Титул варақасида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
- фирманинг тўлиқ номи ва манзили;
- тадбиркорнинг исми ва унинг уй ва қўл телефони
- таклиф этилаётган лойиханинг мазмуни, маблағларни олиш манбаалари, акциялар, заёмларни чиқариш ва ҳокозолар.
- ҳужжатларда, ошкора қилинмаслиги лозим бўлган маьлумотлар мавжудлиги тўғрисида ариза. Тадбиркор учун бу муҳим, чунки у унинг ғояга ҳуқуқини ҳимоя қилади.
- таклиф этилаётган лойиҳанинг мазмуни ва унинг тахминий қийматини титул варақасида кўрсатиш таклиф этилади. Чунки бундай справкага эга бўлинса, мумкин бўлган сармоячилар режани тўлиқ ўқимасдан гап нима ҳақида кетаётганлиги ва у қанча туриши мумкинлиги ҳақида дарров тушиниб олишадилар.
Кириш қисми одатда барча режа тузилгандан сўнг ёзилади, у қисқа бўлиши ( 3-4 саҳифадан ортмаслиги) лозимки, ва у шундай ёзилиши лозимки, мумкин бўлган сармоячида қизиқиш уйғотсин. Айнан кириш қисмининг мазмунига кўра, сармоячи кўпинча ҳулосага келадики, режани тўлиқ охиригача ўқиш керакми ёки йўқми. Таклиф этилаётган лойиҳанинг асосий ҳолатларини аниқ ва ишончли таризда баён этиш лозим; ташкил этилаётган корҳона нима билан шуғулланади; унга қанча маблағ жалб қилиш лозим; унинг маҳсулотига талаб қандай кутилмоқда; нима учун тадбиркор ушбу корхона мувофақиятга эришади деб ҳисоблайди.
Тармоқдаги иш ҳолатинг таҳлили – меьзонларинг бири бўлиб ҳисобланади ва улар асосида мумкин бўлган сармоячи рақобат курашида корхона мувофаққияти имкониятлари ҳақида ҳулосага келади. Шундай қилиб, бизнес режада қисқача тарихий экскурсияни ўтказиш, тармоқдаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва кутилаётган ривожланиш тенденциялари тўғрисида маьлумотлар бериш тафсия этилади. Шуниндек охирги янгиликлар, мумкин бўлган рақобатчилар,уларнинг кучли ва заиф томонларини такидлаш ҳам таклиф этилади. Хар бир истеъмолчининг товар ва ҳизматларга бўлган сўровларига жавоб бериш лозим. Бунинг учун тадбиркор учун зарур бўлган бозорнинг асосий буғинини аниқлаш зарур. Ушбу тармоқ бўйича барча прогнозларни инобатга олиш лозим. ( бундай прогнозларни ҳукумат ҳисоб- китобларида ва тармоқ ташкилотларинг ҳисоботларида топиш мумкин)
Бўлимга таьлуқли бўлган саволлар:
1. охирги 5 йилда тармоқ бўйича сотиш динамикаси қандай бўлган?
2. тармоқ бўйича қўшимча ўсиш суръатлари қандай кутилмокда?
3 оҳирги 3 йил мобайнида ушбу тармоқда қанча янги шакллар вужудга келди?
4 охирги вақтда тармоқда маҳсулотнинг қанча янги турлари пайдо бўлди?
5 мумкин бўлган рақобатчилар: улар кимлар?
6 ниманинг ҳисобига олдинга чиқиб олиш мумкин?
7 рақобатчиларда ишлар қандай кетмоқда: уларнинг сотувлари кўпаяпдими ёки камаймоқдами?
8 сизнинг рақобатчингизнинг кучли ва заиф томони нимада?
9 мумкин бўлган истеъмолчилар: улар кимлар?
10 сизнинг маҳсулотингиз мумкин бўлган рақобатчилар доираси маҳсулоти мўлжалланган истеъмолчилар доирасидан фарқ қиладими?
Do'stlaringiz bilan baham: |