II. Умумкасбий тайёргарлик:
2.1. Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
III. Мутахассислик бўйича тайёргарлик:
3.1. Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари.
3.2. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини ижтимойи муҳофаза қилиш.
IV. Якуний назорат:
4.1. Оғзаки ва ёзма иш.
Курснинг мақсади ва вазифалари
“Қурилиш соҳасидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси, электр хавфсизлик, ёнғин хавфсизлик, саноат хавфсизликги ва санитария-гегеник холатлар бўйича ишларни бехатар олиб бориш, малака савиясиниси, кўникмаларни ва билимларини мунтазам ошириб боришни” Курснинг мақсади – қурилиш соҳасидаги “SANOAT O’QUV” НТМ ташкилотларда рахбарлар, мутахассислар ва ишчиларнинг касбий фаолиятиниошириш, қурилиш ишлаб чиқаришидаги инновацияларни ўзлаштириш ва қурилишда хавфсизликни таъминлаш, қурилиш назоратини амалга оширишни илғор хорижий тажрибалар асосида чуқур ўрганиш бўйича билим, кўникма, касбий маҳорат ва малакаларини мунтазам янгилашдан иборат.
Курснинг вазифаларига қуйидагилар киради:
тингловчиларни архитектура ва қурилиш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Қонун ва ҳукуматининг қарорлари билан таништириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги;
Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги;
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги;
Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ва бошқа иш фаолиятига талуқли бўлган Қонуниларни, хамда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари яъни:
- ёнғин хавфсизлиги ҳамда экология хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар асосида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив-техник ҳужжатлар талабларини чуқур ўрганиш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича замонавий талабларга мос малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш асосида мутахассис кадрларининг касбий салоҳиятини мунтазам ошириб бориш;
- ходимларни хавфсиз меҳнат усулларига ўқитиш дастурларини, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш,
шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктажлар ўтказиш ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини текширишни таъминлаш;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш бўйича профилактика ишларини ўтказиш шахсий ҳимоя воситаларини тўғри қўлланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш услублари, ишлаб чиқариш ва касб касаллигига чалиниш, хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган номувофиқликларни тугатишга қаратилган чора-тадбирларни бажариш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
давлат талабларига мос ҳолда архитектура ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи “SANOAT O’QUV” НТМ ташкилотларда рахбарлар, мутахассислар ва ишчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини замонавий ёндашувлар ва инновациялар асосида узлуксиз ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |