7-БОБ. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
52-модда. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Таълим ташкилотларида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар, стипендиялар ва вақтинча яшаш жойлари билан таъминланади.
Тўлов-шартнома асосида таълим олувчиларга имтиёзли банк кредитлари берилиши мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни қонун ҳужжатларига, ўз уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширади.
Давлат ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалардаги болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун, шунингдек мазкур тоифадаги таълим олувчиларнинг касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |