Том ва чордоқ ёпмаси. Мен қураётган яъни лойиҳалаётган бинонинг том ёпмаси метал черипица листлардан фойдаланилган, таянч стропила жойлаштирилган. Бинонинг чордоқ ёпмасида қуйидагилар ишлатилган. Цемент қоришмаси 15-20 мм, изоляци учун керамзит 150мм, плита 220мм, том ёпишда ишлатилган қурилиш буюмлари қуйидагилардан иборат.
Метал черипицадан ва лист, рекалар ораси 50 см оралиғида жойлаштирилган, стропила 150мм.лидан ишлатилган.
Тираб қўйилган системада-бир қатор параллел қия жойлаштирилган тўсин стропила мауэлатлар орқали бир учи билан ташқи бўйлама деворга тираб қўйилса, иккинчи учи билан хори ва тиргак тахта орқал ички бўйлама деворга тираб қўйилади. Мен лойиҳалаган бинонинг том қиялиги яъни нишаблиги 300. Чунки чердакли томларда қиялик 100 дан 600 гача бўлиши керак. Томнинг қиялигини танлаш ҳам катта аҳамиятга эга. У кўпроқ қўлланиладиган гидроизоляцион материалга ва иқлим шароитига боғлиқ.
Пол. Бинонинг пол таркиби қуйидагилардан иборат. 1қаватлар учун.
Шпунтланган пол тахта.
Антисептирланган лага 100мм пол тахтаси 27 мм.
Антисептирланган толли прикладка, цемент ва қум қоришмаси ва зичланган грунт.
Ғишт устунлар 250х120х65 мм. Қоришма 80мм.
Қаватлараро болорларга эса қуйидагича бўлади.
Шпунтланган пол тахтачаси 28 мм.
Антисептирланган лага 100 мм.
ДВП-товуш изоляцияси, река 50 мм х40 мм темир бетон ёпма плита 220 мм.
Пардозлаш ишлари. Пардозлаш ишлари ички девор, парда деорлар цемент ва қум қоришмаси асосидқ чоклар тўлдирилади ва силлиқлаб сувалади. Сувоқ ишлари пайтида плита орасидаги чоклар ҳам цемент билан тўлдирилади ёки албастер билан ёпилади. Бино ичида сувоқ ишлари тугагандан сўнг оҳакли қоришма асосида буёқ билан камида икки марта бўялади. Қурилиш райони қимирлайдиган район бўлганлиги учун бино зилзилабадошлигини ошириш учун қуйидаги муҳим муҳандислик тадбирларини амалга ошириш зарур. Бинонинг умумий зилзилабардошлигини ошириш учун қаватлараро ёпмалар ва том чордоқ ёпмаларига сейсмик белбоғлар қўйилади. Мен қураётган яъни лойиҳалаётган бино Самарқанд шахрида 8 балли зона бўлганлиги учун мен 10 диаметрли арматуралардан фойдаландим. Ҳомитга 8 дм.лм арматуралар танланиб ҳар 250 мм.га жойлаштирилади. Плита анкер ва перимичкаларга уланган чоклар умумий белбоғга пайвандланади. Бино 9-10 балли зонага чидамли қилиб лойиҳаладим.
Содда шаклли бино зилзилага қарши чоклар ёрдамида шаклларга ажратиш. Бино турли қисм баландликлари фарқи 5 м ва ундан ортиқ бўлса, зилзилага қариши чок қилиши керак.
Жамоат биносининг яхлит ғишт деворнинг теплофизик ҳисоби.
ҚМҚ 2.02.01-94 га асосан тавсия этилган тартибда теплофизик ҳисоблар учун зарур бўлган маълумотларни қабул қиламиз.
Қурилиш ҳудуди Самарқанд шаҳри
Самарқанд шаҳри намлик бўйича қуруқ зонада жойлашган.
Самарқанд шаҳрининг ташқи ҳавоси ҳисобий температураси tH сифатида қуйидаги маълумотларни қабул қиламиз.
-энг совуқ бадастурлиги 0,98 бўлган ўртача ҳарорати t1H=-180C
- энг совуқ бадастурлиги 0,92 бўлган ўртача ҳарорати t1H=-150C
- энг совуқ беш кунликнинг бадастурлиги 0,92 бўлган ўртача ҳарорати t5Н=-140C
- энг совуқ беш кунликнинг бадастурлиги 0,92 бўлган ўртача ҳарорати t3Н қуйидаги формула ёрдамида аниқлаймиз.