319
РЕКЛАМА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА
ШАРТНОМА
_____________ шаҳри
_____-сон «___» ___________ 20__ й.
_________________________, кейинги ўринларда “Ижрочи”, номидан
(хизмат кўрсатувчи ташкилот номи)
Устав асосида фаолият юритувчи __________________ бир
томондан,
(Ф.И.Ш.)
ҳамда _________________,кейинги ўринларда “Буюртмачи”, номидан
(буюртмачининг номи)
Устав асосида фаолият юритувчи ______________ иккинчи томондан
(Ф.И.Ш.)
қуйидагилар тўғрисида шартнома туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1.
Мазкур шартнома бўйича Ижрочи Буюртмачига рекламани
тайёрлаш ёки тарқатишга оид хизматлар кўрсатиш (кейинги
ўринларда “хизматлар” деб юритилади), буюртмачи эса ушбу
хизматларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Хизматларнинг аниқ турлари, уларнинг сони (миқдори, ҳажми),
сифати ва нархи,
шунингдек, уларни кўрсатиш муддатлари мазкур
шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.
1.2.
Ижрочи ўз мажбуриятларини реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари, Буюртмачи топшириғининг мазмуни, унинг бадиий ва
эстетик (хизмат сифати) талабларига мувофиқ, аниқ, ўз вақтида ва
тўлиқ (лозим даражада) бажариши шарт.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
2.1.1. Ижрочидан рекламани тарқатиш учун тайёр
шаклга
келтириш ва (ёки) тарқатиш бўйича мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш;
2.1.2. Реклама қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши
мумкин бўлган ҳолатлар бўйича ижрочидан маълумот беришини
талаб қилиш;
320
2.1.3. Ижрочининг фаолиятига аралашмаган ҳолда
исталган
вақтда ишнинг бориши ва сифатини текшириш;
2.1.4. Ижрочи ўз мажбуриятларини бажаришга ўз вақтида
киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган
муддатда тугатиш мумкин бўлмаслиги аниқ бўлиб қолса,
шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
2.1.5. Хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш
шарти билан шартномани бекор қилишни талаб қилиш.
2.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
2.2.1. Ижрочининг талабига биноан реклама ахборотининг
ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим
этиш;
2.2.2. Агар буюртмачининг фаолияти лицензияланиши ёки
маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки
Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда
тегишли лицензия
ёки сертификатни тақдим этиш;
2.2.3. Реклама асарини яратиш ва (ёки) реклама ахборотини
тарқатиш бўйича Ижрочига топшириқ бериш;
2.2.4. Шартномада
кўрсатилган муддатларда ва тартибда
хизматлар ҳақини тўлаш;
2.2.5. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
2.3. Ижрочининг ҳуқуқлари:
2.3.1. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Буюртмачидан
тегишли
лицензия, сертификат ҳамда реклама ахборотининг
ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб
қилиш;
2.3.2. Буюртмачидан рекламани тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш
бўйича топшириқни талаб қилиш;
2.3.3. Шартноманинг бажарилиши муносабати билан Буюртмачи
белгиланган ҳақ ва бошқа суммани тўламаган тақдирда,
Буюртмачидан тегишли суммани тўлаганга қадар
унга тегишли
ашёларни ушлаб қолиш;
2.3.4. Буюртмачидан хизматни қабул қилиб олишини талаб
қилиш;
2.3.5. Реклама хизмати учун Буюртмачидан олдиндан аванс
тўловини тўлашни талаб қилиш.
2.4. Ижрочининг мажбуриятлари:
321
2.4.1. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидалари
ҳамда реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб
этигасига сўзсиз риоя қилиш;
2.4.2.
Ахборот
ёки бошқа материалларни берган шахс
тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
2.4.3. Буюртмачи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб
келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда уни бу ҳақда ўз
вақтида хабардор қилиш;
2.4.4. Хизмат сифати талабларига риоя қилиш, ишни сифатли
бажариш;
2.4.5. Буюртмачига реклама хизмати кўрсатиш жараёнининг
боришини текшириш учун шарт-шароит яратиб бериш;
2.4.6. Реклама материалларини
охирги марта реклама эълон
қилинган кундан бошлаб режали текшириш ўтказилгунига қадар
сақланишини таъминлаш;
2.4.7. Ташқи рекламани жойлаштиришда маҳаллий давлат
ҳокимияти органининг рухсатини олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: