«Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда аннуитет усулидан фойдаланиш»
Аннуитет
Оддий аннуитетнинг жорий қиймати
Оддий аннуитетнинг келгуси қиймати
Қопланадиган аннуитет
Рента қиймати
94
14-мавзу: ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Режа:
Рақобатбардошликнинг мазмуни ва шакллари ҳамда уни таъминлашнинг аҳамияти
Инвестициялар рақобатбардошлигининг ўзига хос хусусиятлари ва уни баҳолашда лойиҳа таҳлилининг вазифалари
Инвестициялар рақобатбардошлигини таъминлашда иш ҳажми, сифат ва баҳо омилларининг ўзаро боғлиқлиги
Рақобатбардошликнинг мазмуни ва шакллари ҳамда уни таъминлашнинг аҳамияти
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири шу тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Аммо, бу масала иқтисодий ва молиявий таҳлилга оид адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. Бу соҳа ҳозирги замон талабидан келиб чиққан ҳолда, кам тадқиқ қилинган.
Тадқиқотлар кўрсатдики, рақобатбардошликни таҳлил қилганда, икки нарсага аҳамият бериш лозим. Биринчидан, тадбиркор фаолиятининг рақобатбардошлиги ва иккинчидан, унинг ишлаб чиқараётган (сотаётган) товари (иш, хизмати) рақобатбардошлигидир. Аммо, бу масала ҳам иқтисодий адабиётларда алоҳида қаралмаган. Шу туфайли уларнинг мазмунига алоҳида аҳамият бериб, унинг таърифини келтиришни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Тадбиркор фаолиятининг рақобатбардошлиги деганда, рақобатбардош субъектларга нисбатан фаолиятининг кенг кўламлилиги ва истиқболлилиги, харажатларни мақсадга мувофиқ йўналтириб, кўпроқ фойда олиш қобилиятининг кучлилиги тушунилади.
Ҳар бир тадбиркор кенг кўламда фаолият кўрсата олсагина, рақобатбардошли бўлади. Энг муҳими, у бошлаган фаолият бугунги кун натижаси билан чекланиб қолмаслиги керак. Албатта, келажак истиқболини кўзда тутган, унга мўлжалланган бўлиши лозим. Масалан, тадбиркор тегирмонга эга. У ерда ун ишлаб
95
чиқаради ва сотади. Кўлами кенгроқ бўлиши учун тадбиркор, энг аввало, шу тегирмондан ишлаб чиқарадиган ундан нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйса ва шу нонни сотиш учун бир қанча ҳудудларда савдо дўконини ташкил қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Иккинчидан эса, ун ва нон ишлаб чиқариш истиқболли соҳа. Ҳамиша истеъмол қилиниб туриладиган маҳсулотлардир. Аммо бошқа рақобатчиларига нисбатан ўз маҳсулотининг сифатини ошириши ва нархини ҳаддан зиёд кўтариб юбормаслик чораларини кўриши керак. Шундагина у, рақобатбардош ва рақобат майдонида инқирозга учрамайдиган бўлади.
Иккинчи йўналиш, бу тадбиркорнинг товари (иши, хизмати) рақобатбардошлигидир. Бу тушунчага қуйидагича таърифни тавсия қиламиз.
Тадбиркор товари (иши, хизмати) рақобатбардошлиги деганда, рақобатдош субъектлар товари (иши, хизмати)нинг сифати ва нархига нисбатан истеъмолчига (харидорга) қулайлиги, унга кетадиган харажатларнинг самарадорлиги ва шу товардан оладиган фойданинг кўплигини таъминловчи омиллар тизими тушунилади.
Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги ўтиш иқтисодиёти шаро-итида мамлакатимизда эркин рақобат муҳити тўлиқ яратилди, деб бўлмай-ди. Чунки бу жараён ҳам маълум шаклланиш даврини ўтамоғи лозим.
Тадқиқотлар кўрсатадики, бозор муносабатлари шароитида рақобатнинг бир қанча шакллари мавжуд экан. Улар ҳақида хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан яратилган асарларни ўрганиб, шундай хулосага келдикки, Ўзбекистонда унинг ҳозирги ўтиш иқтисодиёти шароитида учта шакли мавжуд: такомиллашган, олигополлашган ва монополлашган рақобатлар (14.1-чизма).
Рақобатнинг бу хусусиятларидан кўриниб турибдики, у бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч сифатида намоён бўлади. Шу туфайли ҳозирги ўтиш даврида давлатнинг асосий функцияларидан бири мамлакатимизда эркин рақобат муҳитини яратишдан иборатдир.
Эркин рақобат, энг аввало, иқтисодиётнинг қуйи бўғинида, яъни фирма, корхоналар ва корпорациялар каби хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида яратилмоғи лозим.
96
Бу эса, ўз навбатида айнан иқтисодиётнинг шу қуйи бўғинида хўжалик фаолиятини чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. Аммо
Такомиллашга
н
|
|
Олигополлашган
|
|
Монополлашган
|
|
|
|
|
|
Бу эркин
|
|
Бу маълум
|
|
Бунда бозорни
|
рақобат бўлиб,
|
даража-да
|
битта йирик
|
унда
|
чегараланган
|
корхона
|
бозордаги
|
рақобат бўлиб,
|
эгаллаган
|
товарни
|
унда бозордаги
|
бўлади ва бир
|
ишлаб
|
товарни ишлаб
|
хил товарни 100
|
чиқариш ва
|
чиқариш ва со-
|
фоиз ишлаб
|
сотишда бир
|
тишда
|
чиқариб
|
қанча бир хил
|
озчиликни
|
сотишда ўзи
|
мавқега эга
|
ташкил
|
назорат ва
|
бўлган
|
қиладиган бир
|
ҳукумронлик
|
корхоналар
|
қанча йирик
|
қилади.
|
(фирмалар)
|
корхоналар
|
|
иштирок
|
(фирмалар)
|
|
этади.
|
иштирок этади.
|
|
1-Чизма. Рақобатнинг шакллари
иқтисодий таҳлилнинг шу эркин рақобат шароитига мос бўлган назарий ва методологик асоси, айниқса корхоналарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган жиҳатлари кам тадқиқ қилинган.
Иқтисодий таҳлилнинг, ҳозирги мураккаб вазиятда, асосий вазифаси, турли усулларни қўллаб корхоналарни банкротликдан, синишдан сақлаб қолишни таъмиинлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун тегишли йўл-йўриқ кўрсатишдан иборатдир.
97
Бу эса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилишнинг аниқ вазифасини ва уни амалга ошириш усулларини белгилаб олишни тақозо қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |