55
4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки
шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. "Моддий-техника ресурслари" қабул қилиш-топшириш
далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича
мажбуриятлар
бажарилган сана ҳисобланади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган
сана "Моддий-техника ресурслари"га ҳақ тўлаш бўйича "Хўжалик"
мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.
4.4.
"Хўжалик"нинг
розилиги
билан
"Моддий-техника
ресурслари" муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб
берилган ва "Хўжалик" томонидан қабул қилинган "Моддий-техника
ресурслари" учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган
"Моддий-техника ресурслари" ҳисобига ҳақ тўланади ва
улар
ҳисобига ўтказилади.
4.5. "Хўжалик" муддатлар бузилган ҳолда етказиб берилган
"Моддий-техника ресурслари"ни қабул қилишни
рад этишга
ҳақлидир.
4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда "Моддий-
техника ресурслари" етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи
бошқа номдаги етказиб берилмаган "Моддий-техника ресурслари"
ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган
"Моддий-техника ресурслари"нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай
"Моддий-техника ресурслари" етказиб бериш "Хўжалик"нинг
олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар
бундан мустасно.
4.7. Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари"
бевосита
"Хўжалик"нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул
қилинади. Далолатномада етказиб берилган "Моддий-техника
ресурслари" миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.
4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган "Моддий-техника
ресурслари" етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки
"Хўжалик"нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда
мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади.
Ушбу
мақсадларда
"Етказиб
берувчи"
Хўжаликларнинг
буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритади.
Буюртманома "Моддий-техника ресурслари"нинг тегишли
туркумларини етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасигача
камида 5 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда
56
берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда "Етказиб
берувчи"нинг ходими "Хўжалик"да қоладиган
нусхага санани
кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
4.9. "Хўжалик" илгари берилган буюртманомани бекор қилишга
ёхуд "Моддий-техника ресурслари"нинг тегишли туркумларини
етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда "Етказиб
берувчи"ни буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида
1 кун олдин хабардор қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: