Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш йўналишининг асосини бизнес - режа ташкил этади. Кичик лойиҳалар учун бизнес-режа биринчи даражали асословчи ҳужжат ҳисоблансада, катта лойиҳаларни тайёрлашда оралиқ ҳужжат вазифасини ўтайди, холос. Бундай бизнес-режанинг вазифаси қуйидаги саволларга жавоб топишдан иборат:
Инвестиция лойиҳасининг концепцияси лойиҳа устида ишни давом эттириб, техник-иқтисодий ва молиявий жиҳатдан фойдали эканлигини баҳолаш учун ҳужжатлар тайёрлашга арзийдиган даражада қизиқарли ва фойдалими?
Бу концепцияда келажакдаги муваффақият учун ҳал қилувчи роль ўйнайдиган, шу сабабли алоҳида эътибор билан тадқиқ қилиниши шарт бўлган жиҳатлар борми?
Бизнес-режа — инвестиция лойиҳаларини асослайдиган, лойиҳаларнинг имкониятларини белгалайдиган, даромад ва харажатларни ҳисоблайдиган, маблағ оқимини кўрсатадиган муҳим ҳужжатдир. Бу ҳужжат орқали лойиҳалар бошқарилади. Бизнес - режанинг асосий вазифаси лойиҳаларга системали баҳо беришдан иборатдир.
Бизнес-режа иқтисодчи ва ишбилармонларга қуйидаги тўртта асосий масалани ечишда ёрдам бериши керак:
- бозор сиғими ва унинг ривожланиш истиқболларини ўрганишда;
-бозорга зарур бўлган маҳсулотларни тайёрлаш учун кетадиган харажатларни баҳолаш ва бу харажатларни товарларни сотиш баҳолари билан солиштириб, мўлжалланган ишнинг фойдалилиги даражасини аниқлашга;
-янги бизнеснинг биринчи йилларида бозорда кутилиши мумкин бўлган тўсиқларни аниқлашга;
-иш ривожланаётганлиги ёки орқага кетаётганлигани доимий
63 баҳолаб бориш имконини берувчи сигнал-кўрсаткичларни аниқлашга.
Бизнес-режа истиқбол характерга эга бўлиб, уни камида 3 ёки 5 йил олдинга тузиш тавсия этилади. Бизнес-режада биринчи йил муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги учун режа кўрсаткичлари ойлар бўйича, иккинчи йили чорак (квартал)лар бўйича, кейинги йилларда эса йилда бир марта ифода этилади. Бизнес-режа маълум бир тузилмага эга бўлиши керак. Масалан, ЮНИДО маълумотномасида бу тузилмада қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни таҳлил қилишга бағишланган қуйидаги бўлимларни ажратиб кўрсатиш тавсия этилган:
(товар ишлаб чиқариш ҳажми ва тузилмаси. Бозор сиғимини ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш у учун асос ҳисобланади;
маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ресурслар ассортименти ва ҳажми;
янги ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ;
ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг техник асослари: келгусидаги технологиялар ва уларни реализация қилишни таъминловчи ускуналар парки тавсифи;
ишлаб чиқариш, бошқарув ва савдо ходимлари ишини таъминлаш учун сарфлаиадиган харажатлар ҳажми ва тузилмаси;
ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари иш фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан, меҳнат ҳақи масалалари;
лойиҳани амалга оширишни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, янги ташкил қилинган объектларнинг хуқуқий мақоми;
лойиҳани молиявий таъминлаш, яъни зарур инвестиция суммалари, тахминий ишлаб чиқариш харажатлари, шунингдек, инвестиция ресурсларини олиш имкониятлар ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш.
Маҳсулотлар реализация қилинадиган бозор ва рақобатни баҳолаш бизнес-режада катта ўрин тутади. Ишлаб чиқараётган маҳсулотингиз ниҳоятда сифатли, охирги техника ва технология талабларига жавоб берадиган бўлишининг ўзи ҳали ижтимоий натижа эмас. Энг муҳими, маҳсулотингиз истеъмолчига керакли бўлиши ва у реализация қилиниши лозим. Шунинг учун бу бўлимнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотингиз ўз истеъмолчисини топа олиши ва рақобатга чидамлилигига инвесторни ишонтира олишдан иборатдир.
64 Маҳсулот реализация қилинадиган бозорларни ўрганиш даврида уларни тўрт гуруҳга бўладилар:
-ишлаб чиқарадиган маҳсулотингизни истеъмолчилар билмайдиган бозорлар;
-ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотингизни истеъмолчилар биладиган, лекин сотиб олмайдиган бозорлар;
-рақобатчингиз маҳсулотини сотиб оладиган бозорлар;
-истеъмолчилар сизнинг маҳсулотингизни сотиб оладиган бозорлар.
Ана шу бозор турлари чуқур таҳлил қилингандан кейин лойиҳа маҳсулотини қаерда ва неча сўмдан сотиш кераклиги аниқланади.
Бизнес - режадан ташқари, агар инвестиция асосий фондларни кенгайтириш ёки реконструкция қилишга сарф этилса, унга смета ҳам тузилади.