Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси


Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар



Download 10,11 Mb.
bet70/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари:
- кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр ўтказгичларга тегиб кетиш ёки хавф туғдирувчи масофага яқинлашиш;
- электр қурилмалари асбоб-ускуналарининг устки металл корпуслари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқларини шикастланиши натижасида электр кучланиши ҳосил бўлиши;
- электр токини ўчириб ремонт ишларини бажараётган вақтда, тасодифан электр токини улаб юбориш;
- ер юзасига узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб электр токини тарқатаётган зонага билмай кириб қолиш натижасида кучланишлар таъсирига тушиб қолиш.
Электр токидан жароҳатланишни олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар:
1. Кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб бажариш;
2. Электр тармоқлари ўтказгичларини айрим жойлаштириш;
3. Электр қурилмалари корпусида электр токининг ҳосил бўлишига қарши чора-тадбирларни белгилаш:
а) кам кучланишга эга бўлган электр манбаларидан фойдаланиш;
б) икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш;
в) потенциалларини тенглаштириш;
г) ерга улаб муҳофазалаш;
д) нол симига улаб муҳофазалаш;
е) муҳофаза ўчириш қурилмаларидан фойдаланиш;
4. Махсус электр муҳофазалаш системаларидан фойдаланиш;
5. Электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишни ташкилий чора- тадбирларини қўллаш.
Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларини қўл етмайдиган қилиб бажаришда ток ўтказгичларини муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш, уларни бўй етмайдиган баландликларга ўрнатиш, шунингдек, ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш киради.
Электр тармоқларини айрим жойлаштиришда - электр тармоқларини ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш тушунилади. Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза изоляцияси қаршилигига эга бўлади, шунинг билан ўтказгичларининг ерга нисбатан сиғими кичкина бўлганлигидан хавфсизликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.
Ерга улаб муҳофаза қилиш қурилмаси ва унинг турлари
Ҳар қандай электр қурилмасини, агар унинг металл корпусларида электр кучланиши ҳосил бўлиши хавфи бўлса, қайси жойда ва қандай бинода ишлатилишидан қатъий назар, унинг корпусини ерга улаб қўйилади ва бу электр қурилмаларини ерга улаб муҳофаза қилиш деб аталади.
Ерга улаб муҳофаза қилишнинг асосий моҳияти ишлатилаётган электр асбобларининг металл корпусларида электр кучланиши пайдо бўлса уни ерга ўтказиб юборишдан иборат.
Электр қурилмаларни ерга улаб муҳофаза қилишнинг асосий ҳусусияти, қурилма корпусига ўтиб кетган кучланишни хавфсиз кучланиш даражасига тушириш, шунингдек, ерга уланган жой атрофида потенциаллар айирмаси ҳосил бўлмаслигини таъминлашдан иборат.
Ерга улаб муҳофаза қилиш қурилмаси деганда, ерга қоқилган ва электр токини ерга ўтказиб юбориш учун мўлжалланган металл қозиқ ва бу қозиқни электр қурилмаси билан бириктирувчи металл ўтказгич тушунилади. Ерга улаб муҳофаза қилиш қурилмалари асосан икки хил бўлади: бир жойга йиғилган ва контур бўйича жойлаштирилган.
Нолга улаб муҳофаза қилиш
Электр қурилмаларининг ток ўтмайдиган металл қисмларини олдиндан нол сим билан улаб қўйиш нолга улаб муҳофаза қилиш деб юритилади.
Муҳофазаловчи нол сими электр манбаи ғалтагининг нейтрал қисмларини мустаҳкам ерга улаш билан бошланиб уч фаза билан бирликда тўртинчи нол сим тариқасида бутун тармоқ бўйлаб тортиб борилади ва иложи борича кўпроқ (маълум масофаларда) ерга улаб борилади.
Нолга улаб муҳофаза қилишнинг вазифаси ерга улаб муҳофаза қилишники билан бир хил, яъни электр асбоби корпусига ўтиб кетган кучланишни зарарсизлантиришдан иборат. Нолга улаб муҳофаза қилишнинг ишлаш принципини корпусга ўтиб кетган электр токини нол сими билан улаш ҳисобига қисқа туташув ҳосил қилиш билан, электр қурилмасига келаётган ток кучининг ортиб кетишига эришилади. Бунинг натижасида электр қурилмасини муҳофаза қилиш учун ўрнатилган сақловчи-эрувчи қурилмани ёки сақловчи автоматни ўчириш билан электр қурилмасига келаётган электр токини узиб қўйилади. Бундай вазифани бажарувчи, сақловчи-эрувчи қурилмалар ёки автоматлар олдиндан электр қурилмасидаги электр токининг маълум миқдорда ошишига мўлжаллаб ўрнатиб қўйилади.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish