Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

2.Иммун жавобнинг турлари. 
Иммун жавоб - бу организмнинг ўзи 
учун ѐт бўлган макромолекулаларнинг нисбатан реакцияси. Специфик иммун 
жавобни чақириш қобилиятига эга бўлган моддага 
антиген 
дейилади. 
Антигеннинг иммуногенлиги, яъни иммун жавобни чақира олиш 
қобилити, нафақат унинг ѐт табиатидан, балки молекуляр массаси(одатда 
5000 дан кичик молекуляр масса иммуноген ҳисобланмайди)дан 
структуравий 
гетерогенлигидан, 
ферментлар 
емиришига 
нисбатан 
чидамлилигидан ва ҳайвоннинг туридан келиб чиқади. 
Табиатда ҳайвонот ўсимликлар ва микроблар оламига таалуқли жуда 
кўп антигенлар мавжуд. Улар турли белгилари бўйича, шу жумладан, 
спецификлик характерига тури, гуруҳи, гетерогенлиги, онтогенездаги 
спецификлик стадияси ва ҳакозоларга қараб тавсифланади. Антигенларга 
мисол бўлиб, хусусан, организмдаги аномал ҳужайралар ѐки кўчириб 
ўтказилган тўқималарни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этувчи 
гистомувофиқ антигенлар, организмда юқори сезувчанликни чақирувчи 
ҳайвонот ва ўсимиклар оламига оид аллергик (чанг заррачаси, тери қипиғи, 
соч, пат ва бошқалар), қоннинг гуруҳли антигенлари-гликопротеидлар 
(антитело ҳосил қилмасада, инвитрода уларни сезади). 
Организмнинг антигенга нисбатан иммун жавобининг икки асосий 
тури-гуморал ва ҳужайравий иммун жавоблар маълум. Гуморал жавобда 
қонда айланиб юриб, организм учун ѐт ҳисобланган молекулалар билан 
специфик бирикадиган антителалар ишлаб чиқилади. Ҳужайравий иммун 
жавоб ўз ичига махсус иммун ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг 
антиген билан ўзаро бирикиши ва кейинчалик емирилишини олади. 
Ҳужайравий иммунитет, асосан ҳужайравий антигенлар-бактериялар, 
патоген замбуруғлар, ѐт ҳужайра ва тўқималар(кўчириб ўтказилган ѐки 
ўсмали)га қаратилган бўлади. 
Иммун жавобнинг ҳар икки типи турли хилдаги лимфоцитлар 
томонидан амалга оширилади: гуморал иммунитет учун В-лимфоцитлар, 
ҳужайравий иммунитет учун Т-лимфоцитлар масъул ҳисобланади. Лекин, 
шунга қарамасдан ѐшлик пайтида тимуси олиб ташланган ҳайвонларда 
нафақат ҳужайравий иммун реакциялар бузилади, балки антителалар ишлаб 


311 
чиқилиш қобилияти ҳам сусаяди. Бундай ҳолат шуни билан изоҳланадики, 
айрим Т-ҳужайралар гуморал иммунитетнинг шаклланишда В-ҳужайралар 
билан «кооперативлашади». 
Иммун жавоб механизми. 
Антиген таъсир этмаган пайтда (тинч 
ҳолатда) Т-ва В-лимфоцитлар морфологик жиҳатдан бир-биридан жуда кам 
фарқ қилади. Уларни ѐки иммуноглобулинлар-В-лимфоситларнинг юзаки 
рецепторларини аниқлаш орқали, ѐки Т-лимфоситлар юзасидан қўчқор 
эритроцитлари рецепторларини аниқлаш (эритроцитлар резеткалар ҳосил 
қилиш реакцияси) орқали фарқлаш мумкин. 
Антиген таъсирида у ѐки бу ҳужайраларнинг пролиферацияси ва 
табақаланиши вужудга келади. Фаоллашган Т-ҳужайралар лимфобластларга 
трансформацияланади ва бу лимфобластлар бир нечта ҳужайравий 
субпопуляциялар учун бошланғич манба бўлиб хизмат қилади (159-расм). 
Улар орасида Т-лимфоцитлар- «киллерлар»- («қотиллар»), Т-лимфоцитлар-
супрессорлар (иммун жавобни сусайтирувчилар), Т-лимфоцитлар-хелперлар, 
яъни антитела ишлаб чиқилишида В-лимфоситлар билан кооперацияланиш 
ѐки Т-ҳужайралар-киллерлар томонидан стимулланиш орқали иммун 
жавобни интеграцияловчи ҳужайралар фаол ҳужайралар ҳисобланади. Ушбу 
барча Т-ҳужайралар-партнерлар бош гистомувофиқлик комплекси(ГКГ)нинг 
бир хил антиген рецепторлик ва бир хил антигенлик хусусиятларига эга. 
Улар 
ҳужайра 
мембранаси 
гликопротеидлари 
ҳисобланиб, 
ўзаро 
иммунологик мувофиқликни таъминлайди.
 
Барча 
популяциялардаги фаоллашган Т-лимфоцитлар булардан 
ташқари ҳужайравий иммунитетнинг намоѐн бўлишини (супреция, коопера-
ция, Т-лимфоцитлар специфик хусусиятларининг ҳосил бўлиши) бошқаради-
ган ва магрофагларнинг фагоцитар фаоллигини оширадиган эрувчан омиллар 
(лимфокинлар)ни ҳам ажратади. Интерлейкин глюкопротеиди ва интерферон 
оқсили лимфокинларга мисол бўлиши мумкин. Интерлейкин глюкопротеиди 
Т-лимфоцитларнинг ўсиши ва пролиферациясини стимуллайди. Интерферон 
оқсили вирусларнинг кўпайишини секинлаштиради ва фагоцитозни 
кучайтиради. 
Т-лимфоцитлар 
алоҳида 
суб 
популяциялари 
функционал 
хусусиятларининг барча кўринишларини in витро шароитида уларга митоген 
активликка эга бўлган махсус оқсил моддалар-лектинлар таъсир этиш йўли 
билан кузатиш мумкин. 
Антиген таъсирида фаоллашган В-лимфоцитлар кейинчалик антитела 
ишлаб чиқарувчи бўлиб қолади. Антиген билан дастлабки тўқнашув пайтида 
уларнинг бошланғич фаоллашуви, яъни сенсибилизация вужудга келади. Қиз 
ҳужайралардан айримлари иммунологик хотира ҳужайраларига айланади ва 
бошқалари периферик лимфатик органларга келиб тушади. Бу ерда улар 
яхши ривожланган грануляр эндоплазматик ретикулум хусусиятига эга 
бўлган плазматик ҳужайраларга айланади. Плазматик ҳужайралар Т-
лимфоцит-хелперлар иштирокида антитела ишлаб чиқара бошлайди ва бу 
антителалар қон плазмасига келиб тушади. 


312 
Иммунологик хотира ҳужайралари дастлабки иммун жавобни намоѐн 
қилинмасаларда, шу антигеннинг ўзи билан такрорий тўқнашув пайтида 
осонгина антитела ишлаб чиқарувчи ҳужайраларга айланади. 
Ёт антигенларни аниқлашда айнан лимфоцитларнинг масъуллигини 
исботлаб берилган. Ҳайвонларнинг гамма-нурлар билан нурлантирилиши 
лимфоцитларнинг ўлимига олиб келади. Бундай ҳайвонларда антитенга 
қарши иммун жавоб намоѐн бўлмайди. Бундай ҳайвонга инбрид линияси бир 
хил бўлган соғлом донордан олинган лимфоцит юборилганда антигенга нис-
батан реакция тикланади. Нурлантирилган ҳайвонга соғлом донордон бошқа 
(нолимфоцитар) ҳужайралар юборилган пайтда иммун жавоб тикланмайди. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish