57-модда. Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |