Санитария-эпидемиологик осойиш-талик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятида томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш
Санитария-эпидемиологик осойиш-талик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятида томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ва юридик хизмат соҳасидаги ишларининг ташкил этилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича тузилган
С А В О Л Н О М А
1. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги
ЎРҚ–443-сон Қонуни талабларига риоя этилиши аҳволи ҳамда қонун ҳужжатларини электро тартибда қабул қилувчи алоҳида бириктирилганлиги.
2. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ташкилот расмий веб-сайтларига жойлаштирилиши аҳволини ўрганиш.
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклини қабул қилиш бўйича алоҳида буйруқ билан масъул ходимнинг бириктирилганлигини ўрганиш.
4. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан жойларда манзилли ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борилган ҳолати.
5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан ОАВ ва электрон расмий ижтимоий тармоқларда чиқишларни ташкил этиш аҳволи.
6. Келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ходимларга ва аҳолининг кенг қатламига етказилганлиги аҳволини ўрганиш
7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш юзасидан ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини амалга оширилганлиги аҳволини ўрганиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил
22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори талабларига риоя этилиши аҳволи.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори талабларига риоя этилиши аҳволи.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 250-сонли қарори талабларига риоя этилиши аҳволи.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 февралда
2861-сон билан давлат рўйхатига олинган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 февралда
2862-сон билан давлат рўйхатига олинган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 февралда
2863-сон билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар” талабларига риоя этилиши аҳволи.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 февралда
2864-сон билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 28 августда
2920-сон билан давлат рўйхатига олинган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 12 майда
3011-сон билан давлат рўйхатига олинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий “Йўл харитаси” талабларига риоя этилиши аҳволи.
Изоҳ: Ўрганишда унинг предметига оид бошқа масалалар ҳам ўрганилиши ва зарур маълумотлар олиниши мумкин.