.....кг/м
3
4-НЧИ ИШ. КОРИШМАНИ ЭГИЛИШДАГИ ВА СИҚИЛИШДАГИ
МУСТАХКАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ (МАРКАСИНИ АНИҚЛАШ)
Асбоб ва ускуналар:
Томонлари 4x4х16 см ли қолип, силкитувчи стол, шпатель, МИИ-
100 асбоби
(2- расм)
, гидравлик пресс, пўлат чизғич.
Ишлаш тартиби:
Қоришманинг сиқилишга ва эгилишга мустагҳкамлик чегарасини
аниқлаш. Қоришманинг мустаҳкамлиги, томонлари 4х4х16 см га тенг бўлган учта
намунани эгилишга, кейин яримталини сиқилишга синаб аниқланади. Агар синаладиган
қоришманинг ѐйилувчанлиги 4 см дан кам бўлса, қолипнинг тагидаги лист олинмайди, 4
см дан кўп бўлса, қолипнинг тагига намлиги 2%, ғоваклиги 10% дан ошмаган оддий
қурилиш ғишти қўйилади. Қоришманинг таркиби ҳисоблангандан кейин учта 4х4х16 см
ли намуна тайѐрланади. Қурилиш қоришмаси учун кетадиган материаллар тарозида
тортилади ва қоришма тайѐрланиб, 4х4х16 см ли қолипга жойланади, қолипга биринчи
қатлам қоришма солинади ва у шпатель билан 10 марта енгилгина босиб
шиббаланади, сўнг силкитувчи столда 30 марта (30 с) силкитилади, иккинчи қатлам
қоришма қолип тўлгунча солинади ва яна уни 10 марта шпатель билан шиббалаб,
силкитувчи столда 30 марта силкитиб зичланади. Қоришма бир кун ўтгач қолипдан
олиниб 27 сутка сақланади. 28 суткадан сўнг қурилиш қоришмасидан тайѐрланган
4х4х16 см ли балочкалар эгилишга ва сиқилишга мустаҳкамлиги орқали маркаси
аниқланади.
а) эгилишга мустаҳкамлиг чегарасини аниқлаш:
Томонлари 4х4х16 см ли
намуналарнинг эгилишга мустаҳкамлиг чегарасини аниқлашда МИИ-100 асбоби
(2 -
расм)
ишлатилади. Намуна қирраларининг ўртаси 1 мм гача бўлган аниқликда штан-
генциркуль ѐки пўлат чизғич билан ўлчанади ва унинг узунлиги (l), эни (b) ва
баландлиги (h) аниқланади. Синашга тайѐрланган намуна 3 қўзғалувчан таянч 4 га
ўрнатилади ва маховик винт 6 пастга буралади, бунда коромислога маҳкамланган
кўрсаткич 8 шкала 7 даги «О» га тўғриланади. Кейин машина электр токига уланиб,
включатель 10 «вперѐд» («олдинга») ҳолатга қуйилади ва коромислога ўрнатилган
двигатель юкни бир томонга силжитади. Натижада ўқ 13 га ўрнатилган коромисло
ўнг томонга оғади ва елка 9 таянч 4 ни кўтариш ҳисобига намуна эгилади (бунда
намунанинг ўртасидаги таянч 5 қўзғалмасдир). Намунага тушаѐтган куч
коромислонинг ўнг томонига ўрнатилган счѐтчик 14 орқали кўзатиб турилади.
Намуна иккига бўлинган вақтдаги счѐтчик кўрсатган сон қоришманинг эгилишга
мустаҳкамлик чегарасини билдиради. Намуна синалгандан сўнг коромисло чапга оғиб
шайба 11 ва амортизатор 12 га таянади. Натижада МП-В микропереключатели
электродвигателни электр токидан ўзади. Включатель 10 ни «назад» («кетинга»)
ҳолатига қуйилса, машина коромислоси аввалги ҳолига қайтади. Гипснинг эгилишга
мустаҳкамлик чегарасини қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |