59-модда. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш
Таълим ташкилотларининг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан олдин улар Таълим инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган аттестациядан ўтказиш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятини мустақил равишда ички баҳолашдан ўтказади.
Таълим ташкилотлари ўз фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан икки ой олдин ички баҳолаш натижаларини Таълим инспекциясига тақдим этади.
Таълим инспекцияси таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш якунларини ўрганади ва улардан таълим ташкилотининг фаолиятини ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади.
Таълим ташкилоти раҳбари ички баҳолаш натижаларининг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |