Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Иқтисодиёт факультети Рақамли иқтисодиёт кафедраси магистранти Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни” (Самарқанд вилояти мисолида) мавзусидаги 5А230102 – Иқтисодиёт мутахассислиги бўйича магистр даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишига
илмий раҳбар
ХУЛОСАСИ
Ҳозирги давр бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигида маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг назарий ва амалий тадқиқодларни олиб бориш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар, жамият ижтимоий-иқтисодиёти тараққиётини янги босқичларга олиб чиқади. Жамият тараққиётининг барча жабҳаларида, жумладан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий-маърифий соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда бир қатор ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясида ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт стратегиясининг 2-бўлими яъни адолат ва қонун утуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр қимматини таъминлашда “Хизматларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги қўшимча иш ўринлари яратишга, харажатларни қисқартиришга, уй хўжаликлари хизмат кўрсатиши вақтини қисқартиришга, аҳоли ҳаёти сифати яхшиланишини ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашади” деб алоҳида таъкидлаб ўтган.
Ҳозирги кунда олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришишимиз учун жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳатларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун қишлоқ жойларда маиший хизмат тизимининг ривожлантиришда аҳоли банндлигини ошириш долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шуларни ҳисобга олсак, магистрант Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни” (Самарқанд вилояти мисолида) диссертация мавзуси долзарблигини кўришимиз мумкун.
Диссертация ишининг мақсади – ҳозирги вақтда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш учун маиший хизмат соаҳси ривожлантиришнинг назарий масалалари, маиший хизмат фаолиятида меҳнат унумдорлигидан самарали фойдаланиш йўллари, қишлоқ ҳудудларида маиший хизмат фаолиятини ривожлантиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, бандлик ва унга таъсир этувчи омиллар ва кўрсаткичлари ҳамда уни аниқлаш асослари юзасидан илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялардан иборат бўлиб, диссертация ишининг кириш қисмида тадқиқ қилинаётган муаммонинг долзарблиги асосланган ва унинг ўрганилганлик даражаси, мақсади, вазифалари ва илмий-амалий аҳамияти аниқланган.
“Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий асослари” номли биринчи бобда аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини оширишнинг назарий асослари, қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини юксалтиришнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, қишлоқ жойларда маиший хизматларнинг самарали ташкил этишни ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, шу орқали аҳолини иш билан бандлигини таъминлаши, ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва ривожланишининг моҳияти, функциялари ёритиб берилди.
“Қишлоқ жойларида маиший хизмат кўрсатиш тизими ҳолати ва унинг таҳлили (Самарқанд вилояти мисолида)” номли иккиинчи бобда Самарқанд вилоятида маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳозирги ҳолати, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини ҳолати ва унинг қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигига таъсири бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Қишлоқ жойларида маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш истиқболлари” номли учинчи бобда қишлоқ жойларида маиший хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятни инновацион ташкил этишнинг асосий йўналишлари, қишлоқ жойларида маиший хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятни такомиллаштириш йўллари, қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини оширишда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш истиқболлари масаласи таҳлил этилди.
Магистрлик диссертациясиниг якуний қисмида хулоса ва тавсиялар келтирилган.
Диссертация ишида олинган натижалар илмий-амалий жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Диссертация ишининг илмий янгиликлари тўлиқ ишнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, илмий-назарий, илмий-услубий, илмий-амалий аҳамиятга эга.
Тадқиқот ишининг йўл қўйилган айрим камчиликлар диссертациянинг илмий савияси ва амалий аҳамиятини пасайтирмайди.
Ишнинг режаси мантиқан унинг мавзусини очиб бера олган, диссертация иши муаллиф томонидан юқори илмий савияда бажарилган ҳамда тўлиқ тугалланган илмий иш бўлиб олинган натижалар бўйича хулоса ва тавсиялар илмий-амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Мазкур диссертация иши “Магистратура тўғрисида” низомда белгиланган талабларга мос келади.
Шуларни ҳисобга олсак, магистрант Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни” магистрлик диссертацияси тугалланган илмий иш ҳисобланади ва ҳимояга тавсия этилади.
Илмий раҳбар и.ф.ф.д. Ш.С.Шарифов
Do'stlaringiz bilan baham: |