Саноат маркетинги


-мавзу: Асосий воситалар ва номоддий активларнинг хисобга олиш



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

3-мавзу: Асосий воситалар ва номоддий активларнинг хисобга олиш 
1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг 
вазифалари. 
2. Асосий воситаларнинг накдлиги ва харакатининг хисоби. 
3. Номоддий активларнинг хисобини юритиш. 
4. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси. 
Таянч иборалари 
Бошлангич киймат, кайта тикланган киймат, колдик киймат, асосий воситаларни 
кабул килиш-топшириш далолатномаси, инвентар карточкалар, асосий воситаларни 
хисобдан чикариш далолатномаси, капитал куйилмалар, асосий воситаларнинг корхонага 
келиши, асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетиши, хисоб регистрлари, 
инвентаризация, камомад ва ортикчаликни бухгалтерия хисобида акс эттириш, асосий 
воситаларни хисоботларда акс эттириш тартиби. 
1. Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг 
вазифалари. 
Асосий воситаларга Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг миллий 
андозаларида курсатилган талабларга тула жавоб берадиган мехнат воситалари киради. 
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг миллий андозаларида курсатилган 
талабларга жавоб бермайдиган мехнат воситалари кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар 
таркибида хисобга олинади.
Асосий воситалар таркибига киритиладиган мехнат воситалари кейинчалик ойлик 
минимум иш хакининг узгаришидан катъий назар асосий воситалар таркибида хисобга 
олинади. 
Бундан ташкари асосий воситалар таркибини аниклашда ва уларни хисобга олишда 
куйидагиларни хисобга олиш зарур: 
- агар илгари асосий воситалар таркибида хисобга олинган, аммо киймати кайта 
куриб чикилгандан сунг кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар таркибига олиб борилиши 
лозим булган мехнат воситалари, техник характери буйича (Масалан: тракторлар, 
станоклар, теливизорлар ва бошкалар) асосий воситалар булган ва халк хужалиги 
тармокларидаги ягона амортизция ажратмалари куринишида амортизация хисоблаш кузда 
тутилган булса бундай мехнат воситалари хам асосий воситалар таркибида хисобга 
олиниши зарур. 
- агар илгари асосий воситалар таркибида хисобга олинган лекин иш хакининг 
узгаргандан сунг кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар каторида хисобга олиниши зарур 
булсада улар асосий воситалар таркибида хисобга олинади.
Куйидагилар асосий воситалар бухгалтерия хисобининг асосий вазифалари 
хисобланади: 
- асосий воситаларнинг киримини, корхонадаги харакати ва хисобдан учириш, уз 
вактида тегишли хужжатларга асосан расмийлаштириш ва хисоб регистрларида акс 
эттириш; 
- асосий воситаларнинг эскиришини тугри хисоблаш ва бухгалтерия хисоби 
регистрларида акс эттириш; 
- асосий воситалар жунатилганда молиявий натижалар тугрисида аник 
маълумотлар олишни таъминлаш; 
- солик туловларни хисоблаш учун зарур булган маълумотларни аник хисоблаш 
имконини таъминлаш; 

асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларнинг самарали 
фойдаланишни назорат килиш; 


- асосий воситалар накдлиги ва уларнинг харакатини тугрисидаги статистик ва 
бухгалерия хисобларида талаб килинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва 
х.к. 
Юкоридаги бухгалтерия хисобининг вазифаларини бажариш учун асосий 
воситаларни илмий асосланган туркумлаш шунингдек бухгалтерия хисобида бахолаш 
учун эса коидалар зарур. 
Корхоналарнинг асосий воситалари таркибига кура хар хил булиб ва маълум 
белгилари асосида туркумланади. Корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий 
туркумлаш кулланилади. Унга кура улар тармок белгиларига, тайинланишига, турларига, 
кайси сохага тегишли эканлиги ва фойдаланишига кура туркумланади. 
Асосий воситаларни тармок белгиларига караб гурухлаш (саноат, курилиш, савдо, 
кишлок хужалиги ва бошкалар) хар бир тармокка тегишли асосий воситаларларнинг 
киймати тугрисида маълумот олиш имконини беради. 
Тайинланишига кура корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб 
чикаришдаги асосий воситалар, бошка тармоклардаги асосий ишлаб чикариш воситалар 
ва ноишлаб чикаришдаги асосий воситалар. 
Корхоналарнинг асосий воситалари турлари буйича куйидагича гурухланади: 
- иншоотлар; -узатувчи мосламалар; -машина ва асбоб ускуналар; -транспорт 
воситалари; -асбоб ускуналар; - ишлаб чикариш инвентарлари ва буюмлар; -хужалик 
инвентарлари; -иш ва махсулдор хайвонлар; -куп йиллик дарахтлар; -ерларни яхшилашга 
сарфланган капитал сарфлар ва бошка асосий воситалар. Шунингдек ижарага олинган 
асосий воситаларга сарфланган капитал куйилмалар хам асосий воситалар таркибида 
хисобга олинади.
Асосий воситаларни турлари буйича туркумлашдан кузланган асосий максад 
уларнинг аналитик хисобини ташкил килишдир. 
Кимга тегишлилигига караб асосий воситалар узига тегишли ва ижарага олинган 
асосий воситаларга булинади. Фойдаланиш белгиларига караб эса асосий воситалар 
эксплуатациядаги, реконструкциядаги ва кайта куроллантиришдаги асосий воситаларга 
булинади. 
Асосий воситаларнинг даслабки киймати хукуматнинг махсус карори буйича кайта 
бахоланганда узгариши мумкин. Шунингдек уларни дастлаб киймати техник жихатдан 
реконструкция килиш ва кайта куриш окибатида фойдаланиш, хизмат курсатиш муддати 
узайса объектларнинг ишлаб чикариш куввати ошса, ишлаб чикаришган махсулотларнинг 
сони купайса ёки ишлаб чикариш таннархи пасайса уларнинг дастлабки киймати 
купайиши мумкин. 
Асосий воситаларнинг колдик киймати уларнинг дастлабки кийматидан эскириш 
кийматини айириш йули билан аникланади.
Вакт утиши натижасида асосий воситаларнинг дастлабки киймати худди шунга 
ухшаш замонавий асосий воситаларнинг кийматидан фарк кила бошлайди. Ушбу фаркни 
тугатиш учун асосий воситаларни маълум даврларда кайта бахолаш амалга оширилади ва 
уларнинг тиклаш киймати аникланади. 
Тиклаш киймати деб асосий воситаларни хозирги шароитда амал килаётган бахони 
хисобга олиш, замонавий техника ва техенология билан куриш ёки ишлаб чикариш 
тушунилади. 
Республикамизда асосий воситалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамасининг махсус карорига кура 1995 йил 1 январга охирги марта кайта бахоланди. 
Ушбу карорга кура корхоналарнинг балансидаги иморатлар, иншоотлар, узатувчи 
мосламалар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва бошка асосий фондларнинг техник 
холатидан катъий назар кайта бахоланди. 
Асосий воситаларнинг кайта бахолаш уларнинг баланс кийматларини белгиланган 
коэффицентларга купайтириш буйича индексация килиш оркали амалга оширилди. 


Асосий воситаларнинг хисоб бирлиги булиб алохида инвентар объектлари 
хисобланади. Инвентар объектлари деганда битта функцияни бажаришга мулжалланган, 
тула куриб булинган ёки ишлаб чикарилган алохида предмет ёки предметлар комплекси 
тушинилади. 
Хар бир инвентар объектига алохида инвентар номерлари белгиланади ва 
фойдаланиш жараёнида, тугатиш ва кайта таъмирлаш жараёнида инвентар номерлари 
сакланади. Инвентар номерлари хисобга олинадиган предметга бириктириб куйилади ва 
тегишли хужжатларда акс эттирилади. 
Мураккаб инвентар объектлари у ёки бу иншоотлар, алохида элементлари 
бирлигида битта инвентар объектни ташкил килувчи хар бирига ушбу инвентар 
объектнинг номери ёзиб куйилади. 
Ташкилотдан чикиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар номерлари янги 
келиб тушган асосий воситаларга берилиши мумкин. 
Ижарага олинган асосий воситалар ижарага берувчи инвентар номерлар буйича 
хисобга олинади. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish