Меҳнатнинг физиологик асослари
Ҳар қандай меҳнат – мураккаб физиологик жараёнлар комплексидан ташкил топади. Бу фаолиятда марказий асаб системаси асосий вазифани бажаради, яъни иш жараёнида инсон организмида содир бўладиган ўзгаришларни бошқаради.
Айнан инсон мияси туфайли меҳнат фаолиятида унинг куч-қуввати (энергияси) сарфланади. Механик ишларни бошқариш учун инсон организмида кимёвий-биологик жараён натижасида углеводлар парчаланиши ҳисобига амалга ошади. Бунда жисмоний кучга сарфланадиган кислород миқдори меҳнат фаолиятининг унумига боғлиқ бўлади.
Жисмоний меҳнат фаолиятида нафақат унинг куч-қуввати, балки физиологик аъзолар тизимида ҳам ўзгаришлар юз беради. Масалан, чуқур нафас олиш ёки чиқариш орқали иш жараёнининг кечишига олиб келади.
Жисмоний тайёргарлик кўрган инсонларда чуқур нафас олиш имконияти юқори бўлади. Юрак аъзолари тизимида ҳам ўзгаришлар юз беради. Масалан, оғир жисмоний ҳаракатнинг кўпайиб кетиши оқибатида, юракнинг тез-тез уриши ва қон босимининг кўтарилиб кетишига олиб келади. Бунда қондаги биокимёвий ўзгаришлар натижасида қанд динамикаси ўзгариши кузатилади. Жумладан, ўртача оғир иш билан шуғулланувчиларда қанд миқдори ошиб боради, лекин қанднинг ортиб бориши миқдори касалланган инсон тузалиб кетгунга қадар муайян вақтгача сақланиб қолади.
Организмдаги қувватнинг салмоқли даражада сарфланиши ундаги углевод захираларининг камайишига олиб келади. Тўхтовсиз жисмоний оғир меҳнат қилиш оқибатида сут кислотасининг кўпайишига, қондаги гемоглабин кислородининг терига ўтиш тезлигининг ошишига олиб келади. Шунингдек, оғир жисмоний меҳнат қиладиганларда сув ва туз алмашиш жараёнларининг тезлашишига, тер тўкилишига, булар эса буйраклар бажарадиган вазифанинг енгиллашишига олиб келади.
Аммо, бундай меҳнат фаолиятида организмдаги ошқозон ости бези иш фаолиятининг секинлашишига, овқат ҳазм қилинишининг пасайишига олиб келади ҳамда эшитиш, кўриш, сезиш фаолиятига - газ алмашинуви қисман ўзгариши, пулси секинлашиши, нафас олишнинг қийинлашиши, мияга кўп қон қуйилишига олиб келади.
Сурункали ақлий меҳнат қон томирлари, айниқса мия ва юрак қон томирларининг меъёрий тонусининг ўзгаришига олиб келади. Ақлий меҳнат фаолияти сезги аъзолари: эшитиш, кўриш, сезишнинг жимжитликда ишлаши билан узвий боғлиқ.
Енгил жисмоний меҳнат, ақлий меҳнат фаолиятини қўллаб қувватлаб туради, оғир жисмоний меҳнат эса бунинг акси, жисмоний ва ақлий меҳнат фаолиятини тўхтовсиз амалга оширилиши инсон ишлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |