Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


юракни ўтказувчи системалари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

юракни ўтказувчи системалари 
дейилади. 
Юракга келадиган ҳар қандай таъсиротлар (рефлектор ва гуморал) 
ўтказувчи система орқали ҳар хил тезликда ўтказилади. Юракнинг 
бўлмачалар қисмида синус тугуни-Кисс Флека қисмида таъсирот ўтказиш 
тезлиги 1-1,5 м/сония бўлиб, Ашоф Товарада бу тезлик кескин камаяди яъни 
0,2-0,3 м/сония бўлади. Гисса тугунида еса тезлик кескин кучаяди ва 3-5 
м/сонияга етади ва қоринчалар қисмида тезлик яна пасайиб 0,8-1 м/сония 
бўлади. Бу тезликнинг бундай ўтказилишини асосида юрак иши 
таъминланади. Агар таъсирот ҳар хил қисмларда ҳар хил бўлмай бир хил 


325 
бўлганида юрак ишида ритм бўлмас еди. Яъни ўтказувчанлик тезлигини ҳар 
хил бўлиши юрак ишини кетма-кетлигини таъминлайди. Ўтказувчанликни 
бузилиши юрак блакадасини келтириб чиқаради.
2.Юрак мускулларига ҳамма тўқималарга хос бўлган қўзғалувчанлик 
хусусияти хосдир яъни юракга марказий нерв системаси ѐки гуморал 
системадан қўзғалиш келса юрак ўз ишини таъминлайди. 
Юрак мускуллари ҳамма қўзғалувчан тўқималарга ўхшаш таъсирланиш 
билан қўзғалиш хусусиятига ега, аммо юрак мускулларидаги қўзғалувчанлик 
хусусияти скелет мускуллариникига нисбатан анча паст ривожланган, 
таъсирланиш поғанаси юқори бўлади. Юрак мускуллари анизотроп ва 
изотроп моддалардан тузилган. Юрак мускулларидаги толалар ўзаро 
симпласт бир-бирига алоқадор бўлиб тузилган. Шу сабабдан юрак 
мускулларига берилган таъсирот ҳамма толаларга бир хил тарқалади ва 
таъсирот кучи поғана кучидан юқори бўлгандагина қўзғалиш ҳосил қилади. 
Масалан: бирорта склет мускул ива юрак мускулини олиб кўрсак склет 
мускули ўз йўли билан торқалган толалардан, юрак мускули еса ўзаро 
протоплазматик кўприк билан симпласт жойлашган. 
Скелет мускули турли даражадаги қўзғалувчанликга ега бўлган 
толалардан ташкил топганлиги учун таъсирот кучи ошиб борса қўзғалиши 
ҳам ошиб боради ва тўхтаб қолади. Юрак мускуллари еса поғана кучдаги 
таъсиротга бирданига қисқариб жавоб беради яъни юрак мускулларининг 
ҳаммасига етадиган куч билан таъсирланганда таъсиротга жавоб беради. 
Шунинг учун юрак доимо ишлаб туради, агарда ҳамма таъсиротга жавоб 
бераверса юрак иши издан чиқиб узоқ вақт иш бажараолмаган бўларди. 
Юрак мускуллари қўзғалган иккита фаза билан чегаранланади. 
а).Юрак мускулларининг систоласи бўлиб қисқарган вақтида 
таъсиротларга мутлақо жавоб бермаслик яъни абсолют рефрактерлик 
(қўзғалмаслик) фаза билан чегараланади яъни юрак бўлмачаларининг 
систоласи, қоринчалар систоласи ва пауза. 
б).Юрак мускуларининг диастола бўлиш даврида нисбий қўзғалмаслик 
фазаси бўлади, бу фазада юрак мускуллари қўшимча кучли таъсиротларга, 
қўшимча кучсиз қисқариш билан жавоб беради натижада екстросистола ва 
компенсатор пауза ҳосил бўлади. Ана шу тасодифий қисқариш вақтини 
қоплаш учун компенсатор пауза ҳосил қилади яъни пауза узаяди. Қўшимча 
таъсиротга қўшимча дам олади, агар дам олмаса юрак иш ритми бузилади, 
дам олишдан кейин юрак ўз ишини яна давом етдира беради. Бўлмачаларни 
екстросистоласидан кейин компенсатор пауза ҳосил бўлмайди. 
Юрак мускулларига шундай қўзғалиш хос бўлиши юрак ишини 
узлуксиз бир хил ритмда бўлишини таъминлайди ва ҳар қандай 
екстросистола ва компенсатор пауза юрак ишида аритмиялар бўлишидан 
далолат беради. 
Организмда шундай ҳодисалар бўладими?
Ҳа бўлади. Юрак марказий нерв системасидан келадиган таъсиротга 
жавоб бериб ишлайди ва гуморал системадан келадиган таъсирот кучли 


326 
бўлса марказий нерв системасидан келадиган таъсир йўли тўсилиб юрак икки 
марта кетма-кет қисқариб компенсатор пауза ҳосил қилади (заҳарланганда, 
ангиналар вақтида, коклар қонга ўтиб юрак ишига таъсир етади. Буни 
организм учун қисман зарари бор, лекин организм ўрганади). 
3.Юрак автоматияси деб юракни организмдан ташқарида белгили 
шароитда (муайян шароитда) ўз-ўзидан мустақил ишлаш имкониятига 
айтилади. Юракни автоматик ишлаш шароити юрак системасида жойлашган 
нерв тугунчалари ва мускул толаларининг физиологик хусусиятларига 
асосланган бўлади. Шу сабабдан юрак автоматиясини назарий тушиниш 
аосида нейроген ва миоген назариялар ривожланган. 
А). Нейроген назария асосида нерв тугунчаларида ҳосил бўладиган 
қўзғалиш импулслари, импулсларининг ўтказилиши ва тарқалиши назарга 
олинади. 
Б). Миоген назарияда қўзғалишни мускул системаларда тарқалиши, 
мускулларни 
қисқарувчанлиги, 
қўзғалувчанлиги, 
ўтказувчанлик 
хусусиятларига асосланади. Ҳар қайси назария ўзига хос исбот ва далилларга 
асосланади. 
Жумладан, нейроген назарияда нерв тугунчаларининг қўзғаувчанлиги, 
қўзғалишни махсус физик-кимѐвий асосларга ега бўлганлиги исботланади. 
Жумладан нерв тугунчаларининг қўзғалган қисмида модда алмашинувининг 
интенсивлигини кучайиши, биопотенсиалларнинг айирмасини ҳосил бўлиши 
асос қилинади. 
Миоген назарияда юрак мускулларини атипик толаларга хос бўлиши, 
моддалар алмашинувини интенсивлиги биологик оқсилларни ўзига хос 
бўлишига асосланган. (Бу тўғрисида кўп тажрибалар ўтказилган, ҳар иккала 
назария асослаган). Бу назариялар ўзича автоматияга асосланган. Нейроген 
назария тарафдорлари юракда жойлашган нерв тугунларини автоматия учун 
асос қилади. Бу нерв тугунларида қўзғалиш пайдо бўлиб ўз-ўзидан 
тарқалишини асос қилади. Нервни изолясия қилиб, Станниус тажрибасида 
вена синуси боғланганда нерв тугуни изолясия қилиниб, юрак 
автоматиясидаги аҳамияти кўрсатилади яъни бу пайтда юрак қисқаришдан 
тўхтайди, пастдаги тугун Ремакка – Ашоф – Тавара қўзғалганда юрак 
ишлайдию, лекин заиф ишлайди. Шунга қараб хулоса қилиш хато бўлади.
Мускулларнинг биологик хусусиятларини ўрганишда мускуллар 
системасининг 
автоматиядаги 
аҳамияти 
катта 
дейилади. 
Мускул 
тўқималарида таъсирот тарқалиб мускул қисқариб ишлайди. 
Биз нейроген ва миоген назарияларни инкор қилмасдан уларни 
биргаликда нейромиоген назария сифатида ўрганамиз. 
Юрак ноқулай шароитда тўхтаб қолади, лекин кейин шароит 
яратилиши натижасида юрак яна ишлай бошлайди. Бу ҳолатни 1902 йилда 
Кулябко кузатган бўлиб, у 3 яшар бола юрагини бола ўлимидан бир неча 
соатдан кейин ажратиб олиб унга фибринсизланган қонни иситиб 
юборганида юракни қисқара бошлаганини кузатган. Ҳозир жуда кўп 
кишиларда юракни трансплантасия қилинган. Бу соҳада Россия, Ўзбекистон 


327 
ва АҚШда кўп олимлар ишлаяпти. Лекин ҳар бир организмни ўзининг 
спесифик оқсиллари бўлиб бошқа органларни кўчирили-шига тўсқинлик 
қилади. Шунинг учун ҳам уруғ, жинси билан яқин бўлган организмларда 
тронсплантасия мувофақиятли чиқади (егизак, бир авлодга мансуб бўлган 
кишиларни юрагини биридан-иккинчисига яъни набирасидан бобосига 
ўтказиш тўғрисида маълумотлар бор). 
Юрак 
автоматиясини ўрганган кейинги йилларда ўтказилган 
текширишлар натижаси нейромиоген назарияга асосланади ва бу назарияга 
мувофиқ юракнинг автоматик ишлаш имконияти белгили физиологик 
шароитда юрак системасига хос бўлган физиологик хусусиятларга 
асосланадиган бўлди. Юракни автоматия хусусиятига асосланиб юракда 
ўтказиладиган ҳар хил операсиялар юракни трансплантасия қилиш 
тажрибалари ўтказилади. Юрак автоматиясида нерв-тугу-нининг аҳамияти 
лаборатория шароитида Станниус тажрибасида текширилиб аниқланади. 
(1940 йилдан бошлаб ҳозиргача ўтказилган тажрибалар асосида жуда кўп 
операсиялар бажарилиб баъзи организмлар юракни кўчиргандан кейин 18 
ойдан 3 йилгача яшаган). 
4.Юрак мускулларининг биоелектрик ток ҳосил қилиш хусусияти. 
Юрак мускулларига ҳар қандай қўзғалувчан тўқималарга ўхшаш 
биоелектрик ток ҳосил қилиш хислати хос. Биоток ҳосил бўлишининг асосий 
сабаби манфий ва мусбат патенсиаллар ҳосил бўлиши бўлади. Бу биоток 
ҳосил қилишни ҳамма мускулларда ошқозон ва ичакда, нерв тўқималарида, 
марказларида ва юракда кузатиш мумкин.
Тирик организм ўз юзасида тери мускулларнинг нисбий тинч даврида 
мусбат зарядга ега бўлиб, қўзғалганда манфий заряд ҳосил қилади. 
Юрак системасининг қўзғалган қисми қўзғалмаган қисмига нисбатан 
манфий зарядланиб биоток ҳосил қилади. Биоток ҳосил бўлиши физик - 
кимѐвий жараѐнлар асосида ҳосил бўлган, мусбат ва манфий заряд ҳосил 
бўлиши физикавий асос бўлса, моддалар алмашинишини жадаллиги 
натижасида ҳар хил анион катион ажралиши кимѐвий асос бўлади. 
Юрак системасида ҳосил бўладиган биоток юракнинг ҳар бир 
қисмларига ва яхлит организмнинг олдинги ва чап томонларида тарқалади 
яъни биоток майдонинни ҳосил қилади. Организмнинг муайян қисмларига 
електродлар ўрнатиш билан юракда ҳосил бўладиган биотокни ўлчаш ѐки 
чизиб олиш имкониятлари туғилади. Юакда ҳосил бўладиган биотокни чизиб 
олиш учун махсус асбоб-ускуна яъни електрокардиографдан фойдаланиб 
електр токини ѐзиб олинади. Организмни олдинги оѐқлари, кейинги чап оѐғи 
ва кўкрак қисмларига махсус електродлар ѐпиштириш билан юракда ҳосил 
бўлаѐтган биотокни ҳаракатланиши чизиб олиниб електрокардиограмма 
дейилади. ЕКГ да бир неча тишчалар чизилади. Ҳар қайси ҳайвондаги ЕКГ 
ҳар хил бўлиб итларда С тишча бўлмайди, отларда қўшимча Қ-тишча ва Т-
тишча тескари електор токининг йўналишига боғлиқ бўлиб ҳар хил ҳайвонда 
юрак мускулини тузилиши ҳар хилдир. Айниқса юракни учида ҳосил бўлган 
токда шундай бўлади. 


328 
Р-бўлмада; 
ҚРС-қоринчада 
Т-юракни учида. 
Юракда ҳосил бўлган биоток кучи ниҳоятда паст ва милливолт билан 
ўлчанади. Уни ўлчаш учун махсус торли галвонеметрлардан фойдаланилиб, 
унинг ҳар хил конструксияси бор. 1903 йил биринчи Ейтгоффен торли 
галвонометрни кашф етган кейинчалик ўзимизда физиклар томонидан 
галвонометр-лар яратилган. Биоток чизилган ЕКГ да юрак иши билан боғлиқ 
бўлган ҳар хил фазада ифодаланади. Жумладан, ҳар бир ЕКГда РҚРСТ 
тишчалар бўлади. Уларда Рдан Сгача бўлган масофа юракнинг систола 
даврини белгилайди ва Т-Р юракнинг диастола фазасини белгилайди. 
Айниқса Р тишчадан Қгача бўлган масофа-си юрак бўлмачалар қисмида 
ҳосил бўлган токни йўналиш тезлиги ва бўлмачалар мускулларида токни 
ўтказиш хусусиятларини белгилайди. 
ҚРС юрак қоринчалар қисмида Ашоф Товара, Гисса тугунларида ва 
мускул толаларида биотокнинг ҳаракат тезлигини белгилайди. 
ЕКГнинг чизилиши хусусиятига қараб юракда бўладиган барча 
физиологик хусусиятларнинг меъѐрий ѐки ўзгарганлиги текшириб 
аниқланади. Шу сабабдан клиника ва лабораторияда қўлланиладиган усул 
сифатида фойдаланилади. Ҳайвон ѐки одам юрак фаолиятини ўрганмоқчи 
бўлсак ҳозирги замон електро-кардиографи ишлатилиб у перо билан чизади, 
бунинг учун галвонеметрга уланган 3 ѐки 4 електрод боғлами ўтказилади. 
Ҳайвонни олдинги чап оѐғи орқанги ўнг оѐғи ва аксинча боғлам ўтказилади. 
ЕКГда юрак касаллигини аниқлайди ва тадбир чораларни қўллайди.
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР 
1.Артерия қон томирлари деб нимага айтилади? 
2.Вена қон томирлари деб нимага айтилади? 
3.Юрак еволюсияси ҳақида тушинча беринг? 
4.Тўрт камерали юракни тузилишини тушинтиринг? 
5.Юрак ишини тушинтириб беринг? 
6.Юрак иши даврида ҳосил бўладиган ташқи белгиларни тушинтиринг? 
7.Юракни систолик ва дақиқалик ҳажмини тушинтиринг? 
8.Юрак мускулларининг хусусиятларини тушинтиринг? 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish