Ялпи ички маҳсулот (валовый внутренний продукт, gross domectic product) – Мамлакт ҳудудида ишлаб чиқарилган барча пировард товар ва хизматлар бозор баҳоларининг умумий йиғиндиси.
Ялпи миллий маҳсулот (валовый национальный продукт, gross national product) – Мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат (бир чорак, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматларнинг умумий ҳажмининг бозор баҳосидаги умумий йиғиндиси.
Яширин ишсизлик (скрытая безработица, hidden unemployment) – Ишлаб чиқариш жараёнида банд, лекин амалга ишлаб чиқаришда ортиқча бўлган ишчилар сони.
Ў
Ўзгарувчан алмашув курси (гибкий обменный курс, flexible exchange rate) – Ички мувозанатни тиклаш мақсадида мамлакат алмашув курсига эга бўладиган халқаро ҳисоб китоблар тизими.
Ўзгарувчан харажатлар (переменные расходы, variable experses) – Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бирлиги кўпайган сари ошиб борувчи чиқимлар.
Ўртача маҳсулот (средное производство, average production) – Жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир-бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Ўтиш даври (переходной период, transitive the period) – Бир иқтисодий тизимдан бошқасига, мавжуд иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тақазо қиладиган давр.
Ўтказма (переводить, translate, render) – Банкнинг ўз мижозининг талаби ҳисобидан тўланиши зарур бўлган сўммани олиши зарур бўлган чет элга маблағни почта ёки телеграф йўли билан етказиб бериш.
Қ
Қайта молиялаш сиёсати (повторная финансовая политика, repeated financial policy) – Тижоарт банклари тўғридан-тўғри кредитлаш, векселларни ҳисобга олиш, қимматбаҳо қоғозларни гаровга олган ҳолда кредитлар бериш ва кредит аукционларни ўтказиш сиёсати. Ремолиялаштириш пул муомаласи ва кредит муносабатлари ҳолатига таъсир кўрсатади.
Қарз бериш (кредитование, crediting) – Пул ёки товарларни қайтариш шарти билан маълум муддатга бериш (қарз ишлатилгани учун олдиндан келишилган фоизлар тушунилади).
Қимматли қоғоз (ценная бумага, capital) – 1) Конверция имтиёзига кўра облигация ва акцияни бошқа қимматли қоғозга алмаштириш. Муайян мулкий ҳуқуқни ифодаловчи ҳужжат. Масалан: акция, облигация, вексел ва ҳоказо. 2) эгасига даромад келтирадиган, эгалик ҳуқуқи ёки заём кўринишидаги пул ҳу
жжати. Қимматли қоғозга акция, облигация давлат ғазна мажбуриятлари, омонат сертификатлари ва векселлар киради. Қўшилган қиймат келтирадиган даромадга қараб хар хил нархда сотилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |