Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мустақил иш топшириқлари:
 
1.Республикамизда болалар саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган
ислоҳатлар. 
2. Ёш физиологияси ва гигиена соҳасидаги ютуқлар. 
3. «Соғлом авлод учун» давлат дастурини тулиқ ўрганиб чиқиш ва мустақил 
иш тайёрлаш.
4. «Соғлом авлод» жамғармаси иш фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш.
5. “Баркамол авлод йили “ давлат дастурини тулиқ ўрганиб чиқиш ва муста-
қил иш тайёрлаш. 
6. «Соғлом авлод учун» ордени ва унинг соҳиблари тўғрисида мустақил иш 
тайёрлаш. 


13 
 
Мавзу – 2. 
 
Организм ва муҳит. Ҳужайра
ҳақида тушунча.
 
 
Ўқув мақсади –
 
талабага, инсон организмининг яхлит бир бутун система бў-
либ,атроф муҳит билан мунтазам ўзаро таъсирда бўлишлигини, организм нақа-
дар мураккаб тузилганлигидан қатъи назар, унинг барча тўқима ва аъзолари 
бир-бири билан узвий боғланган ҳолда фаолият кўрсатишини, бу боғланиш 
асаб ва гуморал (қон орқали) йўл билан бошқарилишини, М.Сеченов таъ-
кидланганидек, «организмнинг яшашига ёрдам берадиган ўзгарувчан ташқи му-
ҳит бўлмаса, организмнинг яшаши мумкин эмас». Бу деган сўз, организм ўз 
атрофидаги ташқи муҳит билан ўзаро таъсир этиб тургандагина яшай олади ва 
шундай ўзаро таъсир натижасида ўз-ўзидан янгиланиб туриши мумкинлигин 
тушунтириб беришдан иборат.
 
 
Организм ва муҳит 
 
Организм ўз-ўзини идора этиб борадиган, атроф-муҳит билан доимо ўзаро 
таъсирда бўладиган ва ўз ҳаётини қувватлаб бора оладиган яхлит системадир. 
Маълумки, одам ва ҳайвонлар организми мураккаб биологик тизим бўлиб, у 
ҳужайралар, тўқималар, аъзолар ва функсионал тизилмалардан ташкил топган. 
«Организм-органик оламнинг мустақил яшай олувчи,ўз-ўзини бошқара олувчи 
ва ташқи муҳитнинг турли ўзгаришларига бир бутун даражада жавоб бера 
олувчи бирлигидир».Организмни айрим қисмлар ёки айрим ҳужайралар 
ҳудудининг тўплами деб эмас, балки бир бутун деб қараш керак..Мураккаб 
организмнинг ҳамма аъзолари, тизимлари ва функциялар бир-бирига узлуксиз 
таъсир этади. Буларнинг ҳаммаси бир бутун мураккаб организмни ташкил 
қилади. М.Сеченов таъкидланганидек,«организмнинг яшашига ёрдам берадиган 
ўзгарувчан ташқи муҳит бўлмаса, организмнинг яшаши мумкин эмас». Бу де-
ган сўз, организм ўз атрофидаги ташқи муҳит билан ўзаро таъсир этиб турган-
дагина яшай олади ва шундай ўзаро таъсир натижасида ўз-ўзидан янгиланиб 
туради. 
Организм нақадар мураккаб тузилганлигидан қатъи назар, унинг барча 
тўқима ва аъзолари бир-бири билан узвий боғланган ҳолда ишлайди.Бу боғ-
ланиш асаб ва гуморал (қон орқали) йўл билан бошқарилади.Шунинг учун одам 
организми, унинг барча ҳужайра, тўқима ва аъзолари бир бутун дейилади. 
Турли организмнинг ўзига хос белгиси шуки, унинг тизилмалари муайян 
тарзда ташкил топган ва ўзига хос мураккаблиги билан фарқ қилади.Мураккаб 
ташкилотга эга бўлган одам организми - бир бутун яхлит мавжудотдир, унда 
барча тизилмалар, ҳужайралар, тўқималар, аъзолар ва уларнинг тизимлари бир-
бирига уйғун бўлиб, бутун, яхлит организмга бўйсунган. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish