3-ИШ. ҚОРИШМАНИНГ ЎРТАЧА ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Асбоб ва ускуналар.
Намуна, тарози тошлари билан, лаборатория титраткичи,
қоришмани зичлаш учун пўлат стержен, 1 л ли идиш, пичоқ, соат.
Ишлаш тартиби.
Қоришманинг ўртача зичлигини аниқлашда, синаш учун қоришма
тайѐрланади. 1 л ҳажмдаги цилиндр идиш синашдан олдин обдон қуритилади ва тарозида
95
тортилади. Идишни қоришма билан тўлдирамиз. Агар қоришманинг ҳаракатланувчанлик
кўрсаткичи 6 см ѐки ундан кичик бўлса, қоришма солинган идиш лаборатория
титраткичида 30 с зичланади. Агар ҳаракатланувчанлиги 6 см дан кўп бўлса, бундай
қоришма диаметри 10-12 мм ли пўлат стержень билан 25 марта зичланади. Сўнг
зичланган қоришма юзаси текисланиб 5 г аниқликгача тарозида тортилади. Натижалар
қуйидаги формулага қўйилиб, қоришма ўртача зичлиги ҳисобланади.
,
/
3
1
см
г
V
m
m
бу ерда:
m
– бўш идиш массаси, г;
m
1
– идиш билан қоришманинг массаси, г;
V
- идишнинг ҳажми, см
3
.
Идишнинг массаси - ....... г
Қоришма билан идиш массаси
-........
г
Қоришма ўртача зичлигининг - .......г/см
3
.....кг/м
3
4-ИШ. ҚОРИШМАНИНГ ЭГИЛИШ ВА СИҚИЛИШДАГИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ
АНИҚЛАШ (маркасини аниқлаш)
Асбоб ва ускуналар.
Томонлари 4x4х16 см ли қолип, силкитувчи стол, шпатель,
МИИ-100 асбоби (2- расм), гидравлик пресс, пўлат чизғич.
Ишлаш тартиби.
Қоришманинг сиқилишга ва эгилишга мустаҳкамлик
чегарасини аниқлаш. Қоришманинг мустаҳкамлиги, томонлари 4х4х16 см га тенг
бўлган учта намунани эгилишга, кейин яримталини сиқилишга синаб аниқланади. Агар
синаладиган қоришманинг ѐйилувчанлиги 4 см дан кам бўлса, қолипнинг тагидаги лист
олинмайди, 4 см дан кўп бўлса, қолипнинг тагига намлиги 2%, ғоваклиги 10% дай
ошмаган оддий қурилиш ғишти қўйилади. Қоришманинг таркиби ҳисоблангандан кейин
учта 4х4х16 см ли намуна тайѐрланади. Қурилиш қоришмаси учун кетадиган
материаллар тарозида тортилади ва қоришма тайѐрланиб, 4х4х16 см ли қолипга
жойланади, қолипга биринчи қатлам қоришма солинади ва у шпатель билан 10 марта
енгилгина босиб шиббаланади, сўнг силкитувчи столда 30 марта (30 с) силкитилади,
иккинчи қатлам қоришма қолип тўлгунча солинади ва яна уни 10 марта шпатель
билан шиббалаб, силкитувчи столда 30 марта силкитиб зичланади. Қоришма бир кун
ўтгач қолипдан олиниб 27 сутка сақланади. 28 суткадан сўнг қурилиш қоришмасидан
тайѐрланган 4х4х16 см ли балочкалар эгилишга ва сиқилишга мустаҳкамлиги орқали
маркаси аниқланади.
2-расм. МИИ-100 асбоби:
а-схемаси, б - намунани синаш:
1-станина, 2- коромисло, 3 - намуна,
4-қўзғалувчан таянч, 5-қўзғалмас таянч,
6-маховик, 7-шкала, 5-кўрсаткич, 9-елка,
10-включатель, 11-шайба, 12- амортизатор,
13-коромисло ўқи, 14-счѐтчик.
Do'stlaringiz bilan baham: |