Саноат бинолари қМҚ


-расм. Саноат биноларининг план ечимлари



Download 402,23 Kb.
bet4/5
Sana12.07.2022
Hajmi402,23 Kb.
#778979
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 мавзу. Саноат

1.18-расм. Саноат биноларининг план ечимлари: а - алоҳида бўлинган
бинолар; б - П-симон бино; в - Ш-симон бино; г – яхлит
(блоклаштирилган) бино.

Аралаш типдаги бинолар ҳажмий-план ечимида пролёт типи ва зал типи белгилари биргаликда учраши мумкин. Катта майдонли ишлаб-чиқариш биноларида йўллар ёки йўлаклар ёрдамида алоҳида "квартал" ёки "панель"ларга бўлинади. Бунда бино зарарлилик, шовқин, ортиқча иссиқлик каби белгилар бўйича зоналарга бўлинади.


Бўйлама ёки кўндаланг йўналишда зоналарга бўлиш мумкин. Кўп қаватли саноат бинолари бир қаватли саноат биноларига хос бўлган камчиликлардан ҳоли, айрим ҳолларда (полга тушадиган юкнинг миқдори 1000 кгс/ м2 гача) иқтисодий жиҳатдан афзалроқ ҳам бўлиши мумкин. Агар улардаги ишлаб чиқариш жараёни зарарли моддалар қўлланилиши ёки чиқиндилар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлмаса, кўп қаватли саноат биноларини шаҳар худудида ҳам жойлаштириш мумкин. Бу эса, инженерлик тармоқларига сарфланадиган харажатларни ва меҳнат сарфини камайтиришга имкон беради. Қурилиш майдони тежалади. Кўп қаватли саноат биноларининг план ечимлари одатда оддий тўртбурчак шаклида бўлади. Уларни унификациялаш ва типлаштириш им-
кони бор.Бинолар лойиҳаларини унификацияланган типовой секция (УТС) лар асосида бажариш мумкин. Кўп қаватлн бинонинг эни қанча катта бўлса, унинг иқтисодий самарадорлиги ўшанча кўп бўлади. Кўп қаватли саноат биноларида ишлаб чиқариш майдонини зоналарга бўлиш бинонинг баландлиги ва эни бўйича амалга ошириладн.
Масалан, биринчи қаватда оғир технологик ускуналар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар омборлари, маъмурий-маиший хоналар жойлаштирилгани маъқул.
Юқоридаги қаватда катта пролёт, осма ва кўприк кранлар билан жиҳозланишн талаб қилинадиган ҳамда портлаш хавфи бор, ҳавога зарарли чиқиндилар ажралиб чиқарадиган ишлаб чиқариш жараёнлари жойлаштирилгани мақсадга мувофиқ, ҳисобланади.
Биринчи ва охирги қаватлар орасидаги қаватларда горизонтал бўйича зоналарга бўлиш асосан хоналарни табиий ёритиш шартларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бинонинг ташқи деворидан ўртасига қараб аввал табиий ёритиладиган, кейинчалик қўшма усулда ёритиладиган ва охирида сунъий усулда ёритиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш жараёнларини жойлаштирилади.
Бинонинг ўрта қисмида зинахоналар, лифтлар, махсус технологик кўтариш воситалари (нориялар, элеваторлар ва шунга ўхшаш), қўшимча омборхоналар жойлаштирилиши мумкин. Кўп қаватли саноат бинолари мунтазам ва номунтазам ҳажмий-план тузилишига эга бўлиши мумкин. Мунтазам тузилишга эга бўлган бинолар ўз навбатида бир неча кўринишда учрайди (1.19-расм, a-в). Масалан, барча қаватлари бир хил баландликка эга бўлган биноларни, юқоридаги охиргн қавати катта пролётли биноларни ёки қаватлар баландлиги ҳар хил, лекин улар мунтазам алмашиб келадиган биноларни мунтазам ҳажмий-план тузилишига эга деб ҳисобланади.
Номунтазам хажмий-план тузилишига эга бўлган биноларда юқорида айтилган қонуниятлар кузатилмайди (1.19-расм, г). Мунтазам ҳажмий план тузилишига эга бўлган биноларни аксарият ҳолларда каркасли қилиб лойиҳаланади. Колонналар тури 6x6 ва 6X9 М, ҚАВатлар баландлиги 3,6-7,2 м бўлади. Биноларнинг эни 60 м гача 6 м дан ўзгарадиган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда коридор ва бошқа горизонтал коммуникацияларни жойлаштириш учун қўшимча 3 м ли пролётлар ҳам қилинади. Бундай бинолар учун йиғма темирбетон конструкциялар қўлланиладиган УТС лар ишлаб чиқилган.


Download 402,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish