Гипсцементли пуццолан боғловчи материал .
гипс - 50-70%
п/цемент
-
15-25%
актив қўшимча
-
10-25% (SiO
2
)диотомит, трепел, опока.
9. Кенгаядиган цемент
МЗОО, 400, 500
124
Портландцемент клинкери (58-63%), гилтупроқли шлак 5-7%, гипс 7-10%,
донали домна шлаги ѐки актив минерал қўшимча 23-28% ҳаммаси қўшиб туйиб олинади.
Уни қуюқлашиш даври 10 мин кейин бошланади., қотиши 4 соатгача.
Унинг сувдаги чизикли кенгайиши 0.1% га тенг, қуруқликда 3% га тенг.
БЕТОНЛАР
Умумий тушунчалар.
Маълум миқдорда ўлчаб олинган боғловчи модда, майда ва йирик тўлдирғичлар ва
сув аралашмасидан ташкил топган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида ҳосил
бўлган сунъий тошлар бетон дейилади.
Боғловчи моддалар ва сув актив ташкил этувчилардир. Улар ўзаро химиявий
реакцияга киришиб тўлдирғич доначаларини жипслаштириб турувчи цемент тошини
хосил қилади.
Тўлдирғичлар (қум, тош, шағал, чақиқ тош) кўпинча сув ва цемент билан химиявий
боғланмайди. Улар асосан бетоннинг каркасини ташкил килади. Цемент қотиши
натижасида хосил бўладиган торайишни бетонда камайтиради.
Енгил бетонларда ғовакли тўлдирғичлар бетонларни ўртача зичлигини ва иссиқлик
ўтказувчанлигини камайтиради.
Бетонларни синфларга бўлиниши.
Бетонлар асосан ўртача зичлигига, тўлдирғич турларига ва бетон структурасига
қараб синфларга бўлинади.
Ўртача зичлигига қараб бетонлар беш турга бўлинади:
1. Жуда оғир бетонлар -
р0
>2600кг/м
3
. Тўлдирғичлар
-
пўлат қириғи, баритли
бетон, магнезит, чўян майдаси
2. Оғир (оддий) бетон -
р0
=2100-2600 кг/м
3
. Тўлдирғичлар
-
зич тоғ жинслари
-
кварц қуми, кварцли шағал, чақиқ тош.
3. Енгиллаштирилган бетон -
р0
=1800-2000 кг/м
3
. Тўлдирғичлар ғишт майдаси, ѐки
кўп ғовакли бетон.
4. Енгил бетонлар -
р0
=1200-1800 кг/м
3
. Тўлдиргичлар - енгил ғовакли (шлак,
пемза, туф) ѐки кўп ғовакли бетонлар.
5. Ўта енгил бетонлар -
р0
<1200 кг/м
3
. Тўлдиргичлар
-
кўпикли бетон, газли бетон.
Боғловчи минерал турига қараб бетонлар:
Цементли;
цемент-полимерли;
гипсли;
силикатли (оҳак асосида);
шлакишқорли;
асфальт (битум,қатрон асосида);
полимерли бетонларга бўлинади;
Ишлатилишига қараб бетонлар:
оддий-темир бетон буюмини олиш учун;
гидротехник-тўғонлар, шлюзлар, канал четлари қоплаш учун;
бино деворлари учун;
томга ѐпиладиган енгил т/б буюмлар учун;
иссиқдан мухофаза қиладиган ўта енгил бетонлар;
пол, йўлка, йўл, аэродромларни қоплаш учун;
махсус бетонлар; бетон учун керакли материаллар.
б) бетон учун тўлдирғичлар.
Қум
. Тоғ жинсларини нурашидан ҳосил бўлган сочма массага қум дейилади (0.14-5
мм гача). Табиий қумлар жойлашишига қараб: дарѐ, денгиз ва тор қумларига бўлинади.
Оддий бетон учун ишлатиладиган қум қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-0,14 мм ли элакдан ўтган қум миқдори 10% дан ошмаслиги керак.
125
-Чанг, тупрок миқдори 3% дан ошмаслиги керак (ювиш йўли билан аниқланади).
қумнинг ўртача зичлиги
-
1450-1550 кг/м
3
.
қумнинг зичлиги
-
2.5 г/см
3
.
қумнинг намлиги 5-7% бўлганда энг катта хажмни эгаллайди, намлик ошса ѐки
камайса эгаллаган хажми камаяди.
Йирик тўлдирғичлар. Шағал, чақиқ, тош.
Келиб чиқишига кўра- тоғ дарѐ ва денгиз шағали бўлади. Япалоқ ва игнасимон 15%
дан куп бўлмаслиги керак. (1 томони қолган икки томонидан 3 марта катта бўлса
игнасимон, тескариси япалоқсимон) Шағал донаси йирик-майдалигига қараб:
Жуда майда 5-10 мм
Майда 5-20 мм
Ўртача 20-40 мм
Йирик 40-70 мм
Жуда йирик 70-150 мм
1200> Do'stlaringiz bilan baham: |