Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Ингичка ичакнинг шира ажратиш фаолияти-



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Ингичка ичакнинг шира ажратиш фаолияти-
ингичка ичакларга – 
ўн икки бармоқ ичак, оч ва ѐнбош ичаклар киради. Ингичка ичакнинг ички 
шилиқ қавати турли йўналишларга ега бўлган бурмалар ҳосил қилган, уларда 
майда-майда сўрғичлар мавжуд. Булардан ташқари ингичка ичакнинг 
шиллиқ пардасида без ҳужайралар ҳам жойлашгандир. Жумладан, ўн икки 
бармоқ ичакнинг бошланиш қисмида меъда пилорус қисмининг 
ҳужайраларига ўхшаш бруннер без ҳужайралари, ингичка ичакнинг қолган 
қисмида еса либеркюн безли ҳужайралари ва айрим қадаҳсимон ҳужайралар 
Бу ҳужайраларнинг фаолияти туфайли ичак шираси ҳосил бўлади. Тоза ичак 
ширасини олиш, ичак ширасининг ажралиш динамикасини, қонуниятларини 
ўрганиш учун хилма-хил методлардан фойдаланади. Тоза ичак ирасини 
олишда қўлланадиган дастлабки усул Тири томонидан асосланган - ичакнинг 
бир бўлакчасини изолясия қилиш методидир. У қуйидагича амалга 
оширилади: ҳайвон қорни ѐрилиб, ичакнинг бир қисми ичак тутқич пардаси 
билан алоқадорлиги сақланган ҳолда кесиб олинади. Кесиб олинган ичак 
бўлакчасининг бир учи мутлақо берк қилиб тикиб қўйилади. Иккинчи учи 
еса тери устига чиқариб тикилади. Ичак бўлакчасини кесиб олиш натижасида 
ичакларнинг узилган учлари бир-бирига тикиб, туташтирилади. Кесиб 
олинган ичак бўлакчаси унга туташган ичак тутқичидаги нерв толалари ва 
қон томирлар орқали ичакларнинг қолган қисми билан алоқадор бўлади. 
Бундай операсия қилинган ҳайвон тегшишлича даволаниб, жароҳати 
тузатилади. Ҳайвон соғайиб кетгандан кейин, унинг изолясия қилинган ичак 
бўлакчасидан тоза шира ажралишини, ажралган ширанинг физик-кимѐвий 
хусусиятларини ўрганса бўлади. 
Кейинчалик бу усулни Велл бир оз ўзгартириб, такомиллаштирди. У 
ичак бўлакчасининг фақат бир учини емас, балки, иккала учини ҳам тери 
юзасига чиқариб тикишни таклиф қилди. Шунинг учун ҳам кейинчалик бу 
усул Тири-Велл усули деб номланадиган бўлди. Ичакларнинг исталган 
қисмини ана шу тариқа изолясиялаб, тоза шира ажралишини ўрганса бўлади.


390 
Бироқ бу метод камчиликлардан холи деб бўлмайди. Чунки Тири-Велл 
методи билан операсия қилинган ҳайвон ичагининг ажратилган қисмининг 
ширасидан мутассил равишда маҳрум бўлади ва бу усул ичак деворидаги 
ҳужайраларга ҳазм бўлаѐтган маҳсулотлар таъсир қилиб турганда тоза шира 
олиш имконини бермайди. Ана шу камчиликлар А.Д.Синешчеков томонидан 
бартараф қилинди. А.Д.Синешчеков таклиф қилган ташқи анастамозлар 
методи тоза ичак ширасини олишда қўлланиладиган методларнинг анча 
мукаммали бўлиб чиқди. Бу метод қуйидагича амалга оширилади: ичак 
тегишли икки жойидан кўндалангига кесилади. Бу вақтда ҳосил бўлган ичак 
учларининг тўртталаси ҳам мутлақо берк қилиб тикилади. Шундан сўнг, 
ичакларнинг тўртала учига тегишли равишда фистула ўтказилиб, 
фистулаларнинг найлари ташқарига, тери устига чиқариб тикилади; 
маҳкамланади. Оқибатда ичакларнинг ҳосил қилинган тўрт учи ҳам тери 
юзаси билан алоқадор бўлиб қолади. Сўнгра махсус найлар ѐрдамида 
биринчи фистула иккинчи фистула билан, учинчи фистула еса тўртинчи 
фицтула билан уланади. Шу тариқа ичак турли бўлакларинин ўзаро 
узвийлиги, алоқадорлиги таъминланади. Бу вақтда ичакнинг бир қисмидан 
озиқа бошқа навбатдаги қисмига ташқаридаги най ташқи аностомоз орқали 
ўтади. Натижада ҳайвонда ҳазм жараѐнлари одатдагидай кечаверади. Тоза 
шира олиш зарурияти туғилганда еса, фақат биринчи фистула билан 
тўртинчи фистула улаб қўйилади. Бу вақтда иккинчи ва учинчи фистулалар 
қўйилган ичакнинг ўртанги бўлакчасига озиқа тушмайди, натижада ундан 
тоза шира ажралади. Бошқа пайтлари еса яна аввалгидек, яъни биринчи 
фистула билан иккинчи фистула ва учинчи фистула билан тўртинчи фистула 
уланади. Натижада ичакнинг ўртадаги бўлаги ҳам ҳазм жараѐнларида 
одатдагидек иштирок етаверади. Бундай ҳайвон ичак ширасидан маҳрум 
бўлмайди. Демак унда ҳазм жараѐнлари издан чиқмайди. Кейинги пайтларда 
И.П.Павловнинг кичик меъда бичиш методига асосланган равишда, 
ичакларнинг бир кичик бўлакчасини бичиш методи ҳам таклиф қилинди. Бу 
вақтда бичилган ичак бўлакчаси, асосий ичак билан нерв ва мускул орқали 
алоқадор бўлади. Ҳозирги вақтда ичакдан кичик бўлакча бичиш методи 
Д.А.Синешчековнинг ташқи анасттомозлар методи билан бирга қўлланади.

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish