523
3. Шартли тормоз. Шартли таъсирот, шарциз таъсирот билан
мустаҳкамланмаса ва шу шарциз таъсирот билан бошқа таъсирот
кимбинасияси мустаҳкамланмаса, шартли тормозланиш ҳосил бўлади.
Масалан А шартли таъсиротга шартли рефлекс ҳосил қилиниб, биринчи А
таъсиротнинг ўзига, сўнгра В таъсирот билан комбинасиясига шартли
рефлекс ҳосил бўлади. Кейинчалик А таъсирот шарциз таъсирот билан
мустаҳкамланиб, А+Б комбинасияси мустаҳкамланмаса, шартли рефлекс А
таъсиротга ҳосил бўлиб, А+Б таъсиротга шартли рефлекс ҳосил бўлмай
шартли тормозланиш ҳосил бўлади. Шартли тормозланишда ҳайвон
бирмунча ўхшаш ва бирмун ўзгача таъсиротларни анализ қилади ва бир
биридан ажратади. Шартли тормоз ҳосил қилиш учун шартли таъсирот билан
қўшимча таъсирот бирга қўшилиб, бир вақтда таъсир қилингандагина юзага
келади. Агар берилаѐтган таъсиротлар орасида тафавут бўлса иккинчи
тартибли шартли рефлекс ҳосил қилса бўлади.
4.Шартли рефлексларнинг кечикиши. Шартли таъсирот билан шарциз
таъсирот ўртасида фарқ бўлса, шартли рефлекс кечикиши мумкин. Масалан
чироқ ѐқилишига нисбатан сўлак ажиралиш шартли рефлекси ҳосил
қилинган ҳайвонда чироқ ѐқилиши билан озиқа бериш ўртасида 1-5 секунд
ўца, чироқ ѐқилишига сўлак ажиралаберади, агар чироқ ѐқилиши билан озиқа
берилиш даври ўртасида 2-3 минут фарқ қилади. Кейин чироқ ѐқилиши
билан сўлак ажиралиши ўртасида ҳам 2-3 минут фарқ бўлади. Демак, шартли
таъсирот шартли рефлекс марказини аввал тормозлаб, сўнг қўзғатади.
Шартли тормозланишларни организмга ахамияти катта бўлиб, шартли
тормозланиш бўлмаса, организм шартли таъсирот бўладиган турли таъсирот-
сигналларга кераксиз реаксиялар билан жавоб бераберган бўлар еди.
Тормозланиш туфайли организм ўзи учун зарур реаксияларни вужудга
келтиради ва ташқи муҳитга мослашади.
Катта ярим шарлар пўстлоғидаги иррадиасия, консентрасия ва
индуксия ҳодисалари. Катта ярим шарлар пўстлоғида ҳосил бўлган қўзғалиш
ва тормозланиш аввал пўстлоқ бўйлаб иррадиасияланиб, кейин яна тўпланиб
- консентрасияланади. Пўстлоқ иррадиасия хусусияти туфайли шартли
рефлекс ҳосил бўлиб, шартли таъсиротга табиатан яқин турадиган
таъсиротларга ҳам шартли реаксия билан жавоб беради. Масалан:
метраномнинг 100 марта тебраниши билан бирга 80, 85, 90 марта
табранишларига сўлак ажралади. Кейинчалик метраномнинг 100 марта
тебраниши шарциз таъсирот билан мустаҳкамланиб, бошқа тебранишлари
мустаҳкамланмаса, метраномнинг 100 марта тебранишига сўлак ажралиб,
бошқа тебранишга ички тормозланиш ҳосил бўлиб, қўзғалиш шартли
рефлекс марказида тўпланиб, консентрасияланиб, сўлак ажралмайди.
Консентрланиш туфайли ҳайвон таъсиротларни бир-биридан фарқлайди.
Пўстлоқда иррадиасия ва консентрасия ҳодисасидан ташқари индуксия
ҳодисаси кузатилиб, индуксия иррадиасияга қарама-қарши ҳодиса бўлиб,
қўзғалиш ѐки тормозланишнинг консентрасияланишига ѐрдам беради.
М.Н.С.сининг бошқа қисмлари сингари пўстлоқда ҳам мусбат ва манфий
524
индуксия кузатилади. Қўзғалиш манбаининг тормозланиш қисми манфий
индуксия, тормозланиш манбаининг атрофида қўзғалиш қисми мусбат
индуксия ҳосил бўлади. Демак, пўстлоқда кузатилаѐтган жараѐнлар
мураккаб: иррадиасия, консентрасия ва индуксия ҳодисалари қузғалиш ва
тормозланишнинг ўзаро турли муносабатлари билан боғланган.
Мия пўстлоғида таъсиротларнинг анализ ва синтез қилиниши.
Пўстлоқнинг енг муҳим вазифаларидан бири таъсиротларни анализ ва синтез
қилишдир. Таъсиротлар ресепторлар орқали қабул қилиниб М.Н.С. ва унинг
олий қисми бош мия ярим шарлар пўстлоғининг тегишли қисмларига
узатилади. Бу таъсиротларга ресепторларда тубан анализ амалга оширилиб,
бу ресепторлардан кўздаги ресепторлар ѐруғликдан, қулоқдаги ресепторлар
товуш тўлқинларининг таъсирларидан қўзғалади.
М.Н.С.нинг қуйи қисмларида анализ юзага чиқиб, бу анализ унча
мукаммалашмаган бўлиб, мукаммалашган нозик анализ фақат бош мия ярим
шарлар пўстлоғида кузатилади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг анализ
фаолиятининг асосида ички тормозланишлар ѐтиб, таъсиротларнинг анализи
пўстлоқдаги ҳар хил нейронларнинг биргалашиб ишлашидан ҳосил бўлади.
Натижада таъсиротнинг айирим елементлари фарқ қилинади, бир-биридан
ажратилади ва дифференсасияланади.
Таъсирот анализ қилиниши билан синтез қилинади. Синтез оқибатида
пўстлоқдаги ҳар хил таъсиротлар ўзаро боғланиб, бирлаштирилади, уларни
елементлари умумлаштирилиб, таъсиротга якун ясалади ва шартли рефлекс
ҳосил бўлиб, тегишли орган ва умуман организм фаолияти маълум
йўналишда ўзгариб, рефлектор акт юзага чиқади. Шундай қилиб, организмга
ички ва ташқи муҳитдан келаѐтган таъсиротларни пўстлоқ тўхтовсиз анализ
қилиб, организм шу таъсиротларга муайян реаксиялар билан жавоб беради.
Катта ярим шарлар пўстлоғининг анализ ва синтез фаолияти туфайли ҳайвон
ўзи учун зарур биологик мақбул шартли рефлексларни ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: