Санжар отахонов



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ 
 
1.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ Оператор Абонентга 
қуйидаги телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, ҳамда ўз 
балансидаги алоқа иншоотлари билан алоқа воситаларини таъмирлаш 
ва белгиланган тартибда уларнинг соз ва сақланган ҳолда бўлишини 
таъминлаш мажбуриятини олади: 
Абонент тоифаси ____________________________________________ 
(бюджет ҳисобидаги, хўжалик ҳисобидаги) 
Охирги қурилма турлари, уларнинг сони ________________________
(телефон аппарати, модем, факс, телекс, радиотелефон ва ҳ.) 
 
№ 
т/б 
Кўрсатиладиган хизмат тури 
Аппаратлар 
миқдори 
Рақамлари 
1 ойлик 
тариф 
1. 
Шаҳар ичидаги телефон 
алоқаси 
2. 
Туман ичидаги телефон 
алоқаси 
3. 
Параллел ва қўшимча 
телефонлар 
4. 
Шаҳарлараро ва халқаро 
телефон алоқаси 
5. 
Телеграф хизмати 
6. 
Алоҳида ва қўшимча 
хизматлар 


356 
1.2. 
Абонент 
кўрсатилган 
хизматларни 
қабул 
қилиш, 
___________________ томонидан 20____йил "___"______________да 
тасдиқланган нархнома бўйича телефон-телеграф алоқаси ва 
қўшимча хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. 
1.3. Ушбу шартнома баҳоси ______________ минг сўмни ташкил 
этади ва тариф миқдорининг ошиши ёки камайишига қараб ўзгариши 
мумкин. 
1.4. Ушбу шартнома тарафларнинг ваколатли шахслари 
томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20____ 
йилнинг "___"____________ гача амал қилади. 
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
2.1. Операторнинг мажбуриятлари: 
а) ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган сифатли 
телекоммуникация хизматлари кўрсатиш; 
б) телефон - телеграф алоқаси тизимидаги носизликлар 
тўғрисидаги Абонентнинг талабномаларини ўз вақтида ҳисобга олиш 
ва назорат муддатларида бартараф этиш; 
в) Абонентнинг янги телефон рақамлари бериш ёки телефонини 
узиб қўйиш ҳақидаги талабномаларини ўз вақтида ҳисобга олиш ва 
бажариш; 
г) Абонент сотиб олган алоқа воситалари ҳамда охирги 
қурилмаларни (телефакс, телекс, видеотекс, модем, маълумотлар 
узатиш аппаратлари, радиотелефон ва ҳ.) рўйхатга олиш; 
д) янги телефон станциялари ишга туширилиши, телефон 
тармоқларининг қайта жиҳозланиши муносабати билан телефон 
рақамининг ўзгартирилиши тўғрисида Абонентни камида 10 кун 
олдин ёзма равишда ёки оммавий ахборот воситалари орқали 
хабардор қилиш; 
е) _______________________________________________________ 
2.2. Операторнинг ҳуқуқлари: 
а) янги телефон станциялари ишга туширилиши ва телефон 
тармоқларининг қайта жиҳозланиши муносабати билан Абонентнинг 
розилигисиз телефон рақамини алмаштириш; 
б) Абонент ўзбошимчалик билан телефон линиясига уланган, 
Оператор рўйхатига олинмаган тақдирда, тегишли далолатномани 


357 
расмийлаштириш ва тегишли сертификатлари бўлмаган охирги 
қурилмаларни узиб ташлаш; 
в) куннинг исталган вақтида охирги қурилмаларнинг техник 
назоратини амалга ошириш; 
г) тўлов кобилиятига эга бўлмаган Абонентнинг телефонлари ва 
бошқа охирги қурилмаларини узиб қўйиш; 
д) _______________________________________________________ 
2.3. Абонентнинг мажбуриятлари: 
а) кўрсатилган хизматлар учун ушбу шартномада белгиланган 
тартибда ва миқдорда ҳақ тўлаш; 
б) Оператор балансидаги ва Абонент фойдаланаётган кабеллар, 
телефон симлари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг соз ва бутун ҳолатда 
сақлаш, ўзига тегишли ёки бошқа шахслардан ижарага олинган 
телекоммуникация воситаларининг техник меъёрларга мувофиқ 
бўлишини таъминлаш; 
в) алоқа хизматидаги барча носозликлар тўғрисида ўз вақтида 
Операторга хабар бериш; 
г) Операторнинг рухсатисиз, рўйхатга олинмаган ва мувофиқлик 
сертификати бўлмаган ҳолда қўшимча телефон розеткалари 
ўрнатмаслик, параллел телефон аппаратлари ва бошқа охирги 
қурилмаларни уламаслик; 
д) ҳар ойда Оператор билан ҳисоб-китобларни солиштириш 
далолатномасини тузиш. 
е) телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва 
мазкур шартнома шартларига риоя қилинишини текшириш ёки 
ўзининг талабномаси бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш 
учун келган Операторнинг ходимларини ўз ҳудудига тўсиқсиз 
ўтишини таъминлаш ва хизмат вазифаларини бажариш учун шароит 
яратиш. 
2.4. Абонентнинг ҳуқуқлари: 
а) сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини талаб 
қилиш; 
б) Операторнинг айби билан алоқа хизмати кўрсатилмаган давр 
учун бу ҳақда Операторга талабнома берилган санадан бошлаб алоқа 
тикланган санага қадар хизмат ҳақини тўламаслик; 
в) телефон рақамини сақлаш шарти билан охирги қурилмани 
маълум бир вақтгача узиб қўйиш ҳақида ариза бериш; 
г) телефон рақамини сақламасдан охирги қурилмани узиш ҳақида 
ариза бериш. 


358 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish