Санжар отахонов


 ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

 
8. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
8.1. Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб 
бермаган Етказиб берувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини 
ушбу шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврларда 
тўлдириши лозим. 
8.2. Товарни етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда 
Сотиб олувчи бу ҳақда Етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда 
товарни қабул қилишни рад этишга ҳақли. Етказиб берувчи 
билдириш хатини олгунча етказиб берилган товарларни Сотиб 
олувчи қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим. 
8.3. Бир номдаги товарларни шартномада назарда тутилгандан 
кўпроқ миқдорда етказиб бериш шу ассортиментга кирадиган бошқа 
номдаги тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш 
сифатида тарафларнинг ёзма келишуви бўлмасдан туриб ҳисобга 
олинмайди. 
8.4. Товар сифати ва ассортименти жиҳатидан ушбу шартнома 
билан белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, Сотиб олувчи 
томонидан кўздан кечирилиши ва қабул қилиниши лозим. 
8.5. Сотиб олувчи Етказиб берувчи топширган товарни рад қилган 
тақдирда у бу товарнинг _______ кун давомида бут сақланишини 
таъминлаши ва бу ҳақда Етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши 
шарт. 
8.6. Хабарномани олган Етказиб берувчи: 
- масъулиятли сақлашга олинган товарни ___ кун ичида олиб кетиши; 
- товарни ______ кун ичида тасарруф этиши шарт. 


79 
Етказиб берувчи бу шартлардан бирини бажармаган тақдирда 
Сотиб олувчи товарни реализация қилишга ёки Етказиб берувчига 
қайтариб юборишга ҳақли. Бу ҳолда товарни қайтариб юбориш билан 
боғлиқ зарур харажатлар Етказиб берувчига юклатилади ва товарни 
реализация қилишдан тушган пул суммаси Сотиб олувчига тегишли 
қисми чегириб қолинган ҳолда Етказиб берувчига топширилади. 
8.7. Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада 
белгиланган асосларсиз Етказиб берувчидан товарни қабул қилиб 
олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда, Етказиб берувчи Сотиб 
олувчидан товар туркумининг ҳақини рад этилган (қабул қилишдан 
бош тортилган) пайтдаги мавжуд баҳо бўйича тўлашини талаб 
қилишга ҳақли. 
8.8. Етказиб берувчи товарларни ушбу шартномада назарда 
тутилган миқдорда етказиб бермаган ёки Сотиб олувчининг лозим 
даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш тўғрисидаги 
талабларини ___кунлик муддат ичида бажармаган тақдирда, Сотиб 
олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан олиб, 
уларни олиш билан боғлиқ барча зарур харажатларни Етказиб 
берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига эга. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish