Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган



Download 383,36 Kb.
bet43/56
Sana02.03.2022
Hajmi383,36 Kb.
#479639
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Маъруза 2021

Қисқа хулосалар


Бизнес-режанинг молиявий режаси даромад ва харажатлар режаси, баланс-режа ва пул оқимлари ҳаракатланиши режасидан иборат бўлади.
Молиявий режани ишлаб чиқиш маҳсулот сотиш ҳажмини башорат қилиш, режадаги фойдани ҳисоблаш ва зарарсизлик нуқтасини таҳлил қилишни назарда тутади.
Даромад ва харажатлар режасида фаолият турлари бўйича фойдалилик нуқтаи назаридан корхона фаолиятининг натижалари акс эттирилади.
Пул оқимлари ҳаракатланиши режаси пул маблағларининг шаклланиши ва четга чиқишини, шунингдек, корхонада қолган пул маблағлари динамикасини тавсифлайди.
Зарарсизлик нуқтаси маҳсулотни сотишдан олинувчи даромад ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлувчи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг минимал ҳажмини аниқлаб беради.

Муҳокама ва назорат саволлари


  1. Башорат қилинувчи даромад нима?

  2. Корхона балансиниг таркиби нималардан иборат?

  3. Корхонанинг пул маблағлари ҳақидаги ҳисобот.

  4. Корхонанинг ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари.

  5. Бизнеснинг зарарсизлик даражаси.

  6. Даромад ва харажатлар балансида акс эттирилувчи асосий кўрсаткичлар қаторига қайсиларни киритиш мумкин?

  7. Маҳсулотни сотиш ҳажми башоратлари қандай кўриниш ёки шаклда бўлиши лозим?

  8. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари қандай фойда кўрсаткичлари билан тавсифланади

  9. Пул оқимлари режаси одатда нечта асосий бўлимдан иборат бўлади?

  10. Харажатлар қандай гуруҳларга тақсимланади?


12-Мавзу. Бизнес-режа самарадорлигини баҳолаш

1.Бизнес режа мақсадига қайтиш

Бизнес режани амалга ошириш деганда,ишчан лойиҳани бизнес режа босқичидан реал ишлаб чиқариш босқичига ўтказиш учун зарур бўлган фирма ичидаги ва ундан ташқаридаги барча иш вазифаларини бажариш тушинилади. Жорий этишнинг турли босқичлари учун реалистик графикни тузиш зарур.


Бундай график дастлаб ресурслар атамасидаги амалга оширишнинг турли босқичлари ва ҳар бир босқич учун зарур бўлган харакатлар давомийлигини аниқлаши лозим.
Жорий этиш режасини амалга оширишнинг турли босқичларини харакатлар кетма кетлиги схемасига бирлаштириш имконини берсин. Ушбу аниқ жадвал капитал қуйилмалар тўғрисида қарор қабул қилингандан, ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичигача бўлган даврни ўз ичига қўшган холдаги барча инвестицион фазани қамраб олиши лозим.
Бизнес-лойихани амалга оширишни режалаштириш бу ерда шунингдек режа тузувчилар эътиборини жорий этиш графикининг молиявий аҳамияти ва жорий этишни кечиктиришни дастлабки аниқлаш имкониятлари ва уларнинг молиявий оқибатларига қаратиш нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилади.
Бир бирига ўхшамайдиган бизнес-лойихаларни амалга оширишнинг турли босқичлари учун бир хил бўлмаган вақт талаб қилинади. Бу мамлакатдаги холат ва конкрет бизнес режанинг талаблари табиатига боғлиқ бўлади.
Капитал қуйилмалар тўғрисида қарор қабул қилиш ва ҳақиқатда амалга ошириш ўртасида анча вақт талаб этилади.Ушбу давр ўз ичига қуйидаги асосий харакатларни олади:
- жорий этиш командасини тайинлаш;
- фирмани ташкил этиш;
- молиявий режалаштириш;
- ташкилий тузилма;
- технологияни харид қилиш ва бериш;
- асосий инжиниринг;
- пудратчилар,маслаҳатчилар ва таъминотчиларни олдиндан аниқлаш;
- таклифларни киритиш;
- нархни таклиф этиш;
- таклифларни баҳолаш;
- музокаралар ва битмлар тузиш;
- батафсил инжиниринг.
Айрим холатларда жорий этиш даври шунчалик узоқ бўлиши мумкинки,бизнес режадаги маълумотлар эскириши ва уларни қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. Холатлар бўйича маълумотлар иаълум муддатга белгиланган ва хужжатлаштирилиши зарур. Чунки нархларни прогноз усули ва реал ахборотни тўплаш йўли билан тўхтовсиз кузатиш имкони вужудга келсин.


Download 383,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish