Самарқанлд давлат университети география ва экология факулътети “ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси



Download 10,11 Mb.
bet122/141
Sana11.06.2022
Hajmi10,11 Mb.
#656643
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141
Bog'liq
2 5271677532381385917

Буғ ёрдамида ўчириш. Баъзи бир саноат корхоналарида жуда кўп миқдорда буғ ҳосил бўлиши мумкин. Бундай корхоналарда ёнғин чиққан тақдирда буғдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Буғ билан ўчиришнинг асосий қонунияти шуки, хоналарга юборилган буғ кислородга бой ҳавони сиқиб чиқариб, унинг ўрнини эгаллайди. Буғнинг ўт ўчириш самарадорлиги унинг маълум бир хонага юборилган миқдорига боғлиқ бўлади. Буғ ёнаётган хонадаги асосий бўшлиқларнинг ҳаммасини тўлдириб, кислородли ҳавони бутунлай сиқиб чиқариши керак. Бунда ҳосил бўладиган ортиқча намлик ўт ўчиришнинг асосий воситаси бўла олмайди.
Буғ билан ўт ўчиришнинг мазмунини қуйидагича тушунтириш мумкин. Ёнғин бўлаётган хонага қисқа муддат (5-10 минут) ичида кўп миқдорда, яъни у тўлгунча буғ юборилади ва тирқишлар иложи борича беркитилади. Буғ хонани бутунлай қоплаб, у ердаги кислородли ҳавони қисман сиқиб чиқаради, қолган қисмида, хонанинг ёнғин ҳисобига ва юборилган буғ ҳисобига 85°С дан ортиқ исиб кетганлиги сабабли кислород миқдори 31 фоизга қисқаради ва хонадаги кислород миқдори 15-16 фоизга камаяди. Бу эса ёнғиннинг давом этиши имкониятини юқотади.
Ёнғинга қарши сув таъминоти. Одатда ўт ўчириш учун ишлатиладиган сув катта босим остида кучли оқим сифатида алангаланаётган жойга юборилади. Бунинг учун етарли бўлган босимни шаҳар шароитида умумий шаҳар водопровод тармоқлари орқали ҳосил қилинади. Ёки бўлмаса баъзи бир ерларда махсус тайёрланган ҳовуз ва идишлардан фойдаланиш мумкин.
Паст босимга мўлжалланган водопровод тизимидаги сув босими маълум миқдордаги сувни ер юзасидан камида 10 м узоқликка ўтиши керак.
Юқори босимга мўлжалланган водопровод тизимида эса маълум миқдордаги сувни стволлар ёрдамида бинонинг энг юқори нуқтасидан камида 10 м узоқликка отиб бериши керак. Бундай вазифалар водопровод бакларини етарли даражадаги баландликка ўрнатиш билан ёки айрим ҳолларда насослар ёрдамида бажарилади.
Саноат корхоналарида ўт ўчириш учун керак бўладиган сув миқдори саноат корхонасининг ёнғин тоифаси ва бу бинонинг ўтга чидамлилик даражасига ва унинг умумий ҳажмига қараб белгиланди.
Ёнғинга қарши кўрилган водопровод тизимлари айланма водопровод тизимига иккита сув қувури билан уланади. Ёнғинга қарши гидрантлар саноат корхонаси майдонида бир-биридан 100 м дан ортиқ бўлмаган масофада жойлаштирилади, улар бино деворига ва кўчалар кесишган жойларга 5 м дан яқин бўлмаслиги керак.
Ёнғинни ичкари томонидан ўчиришга мўлжалланган водопроводлардаги сув миқдори, икки жойдан кучли оқим сифатида сув берилганда, ҳар бири 2,5 л/с сув миқдорини таъминлай олиши керак.
Ёнғин ўчириш енглари юмшоқ тўқима материаллардан ишланган бўлади ва диаметри 51 ва 66 мм қилиб тайёрланади. Уларнинг узунлиги 10 ва 20 м. Бино ичкарисида ўрнатилган ёнғинга қарши гидрантлар оралиғи 10 ёки 20 метрли енглар ёрдамида ёнғинни ўчириш учун кучли сув оқими бинонинг энг баланд ва энг узоқ нуқтасини иккала гидрант орқали сув пуркаш имкониятини берадиган қилиб ўрнатилади. Ичкарида ўрнатилган ёнғин кранлари пол юзасидан 135 см баландликда ўрнатилади.
Кўпик билан ўчириш. Кўпик бу суюқликнинг майдаланган тизими бўлиб, бунда ҳаво бир-биридан суюқликнинг таранг сиртлари билан ажратилган бўлади. Кўпик ҳосил қилиши учун ҳаво зарраларини сув қобиғи билан ўраш, яъни ҳаво зарраларини сувга сингдириш керак.
Ишқорлар билан кислоталар аралашмасининг кимёвий реакцияси, ёки сув билан кўпик ҳосил қилувчи модда ва ҳаво аралашмасини механик аралаштириш асосида кўпик ҳосил қилинади.
Кимёвий кўпик 80 % карбонат ангидрид гази, сув ва 0,3 % кўпик ҳосил қилувчи моддадан ташкил топади. Механик кўпиклар эса 90 % ҳаво, 9,6 % сув ва 0,44 % кўпик ҳосил қилувчи моддадан иборат бўлади.
Қаттиқ моддалар ва асосан енгил алангаланувчи суюқликлар ёниб кетганда кўпик билан ўчириш яхши натижа беради. Чунки енгил алангаланувчи суюқликлар солиштирма оғирлиги сувдан енгил ва уларни сув билан ўчириб бўлмайди.
Кўпик билан ўчиришнинг асосий хусусияти шуки, у енгил алангаланувчи суюқлик юзасини ёки қаттиқ жисм юзасини юпқа кўпик қавати билан қоплаб, ёнаётган модда билан ҳаводаги кислород ўртасида тўсиқ ҳосил қилади. Бу тўсиқнинг мустаҳкамлиги кўпикнинг туйғунлик хоссасига боғлиқ бўлади. Кўпик тез алангаланувчи суюқликдан анча енгил бўлганлиги сабабли, унинг юзасида муҳофаза қобиғи ташкил этади, бу қобиқ суюқлик буғлари ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек, кислородни киритмайди. Агар кўпикнинг турғунлиги кам бўлса, унда суюқлик юзасида узилиш ҳосил бўлиши мумкин, яъни таранг тортилиб турган парда очилиб кетиши мумкин, бу эса, албатта, алангаланишнинг қайтадан бошланишига шароит яратади. Бундан ташқари кўпикнинг иссиқлик ўтказиш хусусияти жуда паст бўлганлигидан, ёнаётган юзадан иссиқликнинг суюқлик юзасига таъсир этишига тўсиқлик қилади.
Кимёвий кўпиклар асосан қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичларда кенг қўлланилади.
Ўчириш учун ишлатиладиган кўпикларнинг тавсифли белгилари, уларнинг турғунлиги ва кўпик ҳосил қилиш даражасидир. Кўпик ҳосил қилиш даражаси бу кўпикни ҳосил қилиш учун сарфланадиган моддаларга нисбати ҳисобланади. Кўпик ҳосил қилиш даражаси кимёвий кўпиклар учун 5, механик кўпиклар учун 8-12 бўлиши мумкин. Юқори кўпирувчи механик кўпикларда бу миқдор 100 ва ундан катта бўлади. Кўпикнинг турғунлиги эса унинг катта ҳароратда сўнмасдан, маълум вақтгача чидаш бериши ҳисобланади. Кимёвий кўпиклар суюқлик юзасида бир соатгача, РО-1 ёрдамида олинган механик кўпиклар 30 мин, РО-6 ёрдамида ҳосил қилинган кўпиклар эса 40-45 минут турғунликка эга бўлиши мумкин.
Саноат корхоналаридаги ўт ўчириш тизимларининг асосий қисмини сув ва кўпиксимон моддалар ташкил қилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, сув ва кўпик билан ҳамма ерда ва ҳар қандай ёнғинларни ўчириш мумкин эмас. Чунки баъзи бир ҳолатларда кимёвий реаксиялар саноат чиқиндилари таъсирида етарли даражада унумдор кўпик ажратмасдан, улардан бошқа моддалар ажралиб чиқиши ёнғиннинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Кўпикни хилма-хил қурилмаларда ҳосил қилиш мумкин: булар доимий ўрнатилган, кўчириб юриш мумкин бўлган ёки ҳаракатланувчи қурилмалар ва қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичлардир.
Қўлда ишлатиладиган кўпикли ўт ўчиргичлар жуда кенг тарқалган. Бунга сабаб ўт ўчирувчи моддани хоҳлаган вақтда ишлатиш мумкин. Уни бир одам бир неча секунд давомида ишга тайёрлаши ва осон ишлатиши мумкин. Бундан ташқари, ундан ажралиб чиқадиган кўпиксимон модда оқим сифатида анчагина босим ёрдамида (6-8 атм) бир неча метр масофадаги ёнаётган зонага (6-8 м) йўналтирилиши мумкин.
Саноат корхоналарида фақат қаттиқ ёки суюқ моддаларгина эмас, балки электр қурилмалари, станоклар ва бошқалар ҳам ёниб кетиши мумкин. Маълумки, юқорида айтиб ўтилган ўт ўчириш воситаларини қўллаш, яъни кўпик ёки сув ёрдамида ўчириш, улар электр токини яхши ўтказганлиги туфайли уларни электр қурилмаларини учиришса, мутлақо ишлатиб бўлмайди. Чунки бунда ўт ўчирувчининг электр токи таъсирига тушиб қолиш хавфи бор. Шунинг учун бундай ҳолларда карбонат кислоталаридан фойдаланилади.
Энг кўп ишлатиладиган карбонат ангидриди (СО2) ҳаводан 1,5 баробар оғир бўлганлиги сабабли, пол сатҳидаги ёнувчи ҳажмни совутиш билан бирга унга келадиган кислород йўлини тўсиш эвазига, ёнғинни тез ўчириш имконини беради. 1 литр суюқ карбонат ангидриди, балондан очиқ ҳавога чиқарилганда унинг ҳажми 506 литрга кўпаяди.
Маълумки, СО2 ўт ўчиргичларга тўлдирилади. Бундай ўт ўчиргичларнинг ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8 турлари кенг қўлланилади. Бу ўт ўчиргичларни ишлатишда унинг юқори қисмига ўматилган вентил бураб очилади. Ўт ўчиргичга тўлдирилган суюлтирилган СО2 босим остида унинг ички томонидан сиқиб чиқарила бошлайди. Суюлтирилган СО2 ниҳоятда тезлик билан буғланиши ҳисобига қорсимон массага айланади. Ниҳоятда совуқ бўлганлиги учун электр қурилмасига йўналтирилган тақдирда уни ўраб совутади (унинг совуқлиги -81°С атрофида бўлади) ва ҳаво ўтказмаганлиги сабабли ўчиришга эришилади. Бу ўт ўчиргичларнинг сон кўрсаткичлари унинг ҳажмини билдиради.

2, 5, 8 литр ҳажмга эга бўлган карбонат кислотали ўт ўчиргичларнинг умумий кўриниши.
Саноатда карбонат кислотали, замбилғалтаклакка ўрнатилган 25, 50 л ва ундан катта ҳажмдаги турлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари таркибига галогенлар (фтор, хлор, бром, йод) қўшилган ўт ўчиргичлардан ҳам кенг фойдаланилади. Асосий хусусияти шуки, улар кимёвий реаксияни тўхтатиши мумкин.

Download 10,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish