Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Талоқда қон айланишининг фарқи



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

 
4.Талоқда қон айланишининг фарқи. 
Талоқда қон айланиши капиллярлар системасининг йўқлиги билан фарқ 
қилади. Талоқда артериолалар капиллярлар билан тугалланмасдан тўғридан-
тўғри талоқнинг пулпасида кенгайган тугунда тугайди. Тугун синусга 
айланиб вена қон томири бўлиб чиқиб кетади. 
Демак, талоқда қон айланишида капиллярлар тўрини ҳосил қилмайди. 
Тугун торайганда қон организм қон томирларига кўп чиқарилади ва тугун 
кен-гайганда қон тугунларда тўпланади яъни талоқ ҳаракатда бўлмаган қон 


339 
учун депо ҳисобланади. Талоқ мускуллари қисқарганда (жисмоний иш, 
емосионал ҳолатлар, оғриқ, овқат таъсирида талоқдан чиқадиган қон 
миқдори кўпайиб қон босими ортади). Буни Д.Баркрофт тажрибаларда 
асосланган. Талоқнинг қон депоси вазифасини бажаришини биринчи бўлиб 
Н.В.Сабинский 1865 йилда аниқлаб, С.П.Боткин еса 1875 йил тўлиқ аниқлаб 
берган. 
Талоқ мускуллари рефлектор йўл билан ва турли хил гуморал сабаб 
таъси-рида кенгайиб торайиб туради. М: адреналин талоқ мускулларини 
қисқартириб қонни қон айланиш доирасида кўпайишига шароит туғдиради. 
Талоқда мускуллар шартли ва шарциз рефлекс йўли билан ҳам ўзгаради. 
Шарциз рефлекслар (оғриқ, қўрқиш, совуқ таъсирида қисқаради). 
Шартли рефоекслар ҳосил қилиш учун талоқ мускулларини 
қисқартирувчи ѐки кенгайтирувчи моддаларни бирон бир ташқи сабаб билан 
қувватланса, кейинчалик шу ташқи сабабнинг ўзининг таъсири талоқ 
мускулларини ѐ кенгай-тиради ѐки торайтиради. Бу холат К.М.Биков ва 
унинг ходимлари томонидан ўрганилган. 
Юракда қон айланишининг фарқи. 
Юрак тўқимаси аорта қон томири орқали махсус тож томирлар билан 
қон билан таъминланади. Аортадан отилиб чиққан қоннинг 5-10% юрак тож 
томир-лари орқали юракга киради. Юракга кирган артериал қоннинг 70-80% 
чап қор-инчани озиқлантиради қолган қисмларини озиқланиши учун 20-30% 
қон келади (чунки юракнинг чап қоринчаси яхши ривожланган). Юрак 
тўқималаридан келаѐтган вена қонининг 60-70% тўғридан-тўғри юракнинг 
ўнг қоринчаларига ва қолган қисми ўнг бўлмачаларга қуйилади. Юракнинг 
ендокард қисмида қон томирлари йўқ бўлиб бу қисмдаги тўқималар 
юракдаги қондаги озиқа моддалар ҳисобига осмос диффузия йўли билан 
озиқланади. 
Маълумки юракнинг асосий ишини систола яъни юрак қисқарганда 
бажа-ради. Юрак систолага учраганда юрак тож томирига кам қон киради. 
Юрак диастоласида юрак мускулларига кўп қон киради. Юрак мускулларида 
махсус модда миоглобин (гемоглобин ўхшаш модда) бўлиб, диастола вақтида 
қон билан кислород кўп келган пайтда бу миоглобин О
2
ни ўзига бириктириб 
олади ва систола даврида юракга кам қон келганда миоглобин ўзидан О

ажратади. Диастола пайтида О
2
деярли кераги бўлмай О
2
ни ўзига 
бириктириб олади. Юракда қон айланишининг фарқи яна шундан иборатки 
юрак тўқимасида қон ўтмайдиган томирлар бўлмайди яъни ҳамма қон 
томиридан қон ўтиб туради. Ёпиқ капиллярлар йўқ ва юракда коллатерал қон 
айланиши йўқ. Шунинг учун бирор қон томири беркилса юрак тўқимаси 
ўлади-инфаркт ҳосил бўлади, бошқа органларда коллатераллар кўп. 
Миоглобиннинг одам танасининг енг кўп жойлашган жой юрак тўқима-
ларидир, агар миоглобин бошқа тўқималарда ҳам кўп жойлашганида еди 
кисло-родсиз муҳитда ҳам ишлашга шароит туғилган бўлар еди. Делфинлар 
органи-змида миоглобин кўп ва шунинг учун узоқ вақт О
2
билан нафас олмай 
сув тагида сузади. (Ўпка орқали нафас олади). Узоқ вақт О
2
сиз муҳитда иш 


340 
бажариш учун организм мускулларини чиниқтириб, миоглобинни 
кўпайтириш мумкин яъни организмни ўргатиш мумкин. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish