Таркибий инқироз (структурный кризис, structural crisis) – Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳалари ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликлар вужудга келиши натижасида, айрим тармоқларда кейин бутун иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмининг тушиб кетиши ҳолати.
Турмуш даражаси (уровень жизни, standard of living) – Ҳаёт тарзи, кишиларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондирилиш даражаси, аҳолининг истеъмол неъматлари билан таъминланганлик даражаси. У аҳоли жон бошига ҳисобланган реал даромад билан белгиланади.
Тушум (выручка, billing) – Корхонанинг ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан келган пул маблағи; бирор нарсани сотишдан келадиган фойда; даромад кўринишидаги пул.
Тўлов иттифоқи (платёжный союз, payment union) – Миллий валюталарнинг ўзаро алмашинуви ва ҳисоб-китобда ягона пул бирлигининг амал қилиши.
Тўловларда воситачилик қилиш (посредничество в платежах, intermediary in payments) – Кредит муассасаси ўз мижозларининг топшириғига тўлов жараёнларини амалга оширади, ҳисоб варақларига маблағларни қабул қилади, пул тушумларининг ҳисобини олиб боради, мижозларга пул маблағларини беради.
У
Узоқ муддат давомида ишлатилувчи товарлар (длительные товары, durable goods) – Истеъмолчиларга узоқ вақт хизмат қиладиган товарлар. Бундай товарларда автомобил, музлатгич ва бошқа турдаги маиший хизмат воситалари киради.
Узоқ муддатли заёмлар (долгосрочные заемы, long loan) – Давлат томонидан олинадиган кредит. Заём облигациялари банк ёки омонат кассалари орқали аҳолига сотилади. Маълум муддатдан сўнг (5 йил) аҳолига заём облигациялари сўммаси қайтарилади.
Уй-жой фонди (жилищный фонд, housing) – 1) Уй-жой қурилиши ва бошқа қурилишлардан иборат ва уларга тегишли бинолар йиғиндиси. Уй-жой фонди ҳисоблаш бирлиги бўлиб, уй-жой қурилиши, уй-жой бинолари, умумий ва уй-жой майдони ҳисобланади; 2)бюджетдан уй-жойларни қуриш учун ажратиладиган фонд.
Уй-жой ширкатлари (размещение(жилье) клеток, housing coops) – Истиқомат қилувчиларнинг мулки бўлмиш турар жой бирликлари йиғиндиси.
Уй хўжалиги (домашная хозяйство, housekeeping) – Иқтисодиётнинг истеъмолчилик соҳасида фаолият кўрсатувчи, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилиниши.
Улгуржи нархлар (оптовые цены, wholesale prices) – Ишлаб чиқарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йўла кўтарасига сотилганда қўлланиладиган нарх.
Улгуржи савдо (оптовая продажа, wholesale) – Товар ва хизматларнинг партияси билан ёки кўп миқдорда қайта сотиш ёки профессионал фойдаланиш учун сотиш.
Умумий бозор (общий рынок, general market) – Бунда унинг қатнашчилари ўзаро эркин савдони амалга ошириш ва ягона ташқи савдо сиёсатини ўтказиш билан бирга капитал ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади.
Ф
Do'stlaringiz bilan baham: |