Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бозор муносабатлари шароитида молиявий таҳлил билан иқтисодий таҳлил ўртасида топовут уларда қўлланиладиган боҳода намоён бўлади. Молиявий таҳлилда асосан товарни олиш ва сотишда, хўжалик юритувчи субъект нуқтаи назаридан қаралади ва бозор баҳосидан фойдаланилади. Иқтисодий таҳлилда эса бу жараён, жамият нуқтаи назаридан қаралиб, муқобил баҳода ифодаланади.
Маҳсулотнинг (иш хизматнинг) бозор баҳоси деганда унинг сотилиши ва сотиб олинишида қўлланиладиган (тўланадиган) баҳоси тушунилади.
Маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) муқобил баҳоси деганда жамиятга келтириладиган фойдаси ёки зарарини ўзида акс эттирган солиқлар билан қўшиб ҳисобланган баҳо тушунилади.
Бирорта маҳсулот (иш, хизмат) корхона учун, масалан, унинг молиявий қиймати 400 сўм баҳоланиши мумкин. Бу корхона учун молиявий жаҳатдан фойдали бўлиб, маълум муддат давомида, ўзгармасдан қолиши табиий. Аммо давлат унга акциз, қўшилган қиймат каби солиқларни қўшган ҳолда сотилишини ташкил қилади. У ҳолда корхонанинг молиявий баҳоси ўзгармаган ҳолда унинг сотилиш (муқобил) баҳоси ўзгариб туради. Агар мазкур товарга
195
акциз 100 сўм бўлса у 500 сўмга (400+100) сотилади, агар унинг миқдори 200 сўмга кўтарилса мазкур товарнинг қиймати 600 сўмга (400+200) етади ва ҳ.к.
Бу ҳолатни шартли равишда давлат учун «фойдали» жамият учун эса «зарарли» деб қабул қилиш мумкин. Чунки акциз, қўшилган қиймат каби солиқлар давлатнинг бюджетига бориб тушади. Улар эса жамият аъзолари, аҳоли томонидан товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш пайтида тўланади. Шу туфайли бу биринчи босқичда давлат учун «фойдали» жамият учун «зарарли» бўлиб кўринади. Аммо давлат ушбу маблағларни жамият эҳтиёжини қондиришга, яъни уларни электр қуввати, газ, сув кабилар билан таъминлашга, йўл қурилишига, социал ҳимояга, таълимни ривожлантириш, жамият тинчлигини таъминлаш кабиларга сарфлайди. Бир қарашда «тўланган» солиқлар жамият учун «зарарли» туюлсада пировардида фойдали эканлигига ишончимиз комил бўлади.
Бу ҳолат бевосита маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бозор ва муқобил баҳолари орқали намоён бўлади. Иқтисодий таҳлилда инвестиция лойиҳаларига бозор баҳоси билан биргаликда ана шу муқобил баҳони қўллаган ҳолда ҳам ёндошилади. Кўриниб турибдики, инвестиция лойиҳасини фақат хўжалик юритувчи субъект ёки мулкдор (инвестор) нуқтаи назаридан қараб уни молиявий жиҳатдан таҳлил қилиш билан чегараланиб қолиш етарли эмас экан. Уни жамият нуқтаи назаридан ҳам баҳолаб иқтисодий таҳлил қилиш объектив ҳаётий зарурат эканлигига амин бўлдик.
Шуни эътироф этиш керакки инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, албатта, уларни молиявий ва иқтисодий таҳлил қилиш лозим. Зеро, фақат хўжалик юритувчи субъект манфаатини кўзлаб жамият юритувчи субъект манфаатини инобатга олмаслик мумкин эмас. Бозор муносабатлари шароитида манфаатлар уйғунлиги таъминланган тақдирдагина мўлжалдаги иқтисодий тараққиётга эришиш, кўзланган самарадорликни қўлга киритиш мумкин.
Инвестицияни баҳолашда унинг бошланғич ва келгуси қиймати ҳам қўлланилади.
Инвестициянинг бошланғич қиймати (баҳоси) деган\да у қўйилган пайтдаги пулдаги ҳажми тушунилади.
Инвестициянинг келгуси қиймати деганда мазкур маблағларнинг фоизини инобатга олган ҳолда дисконтлаштириш
196
коэффициентини қўллаб аниқланган унинг маълум вақтдан кейинги қиймати тушунилади.
Масалан, инвестор ўзининг 100,0 минг сўмлик маблағини 10
% лик фойда ставкаси билан 5 йилга инвестицияга қўйди. У шу йиллар давомида қуйидаги миқдорни ташкил қилади:
0 йил 100,0 х 1,0 = 100,0 минг сўм
1 йил 100,0 х 1,1 = 110,0
2 йил 110,0 х 1,1 = 121,0 минг сўм
3 йил 121,0 х 1,1 = 133,1 минг сўм
4 йил 133,1 х 1,1 = 146,4 минг сўм
5 йил 146,4 х 1,1 = 161,1 минг сўм
Агар уни қисқартирилган ҳолда оладиган бўлсак у қуйидагича аниқланади:
100,0 х (1 + 0,1)5 = 100,0 х 1,1 х 1,1 х 1,1 х 1,1 х 1,1 =
= 161,1 минг сўм
Бу ерда инвестициянинг бошланғич қиймати 100,0 минг сўмни ташкил қилса, унинг 5 йилдан кейинги келгуси қиймати 161,1 минг сўмга тенг эканлигини кўрамиз.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкин, яъни мулкдор, 100,0 минг сўмлик маблағини 10 % лик ставка билан инвестицияга қўйсау беш йилдан кейин 161,1 сўм керак бўлса у шу йил 10 % лик фойда ставкаси билан 100,0 минг сўм инвестицияга маблағ қўйса етарли экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |