Санъат билан ҳамоханг
Ҳар бир миллатнинг ўз маданияти ва санъати унинг халқ сифатидаги қадр-қимматини белгилаб берувчи асосий омилларидан биридир. Ҳар миллат ўзининг маданияти ва санъатининг қудрати билан жаҳон майдонида мустаҳкам жой эгаллайди. Инсоният вужудга келибдики, ўзининг бутун салоҳиятини ишга солиб, яратувчилик, бунёдкорлик, ижодкорлик, мушоҳадакорлик борасида тинимсиз изланади, бундан эстетик завқ олади ва бу жараёнда руҳан юксалади.
2020 йил 26 май куни давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳанинг ривожи учун зарур бўлган улкан имкониятлар эшигини очади.
Фармонга кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг буюртмаларига асосан кўрсатиладиган барча хизматлар ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома асосида тақдим этилиши ҳақидаги меъёр билан мустаҳкамланди.
Мазкур ҳужжат билан санъаткорларга яна бир улкан имтиёз берилмоқда. Бу ҳолат мамлакатимизда санъат соҳасига бўлган муносабатнинг ижобий тарафга ўзгаришини таъминлайди. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади. Бундай имкониятнинг вужудга келиши ўзбек мусиқа санъатининг янги сифат босқичига кўтарилиши, ундаги мазмун-моҳиятнинг янада юксак аҳамият касб этишига имкон яратади.
Санъатнинг аслида шоу ёки кўргазма учун эмас, балки инсоннинг маънавий камолотга эришишига хизмат қилувчи ролининг янада ошишини белгилайди. Натижада, аҳолининг концерт-томоша тадбирларига борувчанлик қобилияти ўсади, аҳолининг маданий-эстетик савияси юксалади. Шу билан бирга, санъаткорнинг ўз устида ишлашга бўлган талаби ортади.
Фармонда келтирилган меъёрлар билан Маданият вазирлигининг мамлакатдаги мавқеини ва қадр-қимматини оширишга қаратилган, дейиш мумкин.Бинобарин,шу вақтгача давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкор ва ижрочиларни жамоатчилик асосида жалб қилиш одат тусига кириб қолганлиги ижодкорларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Эндиликда, бундай ҳолатларга умуман йўл қўйилмайди. Ва бу ҳолат соҳа учун катта ютуқдир.
Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашув сари илдам қадам ташлар экан, юртимиз олдида катта бир масала мавжуд, у ҳам бўлса, муаллифлик ҳуқуқлари соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан ишга солишдир. Сўнгги йилларда соҳанинг бутунлай ҳаракатдан тўхтаб қолгани мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти олдида маънавий савиясини тушириб юборишга қаратилган таҳдидни келтириб чиқаришгни бошлаганди.
Ушбу салбий вазиятга ижобий ечим сифатида Фармонда маданият ва санъат соҳаси вакилларининг Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасини ташкил этиш вазифаси кўтарилган.
Маълумки, юртимиз равнақи учун ўз меҳнатини аямай, фидокорона хизмат қиладиган ҳар бир шахс, ҳар бир жамоа юксак даражада эътибор ва эътирофга сазовордир. Мана шу муносабат билан, бой тарихи, ўзбек миллий қўғирчоқ театри мактабининг шаклланиши ва ривожидаги беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилиши санъат оламида улкан қувончга сабаб бўлган ҳодисага айланди.
Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси – Юнус Ражабий номидаги институтини ташкил этиш санъат соҳасидаги илм аҳли учун тинимсиз меҳнат қилиш майдонига айланади.
Фармонда белгиланишича, Ўзбекистон давлат санъат музейига – санъат соҳасидаги, Ўзбекистон тарихи давлат музейига – маданият ва тарих соҳасидаги барча музейлар фаолиятини илмий-тадқиқот ва методик жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг ушбу йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш вазифаси юклатилди. 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида музейшунослик, санъатшунослик, маданиятшунослик йўналишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ва илмий-методик кенгашлар ташкил этилади.
Фармонига кўра, эндиликда маданият ва санъатнинг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилиниши Ўзбек маданияти ва санъатига қаратилаётган бундай эътироф аслида жаннатмакон юртимизни улуғлаш, унинг қадриятларини юксакларга кўтариш, келажак авлодни қадди баланд, ғурурли ва ориятли халқ қилиб ўстириш йўлида амалга оширилаётган ишларнинг буюк намунасидир.
Марғилон шаҳар 10-Болалар мусиқа
ва санъат мактаби директори : О.М.Шнайдер
Do'stlaringiz bilan baham: |