ЕА =NPV / PVA1n,k
Бу формулада PMT – EA, PVA – NPV , билан алмаштирилган.
4. Қимматли қоғозлар ва ва ҳосилавий молиявий инвестицияларнинг харажатларига кўра самарадорликни баҳолаш
Амалиётда пул тушумларини таъминламайдиган лойиҳаларни баҳолашга дуч келишимиз мумкин. Масалан, хизмат биносини ёритиш учун кундузги ёритиш лампаларидан ёки бошқа турдаги ёритиш воситаларидан бирини танлаш вазифаси турганда шундай ҳолат юзага келади. Бунда фирма маълум бир вақт давомида кам харажат талаб этадиган ёритиш Лойиҳасини танлайди.
Агар биз турли хизмат даврларига эга лойиҳаларга дуч келсак, ҳамда баҳоланаётган фаолиятни давом эттириш учун қайта молиялаш кўзда тутилса, юқорида кўриб чиқилган эквивалент аннуитетни аниқлаш усулидан фойдаланилади. Бунда эквивалент аннуитет – ЕАS-йиллик эквивалент харажатлар деб аталади.
.
5. Лойиҳаларда ноаниқлик ва рисклардаражаси
Инвестициялашда қалтис деганда инвестиция даромадларининг кўзда тутилган миқдоридан камайиш ҳолати тушунилади. Даромадларнинг ўзгариши шкаласи қанчалик кенг бўлса, инвестициялашда қалтислик даражаси шунчалик юқори бўлади. Инвестициялашда қалтислик манбаалари бир-бири билан жуда боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг қайси бири даромадга қанчалик таъсир етганлигини аниқлаш жуда мушкул. Инвестициялашда қалтисликнинг асосий турлари: иш билан боғлиқ қалтислик , молиявий бозор тасодифи хавфлари, аҳолининг сотиб олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган молиявий хавф, фоиз хавфи ва бошқалар ҳисобланади.
6. Лойиҳаларда ноаниқлик ва рисклар даражасини босқичма-босқич баҳолаш
Лойиҳа амалга киргунга қадар ҳар хил босқичлардан ўтади. Ҳар бир босқичда ўзига хос қалтис бўлиб, уларни босқичма-босқич баҳолаш ва барчасининг йиғиндисини топиш керак (8-9 иловаларга қаранг).Олдинги мавзулардан маълумки, лойиҳа қуйидаги босқичлардан иборат:
лойиҳани вужудга келтиришдан олдинги, тайёрлаш босқичи;
қурилиш: иншоот, ускуналар қуриш, қурилиш учун зарур бўлган материалларни сотиб олиш ва уларни монтаж қилиш;
лойиҳа асосида вужудга келтирилган объектни ишга тушуриш ва уни тўлиқ қувватга олиб чиқиш ҳамда шу асосда фойда олиш.
Ҳамма ҳисоб-китоблар икки мартадан, яъни:
лойиҳани вужудга келтириш пайтида;
лойиҳанинг хавфли елементлари аниқлангандан кейин амалга оширилади.
Ҳар бир экспертга еҳтимолли хавфлар устида чуқур таҳлил ишларини олиб бориш топширилади ва уларга қуйидаги баҳолаш тизимидан фойдаланиш тавсия этилади:
0 - хавф йўқ деб қабул килинган;
25 - хавф асосан юзага чиқмайди;
50 - бу ҳолат ҳали ҳеч қандай мулоҳаза юритишга асос бўла олмайди;
75 - ҳар қалай хавф ўз кучини кўрсатса керак;
Do'stlaringiz bilan baham: |