Санжар отахонов


 ИШЛАР (ХИЗМАТЛАР) ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

2. ИШЛАР (ХИЗМАТЛАР) ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ 
ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
 
2.1. Кўрсатилган хизматлар учун шартноманинг таҳминий баҳоси 
__________ минг сўмни ташкил этади. Буюртмачи ҳар ой 
бошланишидан 10 кун олдин бир ойлик хизмат ҳақининг _____ 
фоизини олдиндан тўлов тартибида ва ҳар бир ойнинг 30-санасигача 
шу ойдаги хизмат ҳақининг қолган қисмини тўлайди. 
2.2. Ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси орқали пул ўтказиш 
йўли билан амалга оширилади. 
2.3. Жорий ойнинг 30-санасигача белгиланган пул маблағлари 
Буюртмачи томонидан тўланмаган тақдирда Ижрочи хизмат 
кўрсатишни тўхтатиб қўйишга ҳақли. Бу ҳолда ичимлик сувини 
етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш учун қувурлар ва 
қурилмаларни қайта улаш харажатлари Буюртмачи томонидан 
қопланади. 
2.4. Буюртмачининг айби билан қувурлар ва бошқа қурилмалар 
бузилган ёки узиб қўйилган тақдирда улар ишламаган вақт учун 
тўлов тўла миқдорда тўланади. Кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз 
вақтида тўланмаган тақдирда, Буюртмачи тўлов амалга оширилган 
кунда амалда бўлган тарифлар бўйича ҳақ тўлайди. 
2.5. 
Тарафлар 
ўртасидаги 
ҳисоб-китоблар 
сув 
ўлчаш 
асбобларининг кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. Буюртмачи 
сув ўлчаш асбобларини ўрнатмаган тақдирда, етказиб берилаётган 
ичимлик суви ва оқова сувлар учун ҳақ қувур кесимига асосан 24 
соат давомида 2 м/сек. тезликдаги сув сарфига мувофиқ олинади. 
2.6. Ижрочи кўрсатадиган хизматлар учун тарифлар миқдори 
ўзгарган тақдирда, у бу ҳақда Буюртмачини телефон ёки оммавий 
ахборот воситалари орқали хабардор қилади. 
3. ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ВА ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ 
ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
 
3.1. Ижрочи ушбу шартноманинг 1-бандида назарда тутилган 
хизматларни шахсан ўзи Ўзбекистон Республикасининг "Ичимлик 


350 
суви ҳамда оқова сувлари қувурларидан фойдаланиш Қоидалари" 
ҳамда ушбу шартнома шартлари асосида кўрсатиши шарт. 
3.2. Тарафлар ҳар ойда кўрсатилган хизмат суммаси миқдорида 
ўзаро 
ҳисоб-китобларни 
солиштириш 
далолатномасини 
имзолайдилар ва бу далолатнома тарафлар ўртасида ҳисоб-
китобларни амалга ошириш учун асос бўлади. 
3.3. Ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш 
узлуксиз кечаю-кундуз амалга оширилади. 
3.4. 
Буюртмачи 
ўзининг 
сув 
ва 
оқова 
тармоқларини 
умумфойдаланишдаги ва Ижрочининг балансидаги гидрант ва 
қувурларга улаши учун Ижрочига белгиланган намунадаги ариза 
бериши лозим. 
Ичимлик суви ва оқова тармоқларини қайта қуриш, уларнинг янги 
йўналишларини ишга тушириш муносабати билан бажариладиган 
ишлар Буюртмачининг розилигисиз амалга оширилади. 
3.5. Буюртмачи Ижрочи томонидан кўрсатиладиган хизмат 
турларининг биридан фойдаланишдан воз кечган, истеъмол 
қилинадиган ичимлик суви ёки оқизиладиган оқова сув ҳажми 
ўзгарган тақдирда, у бу ҳақда 3 кунлик муддатда Ижрочини ёзма 
равишда огоҳлантириши шарт. Бу ҳақда хабарномани олган 
Ижрочини ходимлари ичимлик суви истеъмол қилиш ёки оқова 
сувларни оқизиш хизматидан воз кечганликни тегишли тартибда 
расмийлаштирган санадан бошлаб воз кечилган хизмат тури учун ҳақ 
ҳисоблаш тўхтатилади. 
3.6. Ичимлик суви ёки оқова сувларни оқизиш тармоғининг 
абоненти бўлмаган ва Ижрочи билан шартнома тузмаган юридик 
шахс (якка тадбиркор) ичимлик суви, оқова оқизиш қувурлари 
ўтказилган бино ёки хонани эгаллаган тақдирда, ҳар бир нуқта учун 
рўйхатга олиш тўлови миқдорида ҳақ тўланган ҳолда ҳужжатлар 
қайта расмийлаштирилади. 
3.7. Буюртмачи ўз ҳисобида турувчи қувурлар ўтказилган бинони 
бошқа юридик шахсга ижарага берганда, ҳар бир нуқта учун ҳақ 
тўланган ҳолда абонемент 1 ойлик муддат ичида ижарага олувчига 
қайта расмийлаштирилиши шарт (ижара шартномаси бўйича бу 
ҳаражатларни тўлашни Буюртмачи ўз зиммасига олган ҳоллар бундан 
мустасно). Бу шартлар бажарилмаган тақдирда Буюртмачининг 
қувурлари узиб қўйилади. 
3.8. Буюртмачи кўрсатилган хизмат натижаларидан қониқмаган 
тақдирда, солиштирма далолатномани олган пайтдан бошлаб ______ 


351 
кун ичида Ижрочига ишларни қабул қилишдан бош тортиш ҳақида 
асослантирилган ёзма раднома юбориши шарт. Буюртмачининг 
радномаси асосли деб топилган тақдирда, тарафлар 2 томонлама 
далолатнома тузадилар ва унда қўшимча бажарилиши лозим бўлган 
хизматлар рўйхати ва уларни бажариш ёки бажаришни тўхтатиш 
муддатларини кўрсатадилар. 
3.9. Хизматларни кўрсатиш жараёнида уларни давом эттириш 
имконияти йўқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган 
тақдирда, Буюртмачи бу ҳақда Ижрочини хабардор қилиши ва у 
билан бирга зарурий чора-тадбирларни кўриши шарт. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish