Санжар отахонов



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet375/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

31-модда. Қарши даъво 
Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган 
бўлсалар, ҳакамлик суди низо бўйича ҳал қилув қарори қабул 
қилгунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш 
учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир. 
Қарши даъво ва унга эътирозлар тақдим этиш ушбу Қонуннинг 
29 ва 30-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган 
ҳолда амалга оширилади. 
Қарши даъво қуйидаги ҳолларда дастлабки даъво билан бирга 
кўриб чиқилиши мумкин: 


537 
1) қарши даъво дастлабки даъвони ҳисобга олишга қаратилган 
бўлса; 
2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъвони 
қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмайдиган қилиб 
қўйса; 
3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик 
бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тезроқ ва тўғрироқ 
ҳал қилишга олиб келса. 
32-модда. Даъвони таъминлаш чораларини кўриш 
Агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик ҳакамлик 
судининг ҳал қилув қарори ижросини қийинлаштириши ёки уни 
бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, даъвони 
таъминлашга йўл қўйилади. 
Агар ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бошқача шартлашмаган 
бўлсалар, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан 
бирининг илтимосига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриш 
тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Ҳакамлик суди тегишли 
илтимоснома билан арз қилаётган ҳакамлик муҳокамаси тарафидан 
ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига етказилиши мумкин 
бўлган зарарнинг ўрнини қоплашни таъминлаб берилишини талаб 
қилиши мумкин. 
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш 
ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик 
суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки 
яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги 
ваколатли судга берилади. 
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик 
судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар, ҳакамлик 
судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими 
илова қилинади. 
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш 
тўғрисидаги аризани ваколатли суд томонидан кўриб чиқиш ҳамда 
даъвони таъминлаш ёхуд уни таъминлашни рад этиш ҳақида ажрим 
чиқариш Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал 
кодексида ёки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал 
кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади. 


538 
Ҳакамлик судининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад 
этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори даъвони таъминлаш чоралари 
ваколатли суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлади. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish