Лойиҳаларни техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг барча жиҳатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жиҳатлари) билан боғлиқ бўлган муаммоларни муқобил суръатда кўриб чиқилади. Бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай олмайдилар, шу сабабли лойиҳаларни тайёрлашнинг бу босқичида турли соҳадаги мутахассислар гуруҳи иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Булар:
-шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи бўлса мутахассислар гуруҳига иқтисодчи раҳбарлик қилиши керак);
-маҳсулот реализация қилинадиган бозорни таҳлил қиладиган мутахассис (маркетолик);
-маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яхши биладиган бир ёки бир неча муҳандис-технолог;
-маҳсулот хусусиятларини, уни сотишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, хизмат кўрсатишни яхши биладиган муҳандис-конструктор;
-шунга ўхшаш ишлаб чиқаришларни барпо этиш билан шуғулланган қурувчи-муҳандис;
-шу турдаги ишлаб чиқаришларда харажатлар ҳисобини юритиш бўйича мутахассис.
65 Доим ишловчи мутахассислар билан бир қаторда гуруҳ ишида лойиҳанинг айрим муаммолари бўйича мутахассислар ҳам (масалан, экологлар) вақти-вақти билан жалб этилиши мумкин. Лойиҳани қабул қилишга, қандайдир омиллар таъсир кўрсатиши аниқланса, лойиҳа гуруҳи дарҳол бу тўсиқни бартараф этувчи муқобил ечимларни топиши лозим.
Лойиҳани якуний шакллантириш ва уни тўлиқ техник- иқтисодий ва молиявий асослашнинг мазмунини якуний қарорга келиш учун зарур бўлган барча турдаги маълумотларни тайёрлаш ташкил этади.
Лойиҳаларни техник-иқтисодий асослаш деганда уларнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ва стандартлигини кўрсатадиган, ҳисобланадиган ҳужжатлар мажмуасини тайёрлаш тушунилади.
Бу инвестиция олди ҳужжат бўлиб, унда лойиҳалар муҳандислик - конструкторлик, қурилиш-технологик томонидан асосланади. Тажрибада бу жараёнга бир ёқлама ёндашиш унинг ҳамма лойиҳалар учун бир хил моделини топиш жуда қийин.
ТИА бўлимларининг тахминий тузилмаси қуйида келтирилган:
Лойиҳаларнивужудгакелтириш шарт-шароитларива
ғояси: 1.1.Лойиҳа ғоясининг мазмуни. 1.2.Лойиҳа ташаббуслари.
1.3.Лойиҳа бўйича маълумотлар.
Бозортаҳлиливамаркетингстратегияси:
2.1.Умумиқтисодий таҳлил. 2.2.Маркетинг бўйича изланишлар. 2.3.Лойиҳа стратегияси асослари.
2.4.Маркетинг концепцияси. 2.5.Маркетинг тармоқлари ва харажатлари.
Лойиҳани ресурслар билан таъминланганлиги: 3.1.Хом ашё ва материаллар таснифи (классификацияси). 3.2.Материалларга бўлган талабнинг ўзига хос хусусиятлари.
Материал ресурслар мавжудлиги ва уларни етказиб бериш.
Материалларни етказиб бериш маркетинги.
Бутловчи маҳсулотлар ва материал ресурслар харажатлари.
Лойиҳалардагиобъектларнижойлатадиганўрнива атроф-муҳит:
4.1.Объект жойлашадиган жой таҳлили. 4.2.Табиий муҳит.
66 4.3.Атроф-муҳитнинг таъсирини баҳолаш. 4.4.Ижтимоий-иқтисодий сиёсат.
4.5.Лойиҳаларнинг инфратузилмаси ҳолати. 4.6.Лойиҳа учун жойни танлаш.
Лойиҳалаш ва технология: 5.1.Ишлаб чиқариш дастури ва қувватлар. 5.2.Лойиҳа учун технология танлаш. 5.3.Лойиҳа учун технологая сотиб олиш.
5.4.Лойиҳа учун асосий ҳужжатларни тайёрлаш. 5.5.Лойиҳа учун керакли машиналар ва ускуналарни танлаш.
Аҳоли учун уй-жой қуриш.
Техникавий хизмат кўрсатишга қўйиладиган талаблар. 5.8.Умумий инвестиция харажатларини баҳолаш.
Лойиҳаларкўрсатилганкорхонаниташкилқилишва бошқа харажатлар:
6.1.Корхонани бошқаришни ташкил этиш. 6.2.Лойиҳалашни ташкил этиш.
6.3.Умумхўжалик ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
Меҳнатресурслари: Ижтимоий-иқтисодий ва маданий муҳит.
Ходимларнинг тоифа бўйича меҳнат ресурсларига талаби.
Штат жадвали.
Ходимларни ўқитиш-ўргатиш ва қайта тайёрлаш режаси.
Лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари. 8.3.Лойиҳаларни амалга ошириш графиги.
8.4.Лойиҳаларни амалга ошириш бюджети.
Инвестициялойиҳаларинимолиявийтаҳлилива инвестицияларни баҳолаш:
9.1.Лойиҳалар молиявий таҳлилининг мақсади ва вазифалари. 9.2.Лойиҳа харажатларини баҳолашнинг таҳлили.
Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услуби.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш. Ижобий ТИАни вужудга келтириш учун лойиҳа ғояси мамлакат ва ҳудуддаги умумиқтасодий шароитларга мос келиши керак. Лойиҳа
67 ғоясида инвестициянинг аниқ мазмунини ифода қилиш ва инвесторларнинг нима учун бу лойиҳага қизиқиши сабабларини белгилаб бериш зарур. Бу бўлимда лойиҳанинг тарихи, ғоянинг вужудга келиш сабаби, у бўйича олдин қилинган изланишлар баёноти берилади.