61-модда. Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш
Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль ҳужжатни тасдиқлаган шахс имзосининг ҳақиқийлигини, шунингдек муҳр ёки штампнинг босма изи ҳақиқийсига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида қўйилади.
Апостилга қўйилган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.
Таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
9-БОБ. ТАЪЛИМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
Do'stlaringiz bilan baham: |