Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ҳужайра ҳақида тушунча.
Организмнинг структура ва функционал бирлиги ҳужайрадир. 1665-йилда 


14 
физик олим Р.Гук (1635-1703-й.) томонидан содда микроскоп ихтиро қилиниши 
ҳужайра таълимотининг туғилишига сабабчи бўлди. Ҳужайра организм 
тузилиши ва ҳаёт фаолиятининг асосини ташкил қилади. Тирик мавжудотлар 
эволюцияси организм ҳужайраларининг структура ҳамда функцияларига қараб 
табақаланиши, яъни турли шакл-шамойилга кириб, ҳар хил тоифаларга бўли-
ниши билан характерланади. Бунинг натижасида ҳужайралар муайян функ-
цияларни (ҳаракат, секретор, ҳимоя ва бошқаларни) бажаришга мослашади. 
Электрон микроскоп кашф етилиши билан ҳужайранинг таркиби ва ундаги 
моддалар алмашуви ўрганила бошланди. Ҳужайралар шарсимон, дуксимон, 
призмасимон, кубсимон шаклда бўлиб, уларнинг ҳажми ҳам ҳар хил. Улар 
микрометр билан ўлчаниб, 5-10 микрондан бир неча юз микрометргача бўлиши 
мумкин. Ҳужайраларнинг шакли ва ҳажми ҳар хил бўлишидан қатъий назар 
улар умумий тузилиши билан бир бирига ўхшашдир.
Ҳужайра уч қисмдан, мембрана, цитоплазма ва ядродан ташкил топади. 
Ҳужайра мембранаси уч қават тузилишга эга бўлиб, ҳар бири 25 А қалинликда 
бўлади.Ҳужайра мембранаси ташқи ва ички муҳит орасидаги моддалар алма-
шувини бошқаради, ҳамда турли ионларни танлаб ўтказиш хусусиятига эга. 
Ҳужайра цитоплазмаси мембрананинг ичида жойлашган бўлиб, таркиби 
органик ва анорганик моддалардан иборат. Цитоплазма органоидларига: мито-
хондрия, ички мембрана, лизосома. Голжи аппарати, рибосома, центросомалар 
киради. Уларнинг ҳар бири маълум вазифаларни бажаради. 
Голжи аппарати қўшқавват мембрана билан қопланган йирик вакуо-
лалардан ва майда пуфакчалардан иборат. Голжи ҳужайранинг бўлинишида 
иштирок этади. Рибосомалар ҳужайралар таркибида бўлиб, оқсиллар синтезида 
қатнашади. Лизосомалар ферментлардан иборат, улар ҳужайрадаги озиқ 
моддаларни майда заррачаларга парчалайди. Шу туфайли шартли равишда 
ҳужайранинг овқат ҳазм қилиш органи деб аталади. 
Митохондриялар таёқчасимон, донадор, ипсимон шаклларда бўлиб, 
диаметри 0,5 мкм, узунлиги 7 мкм га этади. Улар ферментлар ва витаминларга 
бой, икки қават мембрана билан қопланган. Митохондрия ҳужайрани энергия 
билан таъминловчи кўпгина кимёвий реакцияларда иштирок этади. Жумладан, 
унда аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва креотинфосфат кислота (КФ) синтез 
қилинади. Ҳужайра қўзғалиб иш бажарганда, бу кислоталар парчаланиб, 
энергия ҳосил қилади. Центросомалар, яъни ҳужайра маркази ядро атрофида 
жойлашган бўлиб, ҳужайра бўлинишида муҳим рол ўйнайди. 
Ҳужайра ядроси цитоплазманинг марказида жойлашган. Ҳужайранинг 
барча ҳаётий жараёнларини бошқаради ва унинг кўпайишини таъминлайди. 
Унинг шакли, ўлчами кўпроқ ҳужайранинг шакли ва ўлчамига боғлиқ. Ядро 
цитоплазмадан мембрана орқали ажралиб туради. Ядро мембранасининг 
тэшиклари бўлиб, цитоплазмадаги оқсиллар шу тэшиклар орқали ядрога, 
ядронинг моддаси эса цитоплазмага ўтади. Мембрананинг остида ядронинг 
ярим суюқ моддаси - ядро шираси бор. Ядро ичида майда донача шаклидаги 
моддалар бўлиб, уларнинг айримлари махсус бўёқларда бўялади. 
Ҳужайра ядросининг бўлинишида иштирок этадиган ва яхши бўяладиган 
таначаларни 1888-йилда немис олими В.Валдейер аниқлаб, уларни хромосо-
малар деб атаган. Хромосома грекча сўз бўлиб, «хромос» бўёқ, ранг, «сома» 


15 
танача деган маънони билдиради. Хромосомалар организмнинг ўзига хос барча 
белгиларини ирсий йўл билан наслдан наслга ўтказади. У оқсиллар ва нуклеин 
кислоталарнинг йирик молекулаларидан ташкил топган. Хромосомалар 
ипсимон ёки таёқчасимон шаклда бўлиб, унинг сони турли ўсимлик, ҳайвон 
ҳужайраларида турличадир. 1956-йилда кўрсатиб берилгандек одам ҳужайра-
лари 46 та хромосомадан иборат. Ҳужайраларнинг бўлиниши хромосома-
ларнинг ипсимон иккита тизилмага ажратилишидан бошланади. Хромосомалар 
кимёвий табиатининг аниқланиши биокунёнинг сўнгги-йилларда қўлга 
киритган энг катта ютуғи бўлди. Хромосоманинг дезоксирибонуклеин (ДНК) ва 
рибонуклеин (РНК) кислоталардан ташкил топганлиги аниқланди. Ҳозирги 
вақтда ДНКда белгилар информацияларининг кодлари сақланиши, яъни ДНК 
орқали ҳужайрадан-ҳужайрага, организмдан-организмга ирсий ахборот 
ўтказилиши исботланган. ДНКмолекуласи қўшалоқ спирал структурасига эга. 
Буни 1953-йилда инглиз олимлари Уоцон ва Криклар кўрсатиб беришди. Улар 
шу кашфиётлари учун Нобэл мукофотига сазовор бўлдилар. РНК оқсил 
синтезда иштирок этади. Оқсил синтезида 20 та аминокислота иштирок этиб, 
уларнинг синтезланиши 1,5 дақиқа давом этади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish