киради.
Улар ичида мулкчилик, тадбиркорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини
муҳофаза қилиш ва реклама муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик
ва қонунларни кўрсатиш мумкин. Ҳуқуқий тартибга солишнинг самарали
йўналишларини излаш давом этмоқда.
Жамият
иқтисодий
муҳитининг
аҳволи
асосан
корхоналар
даромадларининг даражаси ва аҳолининг харид қобилияти каби
кўрсаткичлар билан, шунингдек, инфляция, кредит ставкалари, солиқ солиш
ставкалари, аҳолининг
жорий даромадлари, жамғармаларининг даражалари,
истеъмол саватининг қиймати билан аниқланади. Бу кўрсаткичларнинг
ўзгариши талабда нафақат миқдорий, балки таркибий силжишларга ҳам олиб
келади.
1991 -йилда мустақилликка эришилгандан буён Ўзбекистонда режали
иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига аста-секин ўтиш сиёсати ўрнатилди. 90-
йилларнинг биринчи ярмида иқтисодий ишлаб чиқаришнинг
тушиши
кузатилган бўлса ҳам, макроиқтисодий барқарорлаштириш ва таркибий
ислоҳотлар 1996 -йилдан бошлаб иқтисодий яхшиланишга асос солди.
Даромадларнинг ошиши қишлоқ хўжалигида 5,8% ва саноатда 2,2% га
даромадларнинг ўсишини ўз ичига олади. Бозор муносабатлари
ривожланишида, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий ҳимоялаш соҳасида
ўсишлар кўзга кўринмоқда. Кичик корхоналарни
хусусийлаштириш кенг
миқёсда амалга оширилди, ўрта ва йирик корхоналарнинг оммавий
хусусийлаштирилиши эса донор ташкилотлар томонидан сақлаб турилди.
Давлат
хусусий секторнинг, хусусийлаштиришнинг, меҳнат ва капитал
бозорларининг
ривожланишини
йўналтиришда
бозор
иқтисодиёти
ривожланишининг босқичли ёндошувини танлаши орқали
нисбатан кучли
мавқени эгаллаб келмокда.
1991—1995 -йиллар давомида мустақилликкача бўлган даврга нисбатан
аҳоли жон бошига даромаднинг салмоғи 20% га пасайди. Ҳудудлар бўйича,
қишлоқ ва шаҳар зоналари ўртасида ва турли хил ижтимоий гуруҳлар
даромадлари ўртасидаги фарқнинг анча ўсиши рўй берди. 1977 -йилда
аҳолининг 22%и (оилаларнинг 16%и) камбағалллик даражасига тенг ёки
ундан ҳам паст аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадга эга эди.
Давлат, айниқса, аҳолининг энг кўп салмоғи яшайдиган ва камбағаллик
даражаси юқорироқ бўлган қишлоқ жойларда аҳолининг
бандлигини
таъминлашга алоҳида эътибор бериш орқали бу масалани ҳал қилди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш энг асосий вазифа сифатида белгиланган ва бу
мақсадларга давлат бюджети маблағларининг учдан бир қисмига яқини
ажратилган эди. Бироқ ижтимоий ҳимоя бўйича ёндошувлар аста-секин
аҳолини ижтимоий хизматларни пассив олувчилари сифатида ишлатишдан
уларнинг даромад олишда фаол қатнашувини рағбатлантиришга
томон
ўзгарди.
Do'stlaringiz bilan baham: