Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  мумкин. Шу туфайли лойиҳанинг ҳам хатарлилик даражасини  баҳолаш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.  Лойиҳанинг



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

208 
мумкин. Шу туфайли лойиҳанинг ҳам хатарлилик даражасини 
баҳолаш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. 
Лойиҳанинг 
хатарлилиги
деганда 
шу 
лойиҳани 
мувоффақият билан амалга ошириш жараёнида содир бўладиган 
турли хавфнинг пайдо бўлиши тушинилади. 
Мулкдор турли хавфни билиб олиши учун хатар ва 
ноаниқликнинг фарқига бориши лозим.
Ноаниқлик 
деганда 
лойиҳани амалга ошириш жараёнида таъсир қиладиган жуда кўп 
омилларни билмаслик, уларни баҳолай олмаслик тушинилади. 
Омиллар ижобий ва салбий таъсир қиладиган бўлиши мумкин. Биз 
омилларни олдиндан баҳолай олмасак жуда кўп ижобий омиллар 
ҳам бир четда қолиб кетиши мумкин. Шу туфайли лойиҳани таҳлил 
қилганда имкон қадар ноаниқликларга ўрин қолдирилмаслиги 
лозим. 
Ноаниқликнинг сабабларидан бири мазкур хўжалик 
юритувчи субъект ёки лойиҳани амалга оширувчи масъул шахс 
барча омилларни баҳолаш қобилиятига эга бўлмаслиги, билим ва 
интеллектуал савияси мазкур ишни амалга оширишга етмаслиги 
мумкин. Албатта бундай кадрлар билимдон, ташаббускор 
кадрларга ўз ўринларини аста-секинлик билан бўшатиб берадилар. 
Бу жараён бозор иқтисодиётининг, эркин рақобатнинг талаби. 
2. Инвестицияларда таваккал хавфи даражаси 
Инвестициялашда таваккал хавфи деганда инвестиция 
даромадларининг кўзда тутилган миқдоридан камайиш ҳолати 
тушунилади. Даромадларнинг ўзгариши шкаласи қанчалик кенг 
бўлса, инвестициялашда таваккал хавфи даражаси шунчалик 
юқори бўлади. Инвестициялашда таваккал хавфи манбаалари бир-
бири билан жуда боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг қайси бири 
даромадга қанчалик таъсир этганлигини аниқлаш жуда мушкул. 
Инвестициялашда таваккал хавфининг(кейинчалик хавф деб 
юритилади) асосий турлари: иш билан боғлиқ таваккал хавфи, 
молиявий бозор тасодифи хавфлари, аҳолининг сотиб олиш 
қобилияти билан боғлиқ бўлган молиявий хавф, фоиз хавфи ва 
бошқалар ҳисобланади. 
Иш билан боғлиқ таваккал хавфи келаётган даромадларнинг 
ҳамма 
инвесторлар 
билан 
ҳисоб-китоб 
қилишга 
етиши 
кафотланганлигидир. Бундай ҳолатда жами даромад инвестиция 


209 
харажатларини қоплай олмайди. Албатта, давлат (айрим 
мамлакатларда) бундай ҳолатда харажатларнинг маълум бир 
қисмини ўз зиммасига олади. Асосан бу хавф бизнес билан боғлиқ 
бўлади. Молиявий хавф деганда ўз маблағлари ва қарзга олинган 
маблағлар компенсациялари натижасида келиб чиқадиган хавф 
тушунилади. 
Инвестиция учун қанчалик кўп четдан карз жалб этилса, 
молиявий шунчалик хавф кўпаяди. Бу хавфнинг ошиши асосан 
корхоналар қарз берувчи инвесторлар ўз вақтида фоиз тўловлари 
тўлашга иложсизлиги оқибатидан келиб чиқади. Белгиланган, яъни 
вақти аниқ кўрсатилган қарзлар ёки қарз фоизлари лойиҳа ишга 
тушмасдан, даромад ҳали келмаган вақтдан бошлаб тўланиши керак. 
Корхоналарнинг бундай қарзларни тўлай олиш қобилияти йўқлиги 
молиявий хавфни туғдиради. 
Аҳолини товарлар сотиб олиш қобилиятининг пасайиши 
билан боғлиқ бўлган хавф асосан таклиф инфляцияси вақтида 
бўлади. Бу даврда пул-бирлигининг харид қобилияти пасаяди. 
Айрим қимматбаҳо қоғозлар белгиланган вақтда инвесторга фойда 
келтиришни кўзда тутганлиги учун айрим ҳолларда фоиз хавфига 
эга бўлади. Кўп ҳолларда қимматбаҳо қоғозларнинг курслари 
олдинги курсларга нисбатан ўзгариб туради. Натижада қимматбаҳо 
қоғозлар чиқарган компаниялар белгилаб қўйилган фоизларни бера 
олмайдилар. Бу жараён қимматбаҳо қоғозларнинг бозор баҳолари 
тез-тез ўзгариб туриши натижасида вужудга келади. 
Ликвидлик хавфи корхоналарнинг акцияларни керакли 
вақтда кўзда тутилган суммага сотишга имконияти бўлмай 
қолишини англатади. Агар кеча 1000 долларга акция сотиб олган 
бўлсангиз, бугун уни 800 долларга сотасиз, бундай акция юқори 
ликвидли эмас. 
Бозор хавфи деганда бу даромадларни қимматбаҳо қоғозлар 
курси ўзгариши эмас, балки иқтисодий-ижтимоий воқеалардан келиб 
чиқадиган хавф тушунчаларидир. Масалан, Яқин Шарқда уруш келиб 
чиқиш хавфи қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган 
акциялар ҳамда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришга боғланган 
акциялар курсига таъсир этади. Тасодиф хавфи тўсатдан вужудга 
келадиган хавф бўлиб, инвестиция натижаларига жуда тез таъсир 
этади. Бунга иккита йирик компаниянинг бир-бирига қушилиши ва 
бошқалар мисол бўла олади. 


210 
Умуман, хавфларни баҳолашга уч хил йўналишда ёндашиш 
мумкин. Анъанавий ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартирадиган ёки 
унинг 
тузилмасига 
салмоқли 
ўзгартириш 
киритадиган 
инвестицияларни жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни қабул 
қилишда айрим ҳолларда старт даврини мукаммал таҳлил 
қилмаслик натижасида яратиладиган маҳсулотга етарли харидор 
топа олмаслик ҳоллари вужудга келиши мумкин. Бунда, албатта, 
мукаммал вариантларни чуқур ўрганиш керак. 
Ҳар хил муқобил вариантлар мавжуд бўлмаган ҳолларда 
олдиндан маълум тадбирларни амалга ошириш керакки, улар 
хавфни йўқотишга қаратилган бўлсин. Навбатдаги ёндашув асосан 
оддий лойиҳаларни ўз ичига олади. Бу лойиҳаларда маълум хавф 
мавжуд. Масалан, лойиҳани вужудга келтириш даврида ўртача 
кўрсаткичлардан 
фойдаланамиз, 
лекин 
кейинчалик 
бу 
кўрсаткичлардан маълум чекиниш вужудга келиши мумкин. Мана 
шу йўналишларни мисолда кўриб чиқамиз. 
Лойиҳада темир-бетон заводи қуриш кўзда тутилган дейлик. 
Завод аҳоли яшайдиган микрорайонда бўлиб, у ердан автотрасса 
ўтиши кўзда тутилган. Завод қурилиши трассага яқин жойда 
бўлади. Завод қурилиши учун 5 млрд.сўм маблағ ажратилган. Бу 
завод ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳажми 2 млрд. билан 4 млрд.сўм 
орасида бўлади. Лойиҳанинг яшаш даври 5 йил, бу вақтдан сўнг 
завод сотиб юборилади. Заводнинг қолдиқ баҳоси автотрасса 
қурилиши даври билан боғлиқ бўлиб, 1 млрд. билан 3 млрд.сўм 
орасидадир. Агар завод қурилгандан кейинги биринчи йили 
автотрасса қурилиши ҳақида қарор қабул қилинмаса, унинг қолдиқ 
қиймати 3,5 млрд.сўм. Дисконтнинг қабул қилинган ставкаси 10% 
ва иккита вариантда маҳсулот сотиш ҳажми 0,5 млрд. ёки 1,5 млрд. 
сўм бўлади. Буни вариантлар бўйича аниқлашда қуйидаги 
формуладан фойдаланилади: 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish